Get Mystery Box with random crypto!

IBM компаниясида менежер сифатида иш бошлаганига ҳали кўп бўлм | Muqaddas Fayozova

IBM компаниясида менежер сифатида иш бошлаганига ҳали кўп бўлмаган ходимни раҳбарият қабулига чақирди.

У фирма 10 млн доллар йўқотишига сабаб бўлган келишувни амалга оширган эди.

Ўз айбини тушунгани ҳолда хонага кирар экан, биринчи бўлиб сўз очди:

-Мени бўшатишга ҳаққингиз борлигини тушунаман, ўз айбимни тан оламан ва қарорингизни қабул қиламан.

-Бўшатиш? -раҳбар сўз очди. -биз ҳозиргина сизнинг таълимингиз учун 10 млн доллар сарфладик ва бундай тажрибали кадрдан воз кечишга ҳақли эмасмиз. Ишга қайтинг!

Хулоса: ходимларингизни қадрланг, айниқса сизнинг компаниянгизда тажрибага эгаларини. Уларни ҳар қандай майда баҳоналар билан бўшатиш ярамайди.

Ёдда тутинг: “Тажриба-бу ҳар ким ўз хатоларига берадиган номдир” (Оскар Уайльд)

@muqaddasfayozova