Get Mystery Box with random crypto!

Musannif Adham

Telegram kanalining logotibi musannifadham — Musannif Adham M
Telegram kanalining logotibi musannifadham — Musannif Adham
Kanal manzili: @musannifadham
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.41K
Kanalning ta’rifi

Холисликка даъво қилмайман, аммо холис бўлишга ҳаракат қиламан.
Фикрларим, қарашларим умумқабул қилинган стандартларга тўғри келмаслиги, яъни, сизникидан фарқли бўлиши мумкин.

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 5

2021-01-21 22:01:02
Ҳар бир нарсанинг белгиси бор. Аллоҳ бандани ёрдамсиз ташлаб қўйганининг белгиси унинг (Аллоҳдан қўрқиб) йиғлашни тарк этишидир.

Ҳар қандай нарсанинг занглаши бор. Қалбнинг занглаши қорин тўқлигидир (доим қорни тўқ юрган одамнинг қалби занглайди – ибодатлардан лаззат топмай, атрофдагиларнинг муаммоларига эътибор бермай қўяди).

Абу Сулаймон Абдурраҳмон ибн Аҳмад Ад-Дороний роҳимаҳуллоҳ (140-215 ҳ./757-830 м.)

#Салафлар_ҳикмати
2.0K views19:01
Ochish/sharhlash
2021-01-21 20:00:37 12. Саломлашишни кенг ёйиш.

Жамиятда ўзаро муҳаббат ва ҳурмат билан муомалани йўлга қўйишга катта эҳтиёж бор. Бу мақсадга етишнинг энг тез йўли эса саломлашишдир.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا تَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ حَتَّى تُؤْمِنُوا وَلَا تُؤْمِنُوا حَتَّى تَحَابُّوا أَوَلَا أَدُلُّكُمْ عَلَى شَيْءٍ إِذَا فَعَلْتُمُوهُ تَحَابَبْتُمْ أَفْشُوا السَّلَامَ بَيْنَكُمْ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмайсиз. Бир-бирингизни яхши кўрмагунингизча мўмин бўлмайсиз. Бажарсангиз, бир-бирингизни яхши кўриб қоладиган бир нарсани сизларга айтайми? Орангизда саломни (кенг) ёйинглар”, дедилар”. Муслим (54/99), Термизий (2688), Ибн Можа (68).

Бунда фақат ўзингиз билган одамларга эмас, балки ҳаммага, таниган ва танимаганларингизга салом беришингиз суннат бўлади.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَجُلًا سَأَلَ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَيُّ الْإِسْلَامِ خَيْرٌ قَالَ تُطْعِمُ الطَّعَامَ وَتَقْرَأُ السَّلَامَ عَلَى مَنْ عَرَفْتَ وَمَنْ لَمْ تَعْرِفْ

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Бир киши Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан “Ислом(даги амаллар)нинг қайси бири яхшироқ?” – деб сўради. Росулуллоҳ: “(Одамларни) таомлантирасан, ўзинг таниган ва танимаганга салом берасан”, деб жавоб бердилар”. Бухорий (12), Муслим (39/66).

Қанча кўп салом берсангиз, Аллоҳ ажрингизни шунча зиёда қилади.

عَنْ عِمْرَانَ بْنِ حُصَيْنٍ أَنَّ رَجُلًا جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ السَّلَامُ عَلَيْكُمْ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَشْرٌ ثُمَّ جَاءَ آخَرُ فَقَالَ السَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللهِ فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عِشْرُونَ ثُمَّ جَاءَ آخَرُ فَقَالَ السَّلَامُ عَلَيْكُمْ وَرَحْمَةُ اللهِ وَبَرَكَاتُهُ فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ثَلَاثُونَ

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳумо айтадилар: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдига бир киши келиб, "Ассалому Алайкум", деди. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ўнта (савоб)", дедилар. Кейин бошқа бир киши келиб, "Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи", деди. Набий алайҳиссалом: "Йигирмата (савоб)", дедилар. Учинчи киши келиб, "Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу", деганди, Росулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам: "Ўттизта (савоб)", дедилар. Абу Довуд (5195), Термизий (2689). Ҳадис матни Термизийга тегишли. Саҳиҳ ҳадис.

Уйга кирган вақтда оила аъзоларига, ишдаги ҳамкасбларга, бирон нарса олиш учун дўконга кирганда ўша ердаги сотувчи ва бошқа харидорларга, кўчадагиларга, жамоат транспортидаги йўловчиларга, бундан бошқа, кўпчилик йиғилган жойларда атрофдагиларга салом бериш орқали бу суннатни амалга ошириш мумкин. Ким одамлар билан доимий саломлашишни йўлга қўйса, ўзаро муомалаларда катта натижаларга эришади. Айни пайтда бу суннатга риоя қилиш билан Аллоҳдан кўплаб ажрларга эга бўлади.

#Суннатларни_тирилтириш
1.1K views17:00
Ochish/sharhlash
2021-01-21 18:50:50
Тошкентнинг шимоли-шарқий томонида, "Буюк Ипак Йўли" метро бекати яқинидаги Чуст кўчасининг охирида жойлашган "Мулла Қосим" жомеъ масжиди бир йиллик қайта қуришдан сўнг битибди. Эртага янги бинода биринчи жума намози ўқилар экан.

Аввалги биноси анча кичик, эски усулда – ичма-ич солинган хоналардан иборат бўлиб, жума намозларида аксарият кўчада қолиб кетарди. Буниси анча кенг ва чиройли бино бўлибди.

Пойтахтнинг маркази – Мустақиллик майдони, Олой бозори ва айнан шу шимоли-шарқий қисмида масжидлар кескин етишмайди. Турли керакли-кераксиз бинолар, ялтироқ савдо марказлари қаторида шу ҳудудларда масжид қурилишига кўпроқ эътибор берилса, яхши бўларди.

Масжидларимиз кўпаяверсин.

"Мулла Қосим" жомеъ масжиди манзили.
1.1K viewsedited  15:50
Ochish/sharhlash
2021-01-19 19:36:50 Жиззахда қурилиш соҳасидаги можаролар ортидан президент уни сиёсатга хиёнатда айблаган вилоят ҳокими ўринбосари Акром Раҳмонқулов ишдан кетди.

У 2020 йили августда «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланганди.

Ғалати парадокс: ё медалнинг қиймати қолмаган, ё у хиёнат қилмаган. Нима бўлганда ҳам ҳукуматдагилар учун бир-икки тавсиям бор.

Биринчидан, хиёнат ва садоқат сўзини камроқ ишлатинг. Хиёнаткорларнинг яна садоқатлига айланиб қолаётганига кўп гувоҳ бўляпмиз. Шунчаки, халқнинг хотираси паст эмас, биз жим кузатяпмиз.

Иккинчидан, садоқат юқоридаги элитага эмас, халққа бўлсин. Элитага садоқатли одамларни танлаб, мана садоқат десангиз, ўша садоқатли одам қилган қинғир ишлардан тушуниладики, пастдаги сиёсатнинг эгаси ҳам юқоридаги эшелон.
788 views16:36
Ochish/sharhlash
2021-01-19 10:52:37 Таваккул

Ўзингиз ўрганиб қолган бир ҳолатдан чиқиш, "комфорт ҳудуд"ни тарк этиш қийин. Ҳаётингизни ўзгартириб юбориши эҳтимоли бўлган қарорни қабул қилиш машаққатли. Йиллар давомида шу биргина қарорни бера олмай, ўйланиб, етти ўлчаб бир кесолмай юрасиз. Сизнингча, агар бу қарорга келсангиз, бутун ҳаётингиз остин-устун бўлиб кетади, ҳозир қўлингизда мавжуд бўлган барча нарсадан ажралиб қоласиз...

Бир сабаб билан кириб қолган, лекин ўзингизга ёқмаган, ўқишда ўқийсиз; ўзингиз нафратланадиган ишга ҳар куни вақт сарфлаб бориб келасиз; бир жойда яшаш ёқмайди, аммо бошқасига кўчиб ўтишга журъат топа олмайсиз; ҳатто қайсидир ишга, амалга масъул шахс сифатида ҳам янгиликлар киритишдан чўчийсиз...

Мана шу қўрқув, ҳадик, хавотир туфайли ўша кутилаётган улкан ўзгаришга секин-аста ўтиб олишга, жараённи талофатларсиз кечиришга ҳаракат қиласиз; йиллар давомида қандайдир мўжиза содир бўлиб бу ўзгариш оғриқсиз кечишини кутиб юрасиз... ва шу кутиш ҳудудида номаълум муддат қолиб кетасиз...

Кейин-чи? Кутган нарсангиз йиллар ўтиб келадими, ёки умрингиз ўтиб кетган, энди ўзгаришдан маъни қолмаган бўладими? Бир вақтлар Аллоҳга таваккал (таваккул) қилиб – суяниб, ўша қарорни берганингизда балки сиз ўйлаган зарар келмаган, ишларингиз кутганингиздан ҳам яхши ҳолатда ўз изига тушиб кетган бўлармиди, балки?

Шунинг учун қарор қабул қилишга кеч қолмаслик керак. Ўзгариш бугундан бошланади – ҳаракатни ҳозир бошлаш лозим. Натижага эса биз масъул эмасмиз, уни Аллоҳ беради. Муҳими, сабабларни ушлаб, Унга таваккал қилинса бўлгани.
1.6K viewsedited  07:52
Ochish/sharhlash
2021-01-18 15:58:03
Учрашганда биринчи бўлиб салом беришингиз, ўзи яхши кўрган исми билан чақиришингиз, ўтирганда унга жой беришингиз биродарингизнинг муҳаббатини қозонадиган ишлардандир.

Абу Ҳафс Умар ибн Хаттоб Ал-Адавий Ал-Қуроший розияллоҳу анҳу (ҳижратдан 40 йил аввал-23 ҳ./584-644 м.)

#Салафлар_ҳикмати
961 views12:58
Ochish/sharhlash
2021-01-18 12:21:18 11. Саҳарликни охирги вақтигача кечиктириб қилиш.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам умматга меҳрибон, доимо мусулмонларнинг фойдасини кўзлар эдилар. У зот жорий қилган суннатлардан бири – саҳарликни охирги вақтигача кечиктириб қилишдир. Бу амал рўза вақтида мусулмонга куч беради, очлик ва чанқоқ машаққатини кўтаришни осон қилади.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ زَيْدِ بْنِ ثَابِتٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: تَسَحَّرْنَا مَعَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، ثُمَّ قَامَ إِلَى الصَّلاَةِ. قُلْتُ: كَمْ كَانَ بَيْنَ الأَذَانِ وَالسَّحُورِ؟ قَالَ: قَدْرُ خَمْسِينَ آيَةً

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадис. Зайд: “Биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан саҳарлик қилдик. Кейин намозга турдилар”, деди. Мен ундан: “Азон ва саҳарлик ўртасида қанча вақт бор эди?” – деб сўрадим. “Эллик оят ўқиш миқдорича”, деди”. Бухорий (1921), Муслим (1097/2441).

Бу ҳадис Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бомдоддан айнан шунча вақт (тахминан 20-30 дақиқа) олдин саҳарлик қилишни бошлаганларига далил бўлади. Бунда саҳарлик ва оғиз ёпиш орасида фарқ бор. Масалан, “Бомдоддан олдин, соат иккида саҳарлик қилдим”, десангиз, бу сизнинг айни шу вақтда оғизни ёпиб, рўзани бошлаганингизни эмас, аксинча, саҳарлик қилганингизни билдиради.

Юқорида Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят этилган ҳадис бомдод вақти киришидан бир муддат олдин оғизни ёпиб олмай, саҳарликни азонгача кечиктириб (тақаб) қилиш мустаҳаблигини билдиради.

عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: كُنْتُ أَتَسَحَّرُ فِي أَهْلِي، ثُمَّ تَكُونُ سُرْعَتِي أَنْ أُدْرِكَ السُّجُودَ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ.

Саҳл ибн Саъд Ас-Соидий розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Уйимда саҳарлик қилиб, кейин Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан сажда қилишга (бомдодни ўқишга) етишиш учун шошилардим”. Бухорий (1920).

Бундан англашиладики, саҳарлик тугаши ва бомдод намози ўқилиши орасида бир неча дақиқа бўлган, холос. Кўп одамлар рўзага куч бўлиши учун саҳарликни шундайига ҳам кечиктириб қилади. Лекин бунда эътибор бериш керак бўлган муҳим нуқта бор: айни амални “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай қилганлар”, деган ният билан, у кишига эргашиб бажарилса, афзал бўлади. Шунда суннат учун ажр олишимиз баробарида кун давомида рўза тутишимиз ҳам осон бўлади.

Саҳарлик эртароқ ёки кечиктириб қилинишидан қатъи назар аслида суннат бўлгани учун “Мен бусиз ҳам рўза тутавераман”, дейиш тўғри эмас. Чунки саҳарликдан воз кечиш мақталмаган. Аскинча, бу Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан юз ўгириш бўлади:

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: تَسَحَّرُوا، فَإِنَّ فِي السُّحُورِ بَرَكَةً

Анас ибн Молик розийллоҳу анҳу айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Саҳарлик қилинглар. Чунки саҳарликда барака бор”, дедилар”. Бухорий (1923), Муслим (1095/2438).

#Суннатларни_тирилтириш
5.2K views09:21
Ochish/sharhlash
2021-01-17 21:59:01 "Йўқотилган болалик" деган теленовелла берилаётган экан. Мавзуси: носоғлом муҳитда катта бўлаётган болалар муаммоси.

Бир лавҳада ароқхўр она дўконга нон қидириб чиқиб кетди. Уч нафар ўғли қорни оч, уйда ейишга ҳеч вақо йўқ. Бир вақт эшик тақиллаб қолди. Болалар "Онам келдилар", деб хурсанд ҳолда эшикка югуришганди, ташқарида ҳижобли қўшни аёл турган экан. У болалардан ҳол сўраб овқат ташлаб кетди...

Ўзбекистон телеканалларида сўнгги 20 йилда биринчи марта ҳижобли аёлни ижобий тимсолда кўрсатишди-ёв. Ўн йил аввал ҳижобли аёлларни қоралаб филмлар ишлаган Ҳилол Насимов ва унинг раҳнамолари буни кўриб инфарктми, инсултми, бўлиб қолмаганмикин, ишқилиб?
1.2K views18:59
Ochish/sharhlash
2021-01-17 21:42:41 2020 йил августда заҳарланиши ортидан Германияга олиб кетилган, Россия мухолифати етакчиларидан бўлган Алексей Навалний бир соат аввал юртига қайтиши билан полиция томонидан ҳибсга олинди.

У ҳибсда қанча ўтиради, билмайман. Аммо мухолифатчи сифатида ютгани аниқ: 5 ойлик сафардан кейин ватанига қайтишга журъат қилгани ва деярли муқаррар бўлган ҳибсга олиниш хавфига тик қарагани учун Навалний Россия тарихида қолади. Ўлмаса, бир кун келиб президент ҳам бўлар, балки.

Мавжуд тузумга мухолифликни даъво қилган шахс унинг мана шундай ёқимсиз оқибатларига ҳам тайёр бўлиши керак.
712 views18:42
Ochish/sharhlash