Get Mystery Box with random crypto!

Отажоним... Ҳар бир карвон бошида бир сарбон бўлар, Ўша сарбо | MUSLIM VA MUSLIMALAR UCHUN

Отажоним...

Ҳар бир карвон бошида бир сарбон бўлар,
Ўша сарбон карвонларга посбон бўлар,
Сизга атаб шеърлар ёзсам достон бўлар,
Ҳаётимга сарбонимсиз Отажоним...

Армонларинг қаршисида бош эгмаган,
Синовларнинг қаршисида бош эгмаган,
Аламларнинг қаришисида бош эгмаган,
Ғурурлари осмонимсиз Отажоним...

Болам дея ҳалол луқма тишлатганим,
Насиҳатла юрагимни хушлатганим,
Қўл узатсам юлдузларни ушлатганим,
Умидимсиз имконимсиз Отажоним...

Милкларингиз тишларидан жудо бўлди,
Белларингиз кучи биз деб адо бўлди,
Бугун шу сўз юрагимдан садо бўлди,
Энг покиза виждонимсиз Отажоним...

Ҳассаларни ушлатмайман қўлингизга,
Вужудимни гилам қилай йўлингизга,
Борингизнинг ўзи давлат ўғлингизга,
Тугаб битмас бойлигимсиз Отажоним...

Ёнимдасиз керак эмас менга дунё,
Дунё нима бир ён сароб бир ён рўё,
Фахр билан ашъор битди Зоҳид Зиё,
Уйим кўрки бир файзимсиз Отажоним...

Ҳар бир карвон бошида бир сарбон бўлар,
Ўша сарбон карвонларга посбон бўлар,
Сизга атаб шеърлар ёзсам достон бўлар,
Ҳаётимга сарбонимсиз Отажоним...

Муаллиф: Зоҳид Зиё...

АЛБАТТА ЎЗ ЯҚИНЛАРИНГИЗ БИЛАН ҲАМ УЛАШИНГ

Каналга аъзо бўлинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEeFhjsyO5K84RjQLg