Get Mystery Box with random crypto!

ШАЪБОН ОЙИНИНГ РЎЗАСИ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади | MuslimShosh.uz

ШАЪБОН ОЙИНИНГ РЎЗАСИ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазондан бошқа ойнинг рўзасини тўлиқ тутганларини кўрмадим. Шаъбонда тутганчалик кўп рўза тутганларини ҳам кўрмадим. Унинг фақат озгина рўзасини тутмас эдилар. Балки ҳаммасини тутар эдилар, десак ҳам бўлаверади».

Тўртовлари ривоят қилишган.

Шарҳ: Ушбу ривоятда асосан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам фақат Рамазон ойининг рўзасини тўлиқ тутганларини билиб оламиз. Чунки Аллоҳнинг амри шундоқ. Рамазондан кейин энг кўп рўзаси тутиладиган ой Шаъбон экан.

┉┅━❀ ❀━┅┉

Янги манзилимиз
Улашинг | https://t.me/MuslimShosh