Get Mystery Box with random crypto!

#совуқлик Қабрда ётганларнинг аксари азобланади. Улардан нажо | MUSAABIR

#совуқлик

Қабрда ётганларнинг аксари азобланади. Улардан нажот топгани оз, қабрларнинг ташқи томони тупроқ, ичи эса ҳасрат ва азоб... Қабрлар тепасига тупроқ уюлиб, устига нақшинкор тошлар қўйилган. Ичкари эса офату балолар билан тўлган.

Қабрлар ҳасрату надоматдан худди қозондаги сувдек қайнайди. Бунга асос бор: қабрда ётганлар дунёдаги лаззату орзуларидан тўсилиб қолган.

Аллоҳга қасамки, агар қабрдагилар ваъз-насиҳат қилганида биронта воизга сўз қолдирмас, "Эй, дунёни обод қилаёганлар! Сизлар яқинда йўқ бўлиб кетадиган жойни гуллатиб, тез орада кўчиб ўтадиган маконингизни харобага айлантирдингиз. Фойдасини бошқалар кўрадиган, бошқалар истиқомат қиладиган уйларни қурдингиз-у, ундан бошқа борадиган ерингиз бўлмаган (охират диёридаги) уйларни вайрон этдингиз", деб нидо қилар эди.

Ибн Қаййим Жавзийя. "Руҳ", 1-жилд, 129-бет.

@Musaabir