Get Mystery Box with random crypto!

​​#Рамазон ФИДЯ ҲАҚИДА “Фидя” сўзи луғатда мол ва шунга ўхша | Муомалот Фиқҳи

​​#Рамазон

ФИДЯ ҲАҚИДА

“Фидя” сўзи луғатда мол ва шунга ўхшаш нарса эвазига бирор мажбуриятдан халос бўлиш маъносини билдиради.

Шариатда маълум бир амални адо этишнинг ўрнига мол сарфлаш фидя бериш дейилади.

Шариатимиз икки тоифа кишиларни рўза тутмасликларига рухсат бериб, ўрнига  Рамазоннинг ҳар бир куни учун фидя беришга буюрган.

Биринчиси: Қарилик сабабли умуман рўза тутишга ярамайдиган, кундан-кунга жисмонан заифлашиб бораётган ёши улуғ кексалар.

Иккинчиси: Сурункали касал бўлиб, одатда тузалишига умид бўлмаган ва рўза тутиш уларнинг саломатлигига жиддий зиён етказиши мумкин бўлган беморлар.

Фидяни Рамазон ойи киришидан олдин берилмайди. Ой кириши билан хоҳласалар, ўттиз кунлик рўзанинг фидяларини бирданига жамлаб беради, хоҳласалар ҳар куни бўлиб-бўлиб тўлаб беради. (“Фатовойи Ҳиндия”).
Рўза фидясини бир кишига ҳам ёки бир неча кишига ҳам бериш мумкин. (“Раддул муҳтор”).

Фидяни мискин, фақир, бева-бечора, етим-есир, ночор ва закот беришга қодир бўлмаганларга берилади. Аммо отаси, онаси, фарзандлари, набиралари, эри, хотини ва закот беришга қодир бўлганларга бериши жоиз эмас.

Тузалишига умид бор, одатда, маълум вақтдан кейин шифо топадиган беморларга рўза тутиш зарар қилса, буларнинг ҳам рўза тутмасликларига шариатимиз рухсат беради. Аммо булар фидя бермайдилар. Тузалганларидан кейин қазо бўлган кунларнинг рўзасини тутиб берадилар.

Манбалар: https://t.me/diniysavollar/287

http://old.muslim.uz/index.php/maqolalar/item/26349-fidya

@MuomalotFiqhi канали