2022-11-22 10:29:11
1. Аввало, электр жиҳозларини харид қилаётганда энергосамарадорлик кўрсатгичига эътибор қаратиш лозим. “А+++” белгиси бор қурилмалар энг тежамкор саналади.
2. Музлатгични иситиш қувурлари ва газ плитасидан узоқроққа жойлаштиринг. Қурилма атрофида ҳаво яхши айланса, у қизиб кетмайди. Демакки электр энергиясини ҳам камроқ ишлатади.
3. Электр чойнакларни чўкмалардан тозаланг ва керакли миқдорда сув қайнатинг.
4. Кир ювиш машинасини унинг ҳажмига кўра тўлдириб ишлатинг. Токи у сувни қайта иситишига тўғри келмасин.
5. Имкон туғилди дегунча стол компьютерларини ноутбукка алмаштиринг. Сабаби компьютерлар 60-200Вт энергия сарфлайдиган муддат давомида ноутбуклар ўртача 20дан -50 Втгача энергия сарфлайди.
6. Чўғлама лампаларни ЛЭД лампаларга алмаштиринг. Улар энергосамарадор, узоқ муддатли ва пулингизни тежайди.
7. Уяли алоқа телефонингизни қувватлантиришдан олдин уни авиапарвоз режимиига ўтказинг. Шунда у турли смс хабарномалар, алоқа минорасидан келаётган сигналларга ортиқча энергия сарфламайди ва қисқа муддатда тўлиқ қувватланади.
8. Ҳа айтганча, телефон қувватлагични, айни дамда ишлатилмаётган аммо электр разеткасига уланган ҳар қандай жиҳозни ундан узинг. Ишлатилмаётган жиҳозлар уйдаги умумий электр энергиясининг 4дан бир қисмини ейди.
9. Электр иситгичлардан фойдаланишда эшик ва ромларни маҳкам ёпинг. Қиш кунларида игнанинг тешигичалик жойдан катта филдек шамол киришини унутманг.
Энг муҳими хонадонимизни қисман бўлсада қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга мослаштиришни бошлашимиз ҳам керак.
14 viewsMuqaddas FAYOZOVA, edited 07:29