Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Иш жойингизда бугун кўплаб муваффақият | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)


Иш жойингизда бугун кўплаб муваффақиятларга эришасиз. Қувончли, ёқимли лаҳзаларингиз бисёр бўлади. Aнча вақтдан бери чанг босиб ётган лойиҳаларни ҳам осонгина ҳаётга тадбиқ эта биласиз. Aммо молиявий масалада муаммолар ўта жиддий. Уларни бартараф этиш учун анча-мунча тер тўкишингизга тўғри келади. Кечки пайт кимдир сизга қўшимча даромад келтирувчи, сизнинг шартларингиз бўйича ташкил этиладиган иш таклиф этади. Aлбатта рози бўлинг. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

23 феврал куни атрофдагилар билан муносабатларда жуда эҳтиёт бўлинг. Aрзимас ўйламай гапирилган гап ҳам катта жанжалга айланиб кетиши мумкин. Баъзи танишларингиз сизни чув туширишга ҳаракат қилиб кўришлари кузатилади. Бўш келманг. Шахсий ҳаётда муаммо бўлмайди иншооллоҳ. Фақат жуфтингизни бировларга рашк қилмасангиз бас. Чунки рашкларингиз унинг жонига тегиб кетган. Кечқурун оилангиз даврасида дам олинг. Тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

23 февралда ҳар бир ишда юқори кўрсаткичга эришишни хоҳласангиз, жамоавий иш усулидан унумли фойдаланинг. Ҳамкасблар билан биргаликда барча имкониятларни ишга солган ҳолда ўз эзгу мақсадларингизга ета оласиз. Бироқ янги топширилган юмушларни адо қилишдан олдин эскиларини охирига етказиб олишни унутманг. Молиявий муаммолар кечқурунга бориб ижобий ҳал бўлиши кутилади. Сиз ўзингизга ёққан буюмларни харид қила оласиз. Aзалий орзуларингиздан бири ҳам кечқурун ҳақиқатга айланиши кутилади.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

Сизга мартабангиз ошишида яқиндан кўмак берганларга нисбатан янада мулойим муносабатда бўлинг. Майли, кайфиятингиз яхши бўлмасин, барибир эмоцияни жиловлаш зарур. Пулни ниҳоятда тежаб ишлатинг. Шунда яқин келажакда ўзингиз ёқтирган буюмларни сира қийналмасдан, қарз кўтармасдан харид қилиш имконига эга бўласиз. Об-ҳавога қараб кийинсангиз, саломатлигингиз панд бермайди. Кечқурун яқин танишлардан бири сизни меҳмонга таклиф этиши мумкин.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

23 февралда иш жойингизда раҳбарлар топширган юмушларни жамоавий тарзда амалга оширинг. Шунда айтилган муддатда якунлайсиз, юзингиз ёруғ бўлади. Aгар ёлғиз ўзингиз уддалашни хоҳласангиз, ишларингиз ўлда-жўлда қолиб кетади. Муҳаббатда қисқа танаффуслар ташкил этиш фақат яхшилик келтиради. Оиласиз йигитлар танлаганига қалбини очишлари учун фурсат етган. Дадилроқ бўлинг!

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Куннинг биринчи ярмида баъзилар ўзини жуда лоҳас ҳис этиши, айримлар депрессия ҳолатига тушиб қолишлари кутилади. Мабодо соғлиғингиз борган сари ёмонлаша бошласа, яхшиси уйда қолиб даволаниш ҳаракатига тушишингиз керак бўлади. Янги ишлар катта куч ва имкониятлар талаб қилади. Улар сизда ҳозирча етарли эмас. Кун давомида ёқимли, хотиржамлик талаб этадиган ишлар билан банд бўлганингиз маъқул. Жуда бўлмаса, севимли хоббингизни эсга олинг. Сурункали хасталикка чалинганлар саломатлигини қатъий назорат остида ушлашлари лозим.