Get Mystery Box with random crypto!

Musannif Adham

Telegram kanalining logotibi musannifadham — Musannif Adham M
Telegram kanalining logotibi musannifadham — Musannif Adham
Kanal manzili: @musannifadham
Toifalar: Bloglar , Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 1.41K
Kanalning ta’rifi

Холисликка даъво қилмайман, аммо холис бўлишга ҳаракат қиламан.
Фикрларим, қарашларим умумқабул қилинган стандартларга тўғри келмаслиги, яъни, сизникидан фарқли бўлиши мумкин.

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-07-03 19:47:48 Так!

Ижтимоий тармоқларнинг ўзбек сегментида қорақалпоқларни ҳақорат қилаётганлар кўпаяётган экан. Фикр етакчилари буни ташвиш билан ёзишмоқда.

Аввало, шахсан мен учун қорақалалпоқлар қачон, нима туфайли қаерга келиб қолгани мутлақо аҳамиятсиз. Кейинги асрлардан шу бугунгача, ҳозир шу ерда яшаб келмоқда. Шуниси факт ва шуниси муҳим.

Иккинчидан, ҳар қандай халқнинг ичида яхши-ёмонлари бўлади ва яхшилари кўпроқ. Акс ҳолда аллақачон қиёмат қойим бўларди. Биз яхшисига қараб хулоса қилайлик.

Учинчидан, ҳозир «Интернет даҳанакаи жанглари»да ким нима ёзаётганини аниқлаб бўлмайди. Балким ўзини қорақалпоқ деб атаб бирорта провокатор ўзбекларни ҳақорат қилгандир? Қорақалпоқ эмасдир у? Қаердан билиб ўтирибсиз?!

Вазиятни янада алангалатманг! Оғирроқ, мулозаҳакор ва босиқ бўлинг. Эт ва тирноққа айланиб кетган икки халқ ўртасига нифоқ уруғини сочманг. Сиз қайси бир фитначини кўриб бутун халқ ҳақида хулоса қилганингиздек, улар ҳам сизни кўриб ўзбеклар ҳақида хулоса қилишмасин.

Унутманг: шуниси аҳамиятлики, улар бизнинг қардошларимиз. Оиламизнинг аъзоси! Қардошлармизга нисбатан бунақа йўл тутмаслик керак, уларни ҳар балода айбламаслик керак. Орол бўйида, мураккаб минтақада туғилгани уларнинг айби эмас.

Улар билан иноқ бўлайлик. Уларга ёрдам берайлик. Ҳеч қурса маънан ва руҳан!

@shokirjonov
1.6K views16:47
Ochish/sharhlash
2021-02-13 08:12:30 #Қуръон_ўқиб

Аллоҳ Таъоло айтади:

فَإِن تَوَلَّوْا فَاعْلَمْ أَنَّمَا يُرِيدُ اللَّهُ أَن يُصِيبَهُم بِبَعْضِ ذُنُوبِهِمْ

"Aгар (улар Аллоҳнинг ҳукмидан) юз ўгирсалар, билингки, Aллоҳ уларга айрим гуноҳлари сабабли мусибат етказишни истамоқда". ("Моида" сураси, 49-оят).

Гуноҳларнинг инсонга жуда салбий таъсири бор. Энг катта гуноҳлардан бири эса Аллоҳнинг динидан, У нозил қилган Китобдаги ҳукмлардан юз ўгиришдир. Инсон Аллоҳга қанчалик исён қилса, У туширган ваҳий – Қуръондан ва шариатдан шунчалик узоқлашиб бораверади.

Шайх Муҳаммад Солиҳ Ал-Усаймин роҳимаҳуллоҳ
532 views05:12
Ochish/sharhlash
2021-02-12 10:44:37 Умр йўли

Хадича бинти Хувайлид, Сумайя бинти Хаббот, Ёсир ибн Омир, Мусъаб ибн Умайр, Анас ибн Назр, Ҳамза ибн Абдулмутталиб, Абдуллоҳ ибн Жаҳш, Саъд ибн Рабийъ... – Аллоҳ уларнинг барчасидан рози бўлсин.

Улар Исломнинг иззат чўққисига чиққанини, ер юзида ўрнашиб, кенг тарқалганини кўрмадилар...

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг фатҳларига, Холид ибн Валид розияллоҳу анҳунинг ғалабаларига гувоҳ бўлмадилар...

Аббосийлар сулоласининг энг шавкатли ҳукмдорларидан бўлган Ҳорун Ар-Рашиднинг "Эй булут, истаган жойингга ёмғир ёғдир. Барибир, у ерда унган ҳосилдан менга хирож (солиқ) келади", деган гапини эшитмадилар... (Бу даврда Ислом халифалиги ҳудуди ниҳоятда кенгайган, Ҳорун Ар-Рашид шунга ишора қилган эди.)

Улар бу "йўл" – Ислом динининг бошланишида эдилар ва унинг аввалидаёқ дунёдан ўтдилар. Ўзлари бошлаган ишнинг самарасини кўрмадилар...

Шундай экан, йўлнинг охирига қачон етиш ҳақида сўраманг. Муҳими, шу йўлда бўлишингиздир.

Ким ўзини дунёга бағишласа, дунё унга бир кун ўзи кўмиладиган бир парча ердан бошқа нарса бермайди. Ким ўзини Аллоҳнинг ҳақ йўлига, тоатига, динига бағишласа, Аллоҳ унга осмонлару ер кенглигида бўлган, тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган Жаннатни беради.
877 viewsedited  07:44
Ochish/sharhlash
2021-02-05 19:41:01 "Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (Диний Қўмита) ислоҳ этилиши керак", дейишади. Менимча эса ҳуқуқий давлатда динларни чекловчи, назорат қилувчи, диндорларга босим ўтказувчи бундай қўмиталарга эҳтиёж йўқ.

Шундай экан, Диний Қўмитани шунчаки ёпиш керак. Агар бу қўмита бугун ёпилса ҳам Ўзбекистонда биронта салбий ўзгариш бўлмайди. Бунга аминман.

Бу фикрим тўғрилигига бир далил – куни кеча Диний Қўмита раиси ўринбосари Дилшод Эшнаевнинг Azon.Uz сайтига ва унинг муассисига босим ўтказгани ҳақидаги хабар. Давлатдаги муайян бир ташкилотнинг ходимлари давлат қонунларини бузиб, цензура ва фуқароларга ноўрин муносабат қилишни одатга айлантирар экан, бунда муаммо ходимда эмас, ўша ходимга чекланмаган ҳуқуқлар берган ташкилотда бўлади.

Диний Қўмитани ёпиш ҳақидаги фикримни 2018 йилдан бери айтиб келаман. У вақтларда қўмита раиси Ортиқбек Юсупов эди. Ундан кейин Жасур Акромов, ундан кейин эса Абдуғофур Аҳмедов бу ташкилотга раис бўлди, аммо моҳияти ўзгармай қоляпти: динларни назорат қилиш ва диндорларни босим остида ушлаб туриш билан шуғулланиб келяпти.

Ҳуқуқий жамият қурмоқчи бўлган давлатга бундай ташкилот керакми?
1.0K views16:41
Ochish/sharhlash
2021-02-05 18:37:03 Демак, муаммо – локал: концептуал ҳуқуқий ва социологик билимлар етишмаслиги, бошқарув буғинларидаги зиддиятлар, бошқарув методларидаги аралаш-қуралашлар натижасида юқоридаги каби муаммо пайдо бўлмоқда. Илғор давлатларда, давлатнинг дин ишларини экспертиза қиладиган ташкилотларида, махсус профилдаги юқори малакали юристлар ишлашади. Улар виждон эркинлиги, диний эркинликлар, сўз эркинлиги ва диний тўқнашувлар, диний эҳтиёжлар ва бошқа турдаги дискриминациялар тўқнашувлари ва ҳоказо ҳолатларни ўта синчиковлик билан, масалаларнинг туб асосидаги ғоя ва вазиятлари билан таҳлил қилиб, одамларнинг эркинлиги ва тенглигини таъминлашади. Дунё давлатларида, шу соҳани ўрганадиган фан йўналишлари ҳам шаклланган. Масалан, "суд-ҳуқуқ диншунослиги" (Судебное религиоведение) каби махсус йўналишлар шаклланган.

Ўзбекистон ҳам Дин ишлари қўмитаси фаолиятини тезроқ ислоҳ қилиши муҳим. Бу ислоҳотлардан мақсад – самарали, ғоявий-ҳуқуқий ва тизимли назоратни шакллантириш бўлиши керак. Назоратдан воз кечиш эмас, ҳамма учун қулай ва самарали бўлган, одамларнинг эркинлиги ва хавфсизлигини ҳамда давлатнинг ижобий репутациясини таъминлай оладиган, назорат тизими шаклланиши керак. Акс ҳолда, давлат институтлари, жумладан, Дин ишлари қўмитаси, Давлат Хавфсизлик Хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва бошқа органлар ҳам, бу муаммолар гирдобидан чиқиб кета олмай, ўзларига катта талофотлар келишига сабабчи бўлишади.

Камолиддин Раббимов
844 views15:37
Ochish/sharhlash
2021-02-05 18:35:43 Диний эҳтиёжлар ва эркинликларни таъминлаш масаласи

Ўзбекистонда, диний эҳтиёжларни ва эркинликларни таъминлаш, энг кенг маънодаги инсон ҳуқуқлари, демократия ва ҳуқуқий давлатчилик масаласи ҳисобланади. Биринчи маъмурият даврида, Ўзбекистондаги энг қонли тўқнашув чизиғи, айнан "дунёвийлик ва дин" масаласида юзага келди. Натижада, ўн минглаб одамлар қамалди, минглаб одамлар ўлди еки ўлдирилди, яна минглаб одамлар давлатдан чиқиб кетишга мажбур бўлди. Ҳокимиятнинг дунёвийлик қарашлари ва жамиятнинг анъанавий диний эҳтиёжлари тўқнашди. Ҳокимият репрессиялар орқали жамиятни диний эҳтиёжларидан деярли кўринмайдиган ҳолатга олиб келди. Ўзбекистонда, ташқи кўринишидан – худди пост-модерн мусулмон жамияти шаклланди. Лекин, жамиятнинг диний эҳтиёжлари сўнмади. Аксинча, ҳокимият ўзининг ижобий репутациясини тўлиқ йўқотди. Дунёвийликни таъминлашнинг репрессив модели тўлиқ банкрот бўлди. Биринчи маъмурият ҳам ютқазди, Ўзбекистон давлатчилиги ва жамият ҳам ютқазди.

Ўзбекистонда, демократия ва ҳуқуқий давлатчиликка эришишнинг биринчи шарти – диний эркинликларни таъминлаш ҳисобланади. Демократия – кўпчилик иродаси. Ўзбекистонда, мутлақ аксарият ўзини мусулмон ҳисоблайди. Глобаллашаётган дунёда, исломий ўзликнинг аҳамияти ошиб боради. Диний ҳис-туйғу ва эҳтиёжларни блоклаб туриб, жамиятда ҳеч бир реал ислоҳотни амалга ошириб бўлмайди. Мусулмонлар жамиятида дин билан курашиб, демократия ва нормал давлат қурамиз дейиш – нонсенс. Демократияга тайёрланишнинг шарти ҳам виждон эркинлиги ва диний эркинликларни, ҳуқуқ даражасида таъминлаш, энг асосли стандартларни олиб кириш ва жамиятдаги ўзаро, қолаверса, давлат ва жамият ўртасидаги зиддиятларни жуда тезда барҳам топтириш ҳисобланади.

Ўзбекистон жамияти бошқа давлатларга қараганда нисбатан бир таркибли ҳисобланади. Аҳолининг тахминан 90%дан кўпроғи Ислом динига эътиқод қилади. Аҳоли сонига кўра ҳам, Ўзбекистон ўта катта ва мураккаб жамият эмас. Дунёнинг ўта катта аҳолисига эга бўлган, диний турфахил ва лекин анча эркин бўлган давлатлар қандай қилиб диний низоларни, дин ва дунёвийлик тўқнашувларини бошқариб келмоқда, деган савол ўринли. Дунёда виждон ва дин эркинлигининг чуқур асосланган тамойиллари, стандартлари мавжуд. Ушбу тамойиллар, стандартлар қабул қилинса, нейтрал суд тизими орқали давлат ҳар қандай муаммоларни холис ва вазмин ҳал қилиб бораверади. Ҳуқуқий машина пайдо бўлади ва муаммолар ўз жойида, тезда ва холис ҳал қилиб борилаверади. Мустақил суд ва ҳалқаро виждон эркинлиги тамойиллари биргаликда муаммоларни эътирозларга сабаб бўлмайдиган даражада ҳал қилиб бораверади.

Кечаги "Azon.Uz ва Диний ишлар қўмитаси" зиддиятидаги асосий масала, бир қарашда, диний эркинликлар ва давлатнинг/ҳукуматнинг назорат тизими тўқнашаётгандек кўриниши табиий. Аслида, асосий муаммо – давлатнинг вазиятни қайси методлар орқали назорат қилмоқчи эканлигида. Диний ишлар қўмитасида, асосан исломшунослар/шарқшунослар ва хавфсизликчилар ўтиришади. Бу – советча ёндашув. Бу ёндашув муаммоларни "хавфсизликни таъминлашнинг механик услуби" ёрдамида ҳал қилишга интилади. Ҳар сафар, ҳар бир масалага интуитив еки эмоционал ёндашиб, босимлар орқали муаммони яшинтиради. Лекин муаммони ҳал қилмайди. Жамиятдан чекинишни талаб қилади, сўрайди.

Бу моделнинг энг катта нуқсони – бунда эркинлик назарда тутилмайди. Лекин эркинлик билан курашиш учун давлат бошқаруви даражасида келишув бўлиши керак. Қолаверса, Ўзбекистон олий ҳокимияти, шу эркинлик билан курашишни ҳалқаро даражада оқлаши ва ҳимоя қилиши керак бўлади. Кейинги қадамда эса, глобализм ва информационализм билан курашиш назарда тутилади. Чунки одамларнинг онгига келаётган эркин маълумотлар, одамларнинг кайфияти ва дунёқарашини белгилаб бераверади. Бугун Ўзбекистон ҳокимиятида эркинликка қарши концептуал кураш мавжуд эмас. Аксинча, сўз эркинлиги ва диний эркинликларга ҳурмат ҳар сафар урғуланмоқда.
701 views15:35
Ochish/sharhlash
2021-02-05 08:07:23 Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита (Диний Қўмита) раиси ўринбосари Дилшод Эшнаев Azon.Uz сайти муассиси Мубашшир Аҳмад акани ҳақорат қилгани ва сайтдаги 2 та мақолани ўчириб ташлашни буюрганига муносабат билдирмаган одам кам қолди, шекилли.

Бу низода тўлиғича Azon.Uz сайти, унинг бош муҳаррири Абдулазиз Муборак ва муассиси Мубашшир Аҳмад ака тарафидаман. Аммо айни ўринда бош муҳаррирнинг мавқеи ёқди – ҳақни қўрқмай айтди ва Диний Қўмитанинг юзини яна бир бор очди (асли бу ташкилотнинг нималигини яхши биламиз). Муассиснинг мавқеи эса ёқмади – Эшнаевни бемалол судга бериши мумкин бўлган ҳолда қандайдир заиф муроса йўлини танлади.

Дилшод Эшнаев билан бир марта юзма-юз суҳбатлашганман: ўтган йили 22 мартда, Олмазор тумани ИИБ биносида. 18 мартда Диний Идорага карантин сабабли ёпилган Тошкентдаги масжидларнинг бир нечтасининг фақат таҳоратхонасини очиб бериш таклифи билан чиққанимизда Идора ишни Қўмитага ҳавола қилиб юборган, натижада шахсан ўринбосарнинг ўзи билан суҳбатлашиш шарафига муяссар бўлган эдим. Ўшанда карантин энди бошлангани учунми, ёки бошқа сабабданми Эшнаев анча босиқ гапирган, "Муайян масалалардаги фикрларимиз фарқ қилса ҳам сизни ҳурмат қиламиз. Бу масалани ҳозирча кўтармай туринг", деб айтган эди.

Ўзимни қандайдир авлиё, олий мартабали шахс қилиб кўрсатмоқчи эмасман-у, аммо сўнгги 3 йилда ҳар қандай амалдор билан ҳам тенгма-тенг туриб гаплашиш, ҳаққини талаб қилиш мумкинлигига ишонч ҳосил қилдим. Шунда ўша амалдор ҳам ўзини босиб олиб гапиради.

Мубашшир акани айбламоқчи эмасман: мана шунақа "каттакон"лар билан гаплашганда ўзлари бош-қош бўлган кўплаб йирик лойиҳалар кўз олдида туради, йўқотадиган нарсалари кўп. Аммо "Ҳақ олинур, берилмас" – ҳар доим чекинаверсак, боридан ҳам маҳрум бўлмасмикинмиз?
856 viewsedited  05:07
Ochish/sharhlash
2021-02-04 11:36:36 Муътамир ибн Сулаймон (106-187 ҳ./724-803 м.) роҳимаҳуллоҳ айтади: "Куфа шаҳрида эдим. Отам хат ёзибди: "Қоғоз(қалам) сотиб олгинда, илм билан шуғуллан. Мол-дунё йўқолиб кетади, илм эса қолади".

Ҳофиз Абу Ҳотим Муҳаммад ибн Ҳиббон Ал-Бустий. "Равзатул-уқало ва нузҳатул-фузало", 41-бет.
778 views08:36
Ochish/sharhlash
2021-02-03 23:59:32 Алҳамдулиллаҳ!

Неъмат берилган пайтда Сулаймон алайҳиссалом уни шундай эътироф қилдилар:

هَٰذَا مِنْ فَضْلِ رَبِّي لِيَبْلُوَنِي أَأَشْكُرُ أَمْ أَكْفُرُ ۖ وَمَنْ شَكَرَ فَإِنَّمَا يَشْكُرُ لِنَفْسِهِ ۖ وَمَنْ كَفَرَ فَإِنَّ رَبِّي غَنِيٌّ كَرِيمٌ

"Бу Роббимнинг фазлидандир. Мен шукр қиламанми ёки куфр келтираманми (Аллоҳнинг фазлини инкор қиламанми), У мени синаши учундир. Ким шукр келтирса, ўзи учунгина шукр қилур. Ким куфр келтирса, Роббим (ундайлардан) беҳожат ва карами кенг Зотдир". ("Намл" сураси, 40-оят).

Аллоҳнинг фазли бўлмаса, олган илмимиз, уддабуронлигимиз, таниш-билишларимиз иш бермай қолади...

Аллоҳ Ўз фазлини устимиздан ёғдирганида эса ҳеч қандай эвазсиз, ҳаракатсиз бебаҳо неъматларга эришамиз. Ҳолбуки, биз бунга лойиқ эмас эдик...
1.2K viewsedited  20:59
Ochish/sharhlash
2021-02-01 16:08:35 Бирон ишда иккиланиб қолган киши шаръий истихора қилсин (Аллоҳдан яхшилик сўрасин) – Аллоҳдан яхшилик сўраган киши пушаймон бўлмаган. Мана шу истихорани ва дуони кўпайтирсин. Чунки истихора ҳар қандай яхшиликнинг калитидир. Бу масалада шошилиб, "Кўп дуо қилдим, аммо ижобат бўлмади", демасин. Аксинча, туннинг охирги қисми, фарз намозлардан сўнг, азон айтилаётган ва ёмғир ёғаётган пайт каби фазилатли вақтларни танлаб дуо қилсин.

Шайхулислом Ибн Таймийя роҳимаҳуллоҳ. "Мажмуул-фатово", 10/661.
1.5K views13:08
Ochish/sharhlash