Get Mystery Box with random crypto!

Қорақалпоғистонда айрим аҳоли қатламига 600 минг сўмдан пул бе | Musayev_Sunnatillo (yurist)

Қорақалпоғистонда айрим аҳоли қатламига 600 минг сўмдан пул берилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорги Кенгесининг навбатдан ташқари 34-сессиясида Қорақалпоғистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш йўналишида мутасаддиларга:

Ижтимоий ҳимоя реестрига кирган оилаларга кўмир, суюлтирилган газ, озиқ-овқат ва бошқа зарур эҳтиёжлар учун 600 минг сўмдан бир марталик моддий ёрдам ажратиш;

15 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон учун пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахсларга темир йўл ва авиа чипталар сотиб олиш учун 50 фоизлик имтиёзни тиклаш;

2025 йилгача
қўшилган қиймат солиғи бўйича режадан ошириб бажарилган тушумлар Қорақалпоғистон бюджетида қолдириш;

боғча, мактаб ва тиббиёт муассасалари қурилишига келгуси беш йилда қўшимча 5 триллион сўм ажратиш бўйича топшириқлар берди.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |