Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 7 январда иш жойингиздаги ўрнингизни му | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

7 январда иш жойингиздаги ўрнингизни мустаҳкамлаш йўлида сезиларли даражада ҳаракатлар содир этишингиз зарур. Ҳамкасблардан кимдир сизни қатордан чиқаришга уринаётган бўлиши мумкин. Худди ўша кимсани аниқлашингиз керак. Кун давомида яқин ўтмишда йўл қўйган хатоларнинг ажрини тўлашингиз ҳам кутилмоқда. Муҳаббатда ортга чекинишни асло мўлжаллай кўрманг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун эрталабдан нафақат атрофдагилар, балки ўзингиз билан ҳам адолат қарор топиши учун кураш олиб боришингиз кутилади. Дўстми, душманми, ўз манфаатларингизни ҳимоя қилган ҳолда қарши гап-сўзларни дарҳол жойига қўя билинг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда фақат ўзингизгагина суянишингиз зарур бўлади. Кредит, ёки яқинларингиздан қарз олиш ҳақида ўйлаб ҳам кўрманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

7 январ куни ниҳоят мириқиб дам олиш имконига эга бўласиз. Дўстлар даврасидами, ё уйдами, бу ўзингизга боғлиқ. Асосийси, дам олиш баҳонасида янги куч йиғасиз. Танани бўшаштирувчи амаллар, ёга, пиёда юриш, фитнес, нафас машқлари бугун жуда фойдали ва хайрли кечади. Фақат бу амалларнинг ҳам меъёрини билинг. Кечқурун овқатланишда эҳтиёт бўлинг. Ўзингиз ҳақингизда кимлардир ғийбат бошлаганини сезсангиз, сукут сақланг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун кунни бажарилиши энг мушкул бўлган ишларни амалга оширишдан бошланг. Миянгизда айланаётган янги ғоялар, режаларга ҳозирча тегмай қўя қолинг. Вақти келади. Ўшанда истайсизми-йўқми, бажаришга мажбур бўласиз. Муҳаббатда эҳтиёткор бўлинг ва ўзингизни хотиржам тутишга ҳаракат қилинг. Кечқурун мириқиб дам олиш насиб этмайдиганга ўхщаб турибди. Рўзғор икир-чикирлари билан бошингизни қотириб ташлашади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

7 январда нияти бузуқлар билан рўбарў келишдан сақланинг. Тўғри, уларни душман ҳам деб бўлмайди. Лекин ёмонлик қилишда душмандан сира қолишмайди. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорларингиз билан турли келишувларда жуда сергак туринг. Чув тушиб қолишдан эҳтиёт бўлинг. Санъат соҳасида тер тўкадиганлар, ижодкорлар бугун оламшумул асарлар яратиш имконига эга бўлишади. Кўз тегишидан сақланинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Паризод буржи остида туғилганларнинг тақдир зарбаларига сўз бермайдиган вакил ва вакилалари табиатан меҳнацеварликлари орқасидан омадга, муваффақиятга эришишади. Ҳар бир ишда етти ўлчаб бир кесинг, агрессивликдан нари бўлинг. Муҳаббатда жумбоқли лаҳзаларга тушиб қолишингиз кутилади. Бу масалада оқимга қарши сузмаганингиз маъқул. Шунда тинч бўласиз.