Get Mystery Box with random crypto!

​#Фиқҳ ФИҚҲ ҚИСМЛАРИ XIX асрда Бухорода яшаган домлалардан б | Муомалот Фиқҳи

​#Фиқҳ

ФИҚҲ ҚИСМЛАРИ

XIX асрда Бухорода яшаган домлалардан бири Мулла Раҳимбобо Шофуркомий роҳимаҳуллоҳ фиқҳни (ал-машруъот) учга бўлиб кўрсатган: ибодот, муомалот ва уқубот.

Ибодот қисми бешта: намоз, закот, рўза, ҳаж ва жиҳод.
Муомалот қисми ҳам бешта: мол олди-бердиси, никоҳ (талоқ ҳам бирга), омонатлар, тарикалар (мерос тақсимоти), қозилик ишлари.
Уқубот қисми ҳам бешта: қасос ҳамда зино, ўғирлик, ичкилик ва туҳмат ҳаддлари (яъни, жиноятга жазолар).

Тадқиқотчи Мустафо Аҳмад аз-Зарқо роҳимаҳуллоҳ эса ислом фиқҳини қуйидаги қисмларга бўлиб кўрсатган:

1) Намоз, рўза каби ибодатга тааллуқли ҳукмлар;
2) Никоҳ, талоқ, васият, мерос каби инсоний ҳуқуққа бағишланган шахсий ҳолатлар;
3) Одамларнинг бир-бирига бўлган муомалалари, касб-кори, муносабатларига бағишланган муомалалар қисми. Бу маданий қонун ҳам деб аталади;
4) Давлатнинг фуқаро билан муносабатлари, бир-бирига бўлган мажбуриятларига бағишланган аҳкоми султония ёки сиёсати шаръиййа қисми;
5) Одамлар орасидаги ички низомлар, жазолаш ва мукофатлашга бағишланган қисм – уқубатлар;
6) Давлатнинг бошқа давлатлар билан алоқаси, уруш, сулҳ муомалаларига бағишланган сийар қисми, у умумий давлат ҳуқуқи деб аталади;
7) Одоб-ахлоққа, инсоний маданиятига бағишланган ахлоқ қисми.

Манба: https://fiqh.uz/maqola/481

@MuomalotFiqhi канали