Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 12 январда эрталабоқ кечгача амалга ош | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

12 январда эрталабоқ кечгача амалга оширадиган ишларингизни режалаштириб олинг. Шунда бошқа ишларга чалғиб хатоликларга йўл қўймайсиз. Оғир вазиятларда қолсангиз, ҳазил-мутойибадан унумли фойдаланинг. Муҳаббатда оиласизлар шундай бир масъулиятли ҳаракат содир этадики, яқинлари ҳам ҳайратдан ёқа ушлаши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Велосипедда сайр қилсангиз, яна яхши.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун курашга отланишингиз тавсия этилади. Лекин душманлар билан эмас, балки зарарли одатлар билан курашинг. Саломатлигингизга лоқайд муносабатда бўлишингиз, ишда дангасалик ёки аксинча жисмоний зўриқишни ҳаддан ошириш ҳам аҳволингиз аянчли кўринишга келишини таъминлайди. Муҳаббатда бузоқ буржи вакилларини майда кўнгилсизликлар кутади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

12 январ куни жасур ва ботирга айланишингиз зарур. Улар кўмагидагина ҳар қандай ишнинг мазасини қочира оласиз. Ўзингизга ишончсизлик иш бажаришингизда сизга душман вазифасини ўтайди. Кун давомида ҳамкасблардан бири билан орангизда дафъатан дўстликдан-да кучлироқ туйғулар пайдо бўлиши мумкин. Бу сизни албатта муваффақиятлар сари етаклайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш эсингиздан чиқмасин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Атрофдагиларга юқоридан туриб муносабат юритманг. Димоғдорликни яқинингизга ҳам йўлатманг. Агар анчадан бери қандайдир хунук хаёллар юрагингизни эзаётган бўлса, дарҳол уларни миянгиздан ҳайдаб солинг. Уддалай олмасангиз, дўстларингизга мурожаат этинг. Ажаб эмаски, уларнинг ёрдами тегса. Кечқурун уйингизда қувончли бир ҳодиса юз бериши кутилмоқда. Тайёр тураверинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

12 январда шахсий ҳаётингизда пайдо бўладиган ташвишли лаҳзалар билан ўралашиб қолишингиз мумкин. Улардан халос бўлиш мушкул. Худодан сўранг. Имконият беришини тиланг. Интернетдаги алоқа қутингизни тез-тез текшириб туринг. Сизга кимдир сердаромад иш таклиф қилиб қолиши мумкин. Кечқурун айримлар хизмат сафарига отланиши кутилмоқда. Сафар сизга моддий манфаат келтирмайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун иш масаласида бор истеъдодингизни ишга солишингиз керак бўлади. Истакларингиз, орзуларингиз шунга боғлиқ. Бусиз муваффақиятларга эришишингиз шубҳа остида қолади. Молиявий муаммоларни ҳал этишда хатоликларга йўл қўя кўрманг. Инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Бугун расмий никоҳдан ўтиш муваффақиятли кечади. Тантаналар бир умр ёдингизда сақланиб қолади. Сурункали хасталикка йўлиққанлар муолажани ўз вақтида олишлари тавсия қилинади.