Get Mystery Box with random crypto!

#таваккал Улар баланд қояда туришарди. Уларга сакранг дейилд | MUSAABIR

#таваккал

Улар баланд қояда туришарди.
Уларга сакранг дейилди.
Қўрқамиз дейишди.
Сакрангиз дейилди.
Қўрқамиз, жавоб бердилар.
Учинчи бор Сакранг дейилди.
Улар яна қўрқамиз дедилар.

Шу пайт ортларидан бир куч келиб қоядан уларни итариб юборди.
Улар қўрқув билан пастга қулай бошладилар.
Ерга етай-етай деганда эса куракларидан қанот пайдо бўлди-ю, қайтиб осмонга кўтарилишди ва парвоз қила бошладилар.

Улар агар сакрамаганларида қанотлари борлиги ва уча олишлари мумкинлигини кашф этолмас эдилар.

@Musaabir