Get Mystery Box with random crypto!

Эртага байрам арафаси. МК 121-моддасига асосан байрам арафасид | Musayev_Sunnatillo (yurist)

Эртага байрам арафаси. МК 121-моддасига асосан байрам арафасида барча ходимлар камида 1 соат олдин кетиши белгиланган. Ярим ставка ишловчи ходимлар хам 1 соат олдин кетади тўғрими яъни табелда 3.5 эмас 2.5 килиб кўрсатиладими?

МК 121-моддасига кўра, байрам (ишланмайдиган) кунлари (131-модда) арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Эътибор беринг! Моддада барча ходимлар учун дейилмоқда! Демак, 0.25, 0.5 ёки 0.75 ставкадаги ёки ўриндош ходимлар ҳам камида 1 соат вақтли кетадилар. Табелга ҳам ставкага мутаносиб 1 соат қисқартириб ёзилади. Демак, Сизнинг ҳолатингизда 0.5 ставкадаги ходимга 2.5 соат қўйилади. Агар 8 соатли иш режими бўлса, 0.5 ставкадаги ходимга 3 соат қўйилади.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |