Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) 7 январ куни умуман тушуниб бўлмас | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

7 январ куни умуман тушуниб бўлмас вазиятларга тушиб қолсангиз, сира ҳайрон бўлманг. Бу Яратганнинг навбатдаги синови бўлиши мумкин. Шундай экан, бу вазиятлардан тафаккур ёрдамида чиқиб кетишга ҳаракат қилинг. Ана шунда Оллоҳнинг мукофотига ҳам сазовор бўласиз. Пулларингиз камайиб қолгани сизни янада қаттиқроқ ишлашга ундайди. Бу ҳам яхшиликка.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Кунингиз ижодий салоҳиятлар ҳамда ҳазил-мутойибага бой бўлиши кутилади. Агар ижодий салоҳият кўмагида муаммоларни ижобий ҳал этсангиз, ҳазил-мутойиба асабларингиз мустаҳкам бўлишини таъминлайди. Тадбиркорлар ва шахсий бизнесига эга тижоратчилар рақобатчилар ғазабидан сақлансинлар. Муҳаббатда оиласизлар иллюзия домига тушиб қолишлари, бу хафагарчиликларни келтириб чиқариши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

7 январ сиз учун гўё туманлардан иборат бўлади. Ўзингизни худди ёруғ дунёга илк бор қадам қўйган каби ҳис эта бошлайсиз. Ҳеч нарсани тушуна олмайсиз, идрок эта билмайсиз. Демак, ҳаммасини бошидан бошлайсиз. Жамоангизда ҳам вазиятлар чалкаш эди. Ҳарқалай улар ёрқинлашади. Кечқурун айримлар шамоллашдан безовта бўлишлари мумкин. Дарҳол бунинг чорасини кўрмасангиз бўлмайди. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугунги кун сиз учун асосан адашишлар ва шубҳалардан иборат бўлиши кутилади. Аммо сиз бўш келманг. Нотўғри қарорлар чиқариб қўйишдан сақланинг. Ишга ижодий ёндашинг. Шунда кутилган натижага эришасиз. Пул ҳам, шон-шуҳрат ҳам, мартаба ҳам худди ўшанга боғлиқ. Умуман айтганда, сиз мақсадларга эришишда, принсипларга содиқ қолишда тенгсизсиз. Демак, ҳаракатни бошлайверинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

7 январда адашиб сир айтиб бўлмайдиган одамларга сирларингизни, режаларингизни гуллаб қўйишингиз кутилмоқда. Тижорат билан шуғуллансангиз, мўмай даромадни қўлга тушириш учун қармоқни чуқурроқ ташлашингиз лозим. Ана ўшанда рақобатчиларни ҳам доғда қолдирасиз ва даромадингиз мўл бўлади. Кечқурун ёлғиз қолинг. Дам олинг. Келажак режаларни пухталанг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Кунингиз енгил кечади. Лекин яқин ўтмишда қолиб кетган муаммолар яна сизни таъқиб эта бошлаши мумкин. Муаммоларни бартараф этишда ўзингизга нисбатан тажрибаси кўпларга ёрдам сўраб мурожаат этишдан тортинманг. Оила қурмаганлар муҳаббатда омадга эришишади. Оилалилар жуфти билан ўзаро муносабатларни омад ёрдамида янада мустаҳкамлаб олишади. Баъзилар кечқурун бош оғриғи, қўл-оёқлар увишиб қолишидан безовталаниши ҳақиқатга яқин. Бу масалада врачга мурожаат этмасангиз бўлмайди-ёв!