Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Кунингиз сўзсиз омадли кечади. Сиз ўтга | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Кунингиз сўзсиз омадли кечади. Сиз ўтган кунлардаги қилган ҳалол меҳнатингиз мевасини татиб кўрасиз. Руҳан етуклашасиз. Бахтдан гўё еттинчи осмонда парвоз қиласиз. Лекин кўнгли қоралардан сақланинг. Улар бахтингизга чанг солишига зинҳор йўл қўя кўрманг. Юқори лавозимли шахслар билан мулоқот қилишга тўғри келса, тилингизга эҳтиёт бўлинг. Акс ҳолда жуда ноқулай ва оғир вазиятга тушиб қолишингиз мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

10 январда маънавий юксалиш пайида бўлишингиз лозим. Бунинг учун нафақат ички дунёнгиз бой бўлиши керак, балки фалсафа дарсини ҳам яхшилаб ўрганишингиз зарур. Муҳаббатда янги ўзгаришлар, аниқроғи, ижобий ўзгаришларга гувоҳ бўласиз. Оиласизлар танлагани билан бу гал романтик лаҳзаларни янада жўшқинроқ, қувноқроқ тарзда ўтказишлари кутилмоқда. Кечқурун овқатланиш режимига амал қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ўз кайфиятингизни ўзингиз кўтаришингиз зарур. Сиқилавергандан кўра ўзингизни қўлга олинг. Жуда бўлмаса, ширин хаёллар суринг. Молиявий масалада қийинчиликларга дуч келмайсиз. Аммо бу ҳолат қачонки заҳирангизда етарлича пул бўлсагина кузатилиши мумкин. Ижод кишилари бугун дўппини осмонга отаверсинлар. Илҳом париси сизни олис-олис юлдузлар сари етаклайди. Худди ўша юлдузлар баҳонасида сиз шедевр асарларни яратасиз.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

10 январ куни шу қадар шиддатли, бардошли, матонатли инсонга айланасизки, ҳатто, инқироз, ажралиш ва жанжаллар ҳам қўрқита олмайди. Уларни сиз айланиб ўта оласиз. Фақат бу ерда яқин ўтмишга қайтишдан воз кечишингиз талаб қилинади. Маънавий озуқа олиш ички дунёнгиз тараққий этишига, спорт билан шуғулланиш эса жисмонан бақувват, соғлом бўлишингизга сабабчи бўлади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугунги кун сиз учун шуниси билан аҳамиятлики, олдингизда ҳар ким ҳам орзулаб ета олмайдиган манзаралар, ҳодисалар юз кўрсатади. Сиз ҳар жиҳатдан юксак инсонлар билан танишиш бахтига муяссар бўлишингиз мумкин. Муҳаббатда хаёл суришлар эмас, ҳаракатлар ёрдам беради. Башарти куннинг иккинчи ярмида хасталик аломатларини сеза бошласангиз, дарҳол чорасини топинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

10 январда оғир вазиятларда қолишингиз хавфи бор. Ундан чиқиб кетиш учун ўтмишдаги хатоликлардан тўғри хулоса чиқарган бўлишингиз лозим. Шунда ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам омад сизга кулиб боқади. Молиявий масалада худо сизга ҳаракатингизга қараб ризқ беради. Шундай экан, харажатлар масаласини ҳам натижага қараб белгиланг. Кечқурун спорт билан, айниқса, теннис ва воллейбол билан шуғулланиш фойдали кечади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.