Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) 9 январ куни қандай ҳажмдаги ишларн | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

9 январ куни қандай ҳажмдаги ишларни бажаришингиздан қатъи назар меъёрлар, хотиржамликлар ҳукмрон бўлишини истаб қоласиз. Ҳойнаҳой, чарчаган бўлсангиз керак. Ишчи-хизматчи бўлсангиз, меҳнат таътилига чиқишингиз керакка ўхшайди. Аммо пул хусусида қайғуга ботмасангиз ҳам бўлади. Пулингиз кўп бўлади. Қачонлардир қарз олган одам кечқурун қарзини қайтаради. Демак, дўкон айланиб ёқимли харидларни амалга оширсангиз бўлади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Шахсий ҳаётингизда хотиржамлик ҳукм суриши кутилади. Ишда эса ўзингизни бахтли ҳис этишга ҳақлисиз. Бу бахт кечга қадар сизни тарк этмаслиги тайин. Шу баҳонада йирик лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш учун ҳаракатлар содир эта бошласангиз ярашади. Албатта муваффақиятга эришасиз. Мўмай даромадни ҳам айнан ўша лойиҳа сизга тақдим этади. Кечқурун овқатланиш меъёрини бузманг. Имкон топсангиз, ёлғиз қолинг. Келажак режаларни пухталанг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

9 январда ғалаба ва мағлубият орасида қолиб кетишингиз кутилмоқда. Молиявий муаммоларни бартараф этишда жуда эҳтиёт бўлинг. Заҳирадаги пулларингизни йўқотиб қўйишдан сақланинг. Муҳаббатда ҳар бир қадамингизни ўйлаб босишингиз тавсия этилади. Йўл-йўлакай дуч келадиган муаммоларни ўша жойнинг ўзида тезкор тартибда бартараф этишга ҳаракат қилинг. Кечқурун саломатликни мустаҳкамлашга йўналтирилган ҳар қандай амал албатта муваффақиятли кечади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Ишхонангизда бажарган ишларингиз учун масъулият тобора орта бориши кузатилиши мумкин. Раҳбарлардан дакки эшитмаслик учун ҳар бир ишни ўз вақтида сифатли қилиб адо этишингиз талаб қилинади. Муҳаббатда оиласизлар романтикага етишиш учун янгича йўналишлардан унумли фойдаланишлари керак бўлади. Яқин дўстларни, танишларни, ўзингиз учун азиз инсонларни ўзгалар қаршисида танқид қилманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

9 январ куни дунёга муносабатларингиз салбий томонга ўзгариши атрофдагилар билан жанжаллар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Йўл-йўлакай алданиб қолишдан сақланинг. Моддий аҳволингизни яхшилашингизда бадавлат танишлардан бири ёрдам қўлини чўзиши кутилади. Бир сўз билан айтганда, бугун пулдан ҳақиқатан омадингиз чопади. Саломатликни, асабларни асранг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Илгари чала қолган ишларингизни бугун бажариб якунига етказишингиз керак бўлади. Бугун тадбиркорлар учун келишувлар, мажлислар, оммавий тадбирлар хайрли ва муваффақиятли кечади. Яна бугун мавқеингизни оширишда асқотадиган одамларни ҳам ўз тарафингизга оғдириш имконига эгасиз. Таваккалчиликка йўналтириладиган ишлардан, шубҳали лойиҳаларга пул тикишдан нари бўлинг.