Get Mystery Box with random crypto!

​​ Нечун йиғламайсиз? Бир куни Ҳасан Басрий одамларга ваъз қи | MuslimShosh.uz

​​ Нечун йиғламайсиз?

Бир куни Ҳасан Басрий одамларга ваъз қиларди. Одам- лар унга яқинроқ бўлиш учун сиқилишиб ўтиришарди. Ҳасан Басрий: «Эй биродарларим! Менга яқин бўлиш учун сиқилишяпсизлар. Эртага қиёмат куни тақводорлар Аллоҳга яқинлаштирилиб, золимлар Аллоҳдан узоқлаштирилганда ҳолимиз қандай бўлар экан?» деб, ҳўнграб йиғлаб юбордида, бехуш йикилди. Ҳамма ўтирганлар юмюм йиғлашарди.

Ҳасан Басрий ўзига келиб, яна одамларга юзланди ва бундай нидо қилди: «Дўзахдан қўрқиб йиғламайсизларми? Билиб қўйинглар, ким Аллоҳнинг жамолини кўриш шавқида йиғласа, агар охиратда Аллоҳ таоло раҳмати ва мағфиратини дариғ тутмаса, уни Ўзига қарашдан маҳрум қилмайди. Осийларга эса Унинг азоби қаттиқдир. Эй биродарларим! Қиёмат кунидаги чанқоқликдан қўрқиб йиғламайсизларми? У кунда барча махлуқотлар тўпланади. Лаблар сувсизликдан бир-бирига ёпишиб қолганда Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳавзларидан бошқа ҳеч қандай сув топилмайди. Ундан ҳам маълум бир қавмгина ичади, бошқаларга ундан ичиш ман қилинади. Билиб қўйинглар, ким ўша куннинг чанқоғидан қўрқиб йиғласа, Аллоҳ таоло унга Фирдавс булоқларидан ичишни насиб килади. Агар киёмат куни Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳавзларидан сув ича олмасам, ҳолимга вой!»
Сўнг Ҳасан Басрий йиғлаганча бир воқеани сўзлаб берди: «Бир куни бир ибодатгўй аёлнинг олдидан ўтиб қолдим. У: «Илоҳим, Сенга бўлган шавқимдан бу ҳаётдан зерикиб кетдим», дер эди. Мен унга: «Амалинг билан нажот топишингга ишончинг комилми?» дедим. Аёл: «Аллоҳга бўлган муҳаббатим ва Унга етишишга бўлган шавқим билан овунаман. Мен Уни яхши кўра туриб, У мени азоблайди деб ўйлайсанми?» деди. Мен унга шундай деб турганимда, олдимга ўз аҳлимдан бир ёш бола келиб қолди. Мен болани кўтардим, қучоғимга олиб, юзидан ўпдим. Аёл менга: «Бу болани яхши кўрасанми?» деди. «Ҳа», дедим. Аёл йиғлаб: «Агар одамлар эртага уларни нималар кутаётганини билганларида эди, кўзлари кувонмас, калблари дунёдаги бирор нарса билан лаззатланмас эди», деди. Шу пайт аёлнинг ўғли келиб қолди. Унинг исми Зоғим эди. Аёл унга: «Эй Зоғим, эртага қиёмат куни Маҳшарда онам мени кўради деб ўйлайсанми?» деди. Йигит қаттиқ бакириб юбордида, ҳушидан кетиб йиқилди. Мен унинг юраги ёрилиб кетди деб ўйладим. Онаси ҳам унинг тепасида йиғлай бошлади. Унинг йиғлашини кўриб, мен ҳам йиғлаб юбордим. Йигит ўзига келгач, онаси: «Эй Зоғим!» деди. Йигит: «Лаббай, онажон», деди. Онаси: «Ўлимни яхши кўрасан- ми?» деди. У: «Ҳа», деди. Онаси: «Нима учун, ўғлим?» деди. Йигит бундай деди: «Сиздан яхшироқ Зотга етишиш учун. У раҳмлиларнинг раҳмлисидир. У Зот мени сизнинг қорнингизда, зулматдалигимда озиқлантирди. Мени тор йўл орқали чиқарди. Агар хоҳлаганида, ўша тор йўлдан чиқаётганимда ҳам мени ўлдириши мумкин эди. Оғриқнинг зўридан сизни ҳам ўлдириши мумкин эди. Лекин Ўзининг лутфу марҳамати туфайли менга ҳам, сизга ҳам осон қилди. Аллоҳ азза ва жалла нинг «Бандаларимга хабар бергинки, Мен Ғофуру Роҳимман... Азобим эса аламли азобдир...» (Ҳижр сураси, 49-50-оятлар) деганини эшитмаганмисиз? Кейин у «Шўрим қурсин, агар эртага Аллоҳнинг азобидан нажот топмасам, ҳолимга вой!» деб, йиғлаб-йиғлаб, охири ерга йиқилди. Онаси унга яқинлашиб, бошини силай бошлади. Бола эса ўлиб бўлган эди. Онаизор: «Оҳ Зоғим ўғлим, ох Мавлосининг курбони!» деб тинмай йиғлайверди, ниҳоят, бир марта қаттиқ оҳ тортиб, ерга йиқилди. Бориб, уни қимирлатиб кўрсам, у ҳам жон таслим қилибди. Уларга ҳам, бизларга хам Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!»


"Солиҳлар гулшани" китобидан
┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh