Get Mystery Box with random crypto!

MUSAABIR

Telegram kanalining logotibi musaabir — MUSAABIR M
Telegram kanalining logotibi musaabir — MUSAABIR
Kanal manzili: @musaabir
Toifalar: Din
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 248
Kanalning ta’rifi

Шахсий канал. Шахсий фикрлар ва иқтибослар.
Диний, илмий канал эмас!
مثابر على الحق
Мурожаат: @MusaabirBot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2020-11-28 10:57:01
Ушбу расмда доғистонлик аёл рўмолини қўлида ушлаб, бошини ёпмасдан тургани тасвирланган.

У қуролланган иккита ўзаро рақиб гуруҳлар ўртасида турибди. Эркаклар номаҳрам аёлдан юзларини ўгириб туришибди.

Бундай ҳолат Кафказ халқларида баъзан қон тўкилишини тўхтатиш учун ягона чора бўлган.

Турли қабилалар орасида ҳалокатли жанжал бўлиши хавфини сезганида, аёл киши кўпинча рақиблар орасига бошяланг кириб келарди. Номаҳрам эркаклар дарров кўзларини пастга қаратиб, жанг майдонидан узоқлашишарди. Бу охир-оқибат жанжални тўхтатарди.

Қадр-қиммат, рижоллик ва аёлларни ниҳоятда ҳурмат қилиш тушунчалари диний ва анъанавий қадриятлардан келиб чиққан. Aёллар ўтмишда бундан кўплаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш ва қон тўкилишини олдини олиш учун фойдаланишган.


@Musaabir
2.4K views07:57
Ochish/sharhlash
2020-11-15 14:41:24
“Бировни яхши кўрсанг ўзига айтиб қўй“, дегани, қалбингни номаҳрамга топшир дегани эмас!


@Musaabir
2.4K views11:41
Ochish/sharhlash
2020-11-14 13:23:55 Жинсий тарбиянинг ўз вақти ва услуби бор Негадир айрим раҳбарлар бошқа сайёрада яшаётганга ўхшайди. Ўзи шунақами ёки менга шундай туюладими, билмадим. Улар халқдан шунчалар узоқки, одамларни бир фоиз ҳам ҳисобга олишмайди. Шулар гоҳ гоҳ халққа ҳам аралашиб…
1.8K views10:23
Ochish/sharhlash
2020-11-14 10:07:30 Жинсий тарбиянинг ўз вақти ва услуби бор

Негадир айрим раҳбарлар бошқа сайёрада яшаётганга ўхшайди. Ўзи шунақами ёки менга шундай туюладими, билмадим. Улар халқдан шунчалар узоқки, одамларни бир фоиз ҳам ҳисобга олишмайди. Шулар гоҳ гоҳ халққа ҳам аралашиб туришса бўларди, ҳар қалай одамлар устида ҳукм чиқаришга масъул эканларку...
Аслида таълим вазирлиги масъуллари халқнинг, яъни бизнинг пулимизга ишлаётган одамлар ҳисобланади. Шундай экан, улар халқдан фарзандларини қандай тарбиялаб беришларини сўрашлари керак эмасми? Ҳозир имкониятлар бемалол, халқдан овоз олиш жуда ҳам осон. Агар тушунмаган жойимиз бўлса, очиқ баҳс ва илмий таълиллар қилиш мумкин. Фақат халқнинг истагини билишни, халққа чиндан хизмат қилишни исташса бас. Ёки улар бизнинг пулимиздан маош олиб, болаларимизни ўзларининг дидларига, хоҳишларига кўра тарбиялайверишадими?

Нима эмиш, боғчадан бошлаб жинсий тарбия дарси ўтилармиш.
Ҳали жинсини аниқ англамаган боғча боласига жинсий тарбиядан дарс ўтишни қандай тушуниш мумкин?

Ўша онахон ўзи боғча ёшидаги набираларини ўтиргизиб олиб уларга қандай дарс ўтишини бир кўрсатиб бера олармикин?

Биз ота оналаримизнинг ётоғини ҳам кўрмаганмиз, кўрсатишмаган. Бола соғлом ўсиши учун жинсини жуда аниқлаб бериш шартмас, Худойим ўзи ниҳоятда чеварлик билан яратиб қўйган, ўзи вақти келганда тушуниб олади.

Хўп, ҳозир замон бошқача, ҳаммаёқ очилиб ётибди экан, шундан диққат эканлар, бунинг давоси бўлган диний тарбия ва таълим бир четда қолиб, яна баттар очиб бериш, олдинроқдан, яхшироқ очиб бериш қанақасига тўғри бўлади?

Баъзан ҳайрон қоламан. Шаҳарма шаҳар тана сотиб ёки мардикор бўлиб юрган аёллар, эрсиз сарсон хотинлар, ахлоқсиз қизларининг сон саноқсиз муаммоларидан кўзини юмиб олган одамларнинг боғча болаларига жинсий тарбиядан дарс ўтиш ташвишини қилишларини қандай тушунса бўлади?

Жинсий тарбия мавзусини очиқ қилган жамиятларнинг ҳолатини ўрганиб кўрганмикин булар? Улар шу билан нима натижага эришиб, нима каромат кўрсатишибди, бир кўрайлик?

Қизиқ. Ўзлари мактабда ўғил қиз қилиб рақсга туширишади, вояга етган йигит қизларни бир жойга қўйишади, яна жинсий алоқани ўргатишадида, кейин мактабда ҳомиладор бўлиб қолишяпти, деб ёзғиришади. Унинг ўрнига таълимни ислоҳ қилса, тарбия беришни ўрганишса бўлмайдими?

Ақл тўлмай туриб жинсий майлни уйғотиш жуда ёмон оқибатларга, ахлоқсизликларга, касаллик ва ҳатто ўзни жонига қасб қилишларга олиб келади. Бу мавзу ҳақида сўзлашнинг ўз вақти ва услуби бор, фақат бу мусулмонча усул, ғарбча эмас. Агар ўзбекман, халқ учун ишлайман дейишса, шуни ўрганиб, замон руҳида татбиқ этишлари лозим.

Бунинг учун биринчи ўринда эркак ва аёл бир хил эмас, бошқа бошқа мавжудот эканини тан олиш керак. Уларнинг хусусиятлари ва фарқларини тўғри англай билиш керак. Қанақадир асоссиз сафсаталар, хаёлий тенгликлар ҳақидаги сохта қарашлардан узоқлашиш керак. Икки жинс ўртасида ўрни келганда масофа ушлаш лозим. Бўлмаса, шунақа чуқурга қараб кетаверишга тўғри келади ва бунинг охири ҳалокат...

Макатбларда ўзи таълим ҳаминқадар, одоб йўқ, миллийлик йўқ, диёнат йўқ, мактаб атрофида кимлиги, нималиги номаълум атала ёшларни кўриб ҳар доим одам ачиниб кетади... у мусулмонни, динсизми, ўғилми, қизми, ўзи ҳам билмайди...

Бунинг ўрнига одоб ахлоқ, ҳиё иффат, дин диёнатни ўргатса бўлмайдими? Агар ёшларнинг интернетдан нотўғри маълумот олиши хавфи бўлса, уни саралай олишлари учун дину ахлоқ мезонлари ўргатилса бўлмайдими?

Яна бир қизиқ савол туғилади: Диний таълим берилса, мактаб динийлашиб қоладиган бўлса, жинсий тарбия ўргатилса, унда мактабни нима деб аташ мумкин бўлади? У қандай даргоҳ бўлиб қолади?

Жинсий тарбия борасида динимизда ва минг йиллик тарихимизда етарли тажриба, таълим бор. Уни замонга мослаб, ўз вақтида ўргатилса бас, муаммо ҳал бўлади. Фақат бунинг учун ўз қадрятларидан бегоналик, ўзликдан қочиш, ғарбпарастлик бўлмаслиги керак...

Hasan al-Muqriy саҳифасидан.

@Musaabir
1.3K views07:07
Ochish/sharhlash
2020-11-14 00:16:02
Банда гуноҳни тоатга ўзгартирса; Аллоҳ уқубатни авфга, хорликни азизликка ўзгартиради.

•┈┈┈••✦ @Musaabir ✦••┈┈┈•
948 views21:16
Ochish/sharhlash
2020-11-13 20:04:42
Расмда белгилаган жойимни қайта-қайта ўқисам ҳам тушунмадим. Таъсир қилиш даражаси (гап маст қилиш ҳақида кетаётганди) бир хил бўлса (аслида ароқ ҳам маст қилганидан ҳаром қилинганини ҳисобга олсак), энергетикани ҳам ароқдек ҳаром'лиги деган хулоса фақат менда чиқаяптими? Ёзувда хато кетганми ё?
@Musaabirbot
998 views17:04
Ochish/sharhlash