Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 9 январда хатоликларга йўл қўйишдан сақ | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

9 январда хатоликларга йўл қўйишдан сақланинг. Қачонлардир ташлаб отган ишингизга қайтиб, муваффақиятли якунлайсиз. Муҳаббатда вазият ёқимли бўлиши учун меҳрибон ва эътиборли ёрга айланишингиз керак бўлади. Организмда тонусни ошириш учун спортнинг сузиш ва бошқа турлари, қолаверса, рақс санъати билан машғул бўлишингиз тавсия қилинади. Кечқурун албатта тоза ҳаво сайрига чиқинг. Узоқ вақт пиёда сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Омадга эришишингиз учун йўлингизда жиддий муаммолар ва тўсиқлар кўндаланг бўлиши кутилади. Мавқеингиз сезиларли даражада пастга шўнғиши мумкин. Бунга ўзингизнинг дангасалигингиз, лоқайдликка йўл қўйишингиз сабаб бўлади. Шундай экан, дангасалик ҳамда лоқайдликни четга суринг. Эрталабдан фаолликни қўлдан бермасангиз, кечга қадар кутилган ижобий натижаларга эришасиз. Молия масаласида ҳар бир тийинни ҳисоб-китобда ушланг. Акс ҳолда инқироз хавф сола бошлайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

9 январ куни оқимга қарши сузманг, хаёлпарастликка берилманг. Тақдирнинг кескин бурилишларига дуч келишингиз мумкин. Аммо қўрқманг, бу бурилишлар қайси жабҳада бўлмасин, ёқимли кечади. Шахсий бизнесига эга дўстларимиз бугундан икки карра мўлроқ даромад кутсалар ярашади. Кечқурун айримлар хизмат сафарига жўнаб кетишлари мумкин. Тоза ҳаво сайрини ҳам унутиб қўйманг. Овқатланиш режимига қатъий амал қилинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Ишда ҳам, шахсий ҳаётда ҳам нимадандир завқланишга ҳаракат қилинг. Шугина сизни руҳан хотиржамликка жалб этиб туради. Рўзғорда, молияда ва шахсий ҳаётда бартараф этилмай қолиб кетган муаммоларга яна қайтишингизга тўғри келади. Муҳаббатда оиласизлар романтик учрашувга тайёр туришлари тавсия қилинади. Фақат бўшашманг. Фаол бўлинг. Ташаббускорлик сари интилинг. Кечқурун кимларнингдир хонадонига кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

9 январда кунингиз негадир тушунарсиз кеча бошлаганини сезиб қоласиз. Бу муаммолар ҳаддан зиёд кўпайиб кетиши, ёмонлардан танишингиз кўплиги туфайли юзага келиши мумкин. Фақат нолишдан тийилинг. Ўзингизни ўзингиз шундай аҳволга солиб қўйгансиз. Буёғига энди шошилмасдан ўша муаммоларни бартараф этинг. Бугун медитация, ёга билан шуғулланиш жуда фойдали кечади. Саломатлигингиз панд бермаслиги учун қишнинг совуқ кунларида енгил кийинишдан сақланинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Ташқарида совуқ, аммо сизнинг қалбингизда ёз ҳукм суради. Рақобатчилар, душманларингиз бир томондан ҳаловатингизни бузишса, иккинчи тарафдан бошқалар уйингизни мақтов ва олқишларга буркашади. Молия масаласида даромаддан кўра йўқотишлар кўпроқ бўлади. Моддий аҳволингизни яхшилаб олиш учун сизда битта йўл бор. Кимки сиздан қарз олган бўлса, ундиришингиз керак бўлади.