Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Эрталаб олисда яшайдиган яқин инсон | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Эрталаб олисда яшайдиган яқин инсонлардан бири билан телефон орқали суҳбатлашишингиз кутилади. Бу сизга хуш кайфият ва қўшимча куч бағишлайди. Бугун янги, сердаромад иш топиш, янги уйга кўчиб ўтиш ва муҳим ҳужжатларни расмийлаштириш амаллари муваффақиятли кечади. Айримлар кечқурун сафарга отланиши эҳтимолга яқин. Агар шундай бўлиб чиқса, сиз сафардан мўмайгина пул ва яқинларингиз учун ёқимли совғалар билан ортга қайтасиз.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

4 январ куни зерикиш, асабийлашиш учун баҳонанинг ўзи бўлмайди. Аксинча, вужудингиз кучга тўла, аъло кайфиятда ҳаёт қозонига шўнғийсиз. Молиявий муаммоларингиз аъло даражада бартараф этилади. Лекин пластик карточкангизга келиб тушиши мумкин бўлган пуллар кечикиши эҳтимолдан холи эмас. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар ҳуқуқшунос маслаҳати зарур бўлган ишларга қўл уриш тадоригини кўра бошлашади. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун эрталабдан ҳамкасблар қўнғироқ қилиб ҳол сўрашлари мумкин. Бундан ташқари, танишлардан бири қўшимча даромад келтирадиган иш таклиф этиши кутилади. Шахсий ҳаётингизда муҳим рол ўйнаши мумкин бўлган инсон билан суҳбат тушдан кейин бўлиб ўтади. У одам сизга жуда қимматли маслаҳатларни беради. Уларга амал қилсангиз кам бўлмайсиз. Саломатлигингиз панд бериб қўймаслиги учун эҳтиётингизни қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

4 январ куни режадаги ишларнинг ярмисини ҳам адо эта олмаслигингиз мумкин. Аммо бу муваффақияцизлик ҳисобланмайди. Шунинг учун ўзингизни ўзингиз мақташга ҳақлисиз. Атрофдагилар билан бирор ишни бажариш лозим бўлса, ташаббусни ўз қўлингизга олишдан уялманг. Муҳаббатда оилалилар ҳам, оиласизлар ҳам бир хил муаммога кўндаланг келишлари мумкин. У ҳам бўлса, жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингиз билан негадир тил топишишингиз қийинлаша бораётганидир. Муаммони тўлиқ бартараф этиш учун медитация билан шуғулланинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз мазмунли ўцин десангиз, кун бўйи компютер қаршисида ўтириб қолманг. Бу саломатлик учун ҳам жуда зарарли. Ундан кўра, кўчага чиқинг, дўстлар билан учрашиб гаплашинг, пиёда сайр қилинг, тоза ҳаводан тўйиб нафас олинг. Шу баҳонада дўстлар орасидаги обрўйингиз ҳам бирмунча ошиши мумкин. Молиявий масалада қўшимча даромад келтирувчи иш топишингиз керак. Бусиз муаммони тўлиқ ҳал эта олмайсиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

4 январ куни ички оламингиз денгизига шўнғишингиз натижасида энг қизиқарли ҳодисаларни ўтказиб юборишингиз ҳеч гап эмас. Иш юзасидан яқин манзилга сафар уюштириш муваффақиятли кечади. Оилангизда сокинлик ва аҳиллик ҳукм суришини истасангиз, жуфтингизга ён беришни бошланг. Оиласизлар эса муҳаббатда бугунча романтикадан йироқ бўлади.