Get Mystery Box with random crypto!

MUSAFFO.UZ

Telegram kanalining logotibi musaffouzb — MUSAFFO.UZ M
Telegram kanalining logotibi musaffouzb — MUSAFFO.UZ
Kanal manzili: @musaffouzb
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.27K
Kanalning ta’rifi

"Оқ тепа" жомеъ масжидининг расмий телеграм канали!

Ratings & Reviews

3.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2022-08-28 15:15:51
#Ҳикматлар

قال الإمام الشعراني رحمه الله :
ينبغي على المسلم كلّما تَعِب من عبادةٍ أن يقول لنفسه : اصبري إنَّ الراحة أمامك ، وإنَّما أريد بتعبك إكرامَك

Имом Шаъроний раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Мусулмон киши ҳар қачон ибодат қилишдан чарчаб қолса, нафсига шундай деб айтиши лозим: Сабр қил! Роҳат олдингда кутмоқда. Cени қийнашимдан мақсад мукофотлашдир».

Ўтказиб юборманг
t.me/musaffouzb
1.7K views12:15
Ochish/sharhlash
2022-08-28 13:59:56 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

"Жаннат башорати берилганлар ва аҳли байт"

58
- қисм

t.me/musaffouzb
1.6K views10:59
Ochish/sharhlash
2022-08-28 12:45:43 ОНАМ УЧУН НАМОЗИМНИ ЎҚИСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Менинг онам тўшак режимида, бировга қарам. Мен онам учун деб намозимни ўқисам бўладими ёки мумкин эмасми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизга кўра биров бошқа биров учун намоз ўқимайди. Барча фиқҳий китобларимизда беморнинг намози ҳақида боб мавжуд. Бемор киши ўтира олмаса, чалқанча ёки ўнг ёнига ёнбошлаб ётиб руку ва саждани боши билан имо қилиб намоз ўқийди. Чалқанча ётиб намоз ўқиш ёнбошлаб ётиб намоз ўқишдан яхшидир. Чалқанча ётиб намоз ўқийдиган беморнинг юзи қиблага қараши учун боши тагига ёстиқ қўйилади. Бемор оёқларини қиблага узатмаслиги учун тиззаларини кўтариб қўйилади. Руку ва саждани боши билан имо қилиб намоз ўқишга қодир бўлмаган бемор кўзи, қоши ёки қалби билан имо қилиб, намоз ўқимайди.

Агар бемор киши боши билан имо қилиб ҳам намоз ўқишга қуввати етмаса, аммо унга айтиладиган гапларни тушунса, намозини кечиктиради (қодир бўлгач, қазосини ўқийди). Агар беморнинг имо ишорадан ожизлиги беш вақт намоздан ортиқ давом этса, ана шу муддатда ўқиёлмаган намозлари қазоси ундан соқит бўлади (“Муҳитул бурҳоний” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Улашинг:
t.me/musaffouzb
1.7K views09:45
Ochish/sharhlash
2022-08-28 11:31:37
#Мухтасарул_виқоя_шарҳи

5-дарс. Пок ва нопок сувлар хусусида

Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази етакчи мутахассиси


Улашинг:
t.me/musaffouzb
1.6K views08:31
Ochish/sharhlash
2022-08-28 10:01:22РАСУЛУЛЛОҲ ЯХШИЛИК ОЙИ ДЕБ НОМЛАГАН ОЙ МУБОРАК БЎЛСИН!

Сафар ойи ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг иккинчи ойидир. Исломдан аввалги жоҳилият даврида “Бу ойда фалон ишни қилиб бўлмайди, фалон иш мумкин эмас” каби шумланишлар урф бўлган. Ҳатто бирор ишга киришишдан олдин қуш учириб кўришарди. Қуш ўнг томонга учса, яхшиликка йўйиб, ишга киришишар, чап томонга учса, бу ишда яхшилик йўқ экан, деб тарк этишар, борди-ю тўғрига учса, қайтадан учириб кўришар эди.

Афсуски, ҳозир ҳам “сафар ойида иш бошлаш, тўй қилиш, сафарга чиқиш хосиятсиз” деган гаплар бот-бот қулоққа чалиниб туради. Бу гапларнинг ҳеч қандай асоси йўқ. У ойда ўқиладиган намоз, дуо ва бошқа эзгу амаллар бошқа ойлардагидек қабул бўлади. Сафар ойида ҳам тўй ва маросимлар қилиш, сафар қилиш мумкин.

Тақдирга имон келтириш динимизнинг асосларидан биридир. Инсон бошига тушадиган барча яхшилик ва ёмонликларни тақдирдан деб билиши керак. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “(Инсонга) бирор мусибат етган бўлса, албатта, Аллоҳнинг изни (иродаси) билангина (етур). Кимки Аллоҳга имон келтирса, (У) унинг қалбини тўғри йўлга ҳидоят қилур. Аллоҳ ҳар нарсани билувчидир” (Тағобун сураси, 11-оят).

Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадина шаҳридаги масжидларини сафар ойида қурганлар. Қизлари Фотимаи Заҳро розияллоҳу анҳони Ҳазрат Али розияллоҳу анҳуга сафар ойида никоҳлаганлар. Айнан шу ойда сафарга чиқиб, Хайбар қалъасини фатҳ қилганлар. Бу ойга “яхшилик ойи” деб ном берганлар.

Демак, инсон ҳар бир нарсани Аллоҳ таолодан деб билиши керак. Ҳақ таоло ақидамизни мустаҳкам қилсин.

t.me/musaffouzb
2.0K views07:01
Ochish/sharhlash
2022-08-28 08:31:09
Намоз вақти чиқиб кетаётган бўлса, таяммум қилиб намоз ўқиса бўладими?

Муҳаммаджон домла Ибрагимов

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


Улашинг:
t.me/musaffouzb
1.7K views05:31
Ochish/sharhlash
2022-08-28 07:01:19
#Ҳадис

Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳу айтади: “Бир аъробий Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаннатга яқинлаштирадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалдан хабар беринг!”, деди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга ибодат қилишга, Унга ширк келтирмасликка ва намоз ўқишга, закот беришга ва силаи раҳм қилишга буюрдилар.
Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти.

Шарҳ: Демак, силаи раҳм қилиш динимизнинг биз мўминлардан талаб қилган қатъий талаби. Шундай экан, бу гўзал амалга бепарво бўлмайлик.

Аллоҳ розилиги учун тарқатинг аввало амал билан!
t.me/musaffouzb
1.8K views04:01
Ochish/sharhlash
2022-08-28 05:59:56 #Саҳобалар_ҳаёти – Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)

27:14 дақ.

#19

Улашинг
t.me/musaffouzb
1.7K views02:59
Ochish/sharhlash
2022-08-28 04:30:38 #КУН_ОЯТИ

"Имроннинг хотини: "Парвардигорим, мен қорнимдаги нарсани (ҳомилани дунё ишларидан) озод этиб, Сенга назр қилдим. Бас (бу назримни ўз даргоҳингда) қабул айла", деб айтганини эсланг!"
(Оли Имрон сураси, 35-оят).
———
Улар фарзандларини ҳали туғилмасидан олдин дин хизмати учун тайёрлардилар.
Биз улардан кейин дин-диёнатимиз учун нимани тайёрлаб, тақдим этамиз?

Дўстларингизга ҳам улашинг!


t.me/musaffouzb
1.9K views01:30
Ochish/sharhlash
2022-08-28 03:30:28 Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!


Абдулазиз қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.

t.me/musaffouzb
1.8K views00:30
Ochish/sharhlash