Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) 12 январ куни камтарликни йиғиштири | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

12 январ куни камтарликни йиғиштириб қўйинг-да, қатъият ва матонат, ўзингизга чексиз ишонч ҳисси билан иш бошланг. Ҳамкасблар орасида яқинда ишга кирганлари бўлса, профессионаллик қанақа бўлишини кўриб қўйсин, сиздан ўргансин. Оиласизлар кўчадами, ёки бошқа жойдами, янги танишувни бошдан кечиришлари мумкин. Бу романтик характерга эга бўлишини унутманг. Молиявий масалада сизга албатта омад кулиб боқади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Иш жараёнида тактикангизга ўзгартишлар киритишингизга тўғри келади. Ҳодисаларга, оламга реал кўз билан боқишга одатланинг. Айниқса, бизнесда, ижодда реаллик жуда керак бўлади. Бугун рўзғор жиҳозларини, электроника ва мебел харид қилиш омадли кечади. Шахсий ҳаётда баъзи дўстларимиз жуфтининг қариндошларидан бири билан жанжаллашиб қолиши эҳтимолга яқин. Асабларни асранг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

12 январда камдан-кам ҳолларда кўришиб гаплашадиган танишларингиз сизни безовта қилишлари мумкин. Ҳойнаҳой, бошларига бирор ташвиш тушган бўлса, сиздан кўмак сўраб мурожаат этишса керак. Куннинг иккинчи ярмида бир нечта оригинал ғояларни ҳаётга тадбиқ этишингиз лозим бўлади. Молияда дўстлар билан ризқ бўлишиш фикридан йироқ бўлинг. Пул нафақат дўст, балки ота-болани ҳам ажратиш қувватига эга.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Дуч келган одамга ишониб сир айтишдан, ишда шерикчилик қилишдан сақланинг. Тушдан сўнг янги бир хабар эшитишингиз кутилади. Бироқ бу хабарни узоқ муддат таҳлил этишингизга тўғри келади. Кечга яқин анчадан бери ҳал бўлмай келган ғоянгиз сизнинг фойдангизга ишлайди. Бу сизга бир дунё қувонч ва гармония ҳадя этиши тайин. Муборак бўлсин! Асосийси, уни дўстлар, танишлар, ҳамкасблар, яқинларингиз ёрдамисиз ҳақиқатга айлантирасиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

12 январда сиз барча жабҳада ғолиб бўласиз. Бу ҳақда нафақат ҳамкасблар ва дўстлар, балки бутун дунё аҳлининг қаршисида мақтансангиз ҳам арзийди. Ғолибликдан ташқари, сиз вужудингизда яна кўпгина энергияни сақлаб қола биласиз. Муҳаббатда шиддат зарур бўлади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сиздан аниқ ва тезкор ҳаракатларни кутади. Кечқурун ёга ва медитация билан машғул бўлинг. Саломатлигингиз мустаҳкам тортади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Агар уззукун компютер қаршисида ўтиришни режа қилмаган бўлсангиз, кунингиз омадли ўтади. Билинг, компютер, интернет сизга фақат зиён етказиши мумкин. Ундан кўра, ҳаётий амалларни адо этинг. Зериксангиз, дўстлар билан учрашиб гаплашинг. Айримлар куннинг иккинчи ярмида ошқозон ҳамда юрак сурункали хасталиги қўзғалишидан безовта бўлишлари мумкин. Дарров врач қабулига боринг.