Get Mystery Box with random crypto!

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган ша | Musayev_Sunnatillo (yurist)

БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

Ўзбекистондан ташқарида иш қидираётган шахсларни ишга жойлаштириш бўйича хизматлар учун ҳақ иш қидираётган шахслардан эмас, иш берувчилардан ундирилади.

Мазкур хизматларни кўрсатувчи хусусий бандлик агентликлари БҲМнинг 8 500 баравари миқдоридаги маблағни Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармасида захира қилиб қўяди.

Хусусий бандлик агентликлари ишга жойлаштириш соҳасида тақдим этадиган ахборот ва маслаҳат хизматларининг қиймати БҲМнинг бир бараваригача (300 минг сўмгача) миқдорни ташкил этади.

Шунингдек, хусусий бандлик агентликларининг чет эллик иш берувчи, шериклар билан ҳамкорлик тўғрисида шартнома тузиши ҳам зарурий шарт ҳисобланади.

Янада кўпроқ маълумот олиш учун @Musayev_s_s

Telegram | Instagram | TikTok |