Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Профессионал касбингизга бу қадар ло | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Профессионал касбингизга бу қадар лоқайд муносабатда бўлманг, акс ҳолда бугун даромаддан ҳам, бошлиқлар эътиборидан ҳам четда қолиб кетишингиз ҳеч гап эмас. Худди шу лоқайдлигингиз туфайли яқин инсонингизнинг ҳам руҳи тушади, сиздан ранжий бошлайди, орадаги муносабатларга путур етади. Шу принсипдан воз кечмасангиз, ҳаётда ёлғиз қолиб кетишингиз мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

25 апрел куни мақсадга эришиш йўлидаги йўналишни билиб-билмай ўзгартириб қўйманг. Боши берк кўчада қолишингиз турган гап. Кейинчалик эса бу ҳолатингиздан нияти бузуқлар унумли фойдаланиб қолиши ҳам тайин. Ҳар бир ишга ижодий ёндашсангиз, раҳбарият қаршисида юзингиз ёруғ бўлади. Кечқурун иммунитетни кўтарадиган таомлар истеъмол қилинг. Саломатлик ҳақида қайғурмасангиз ҳам бўлади. Саломатлигингиз аъло даражада бўлади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун у ишдан бу ишга сакраш амалларидан эҳтиёт бўлинг. Бунинг учун иш бошлашдан олдин аниқ мақсадни олдингизга қўйинг ва шу йўлдан тоймаган ҳолда олға босинг. Оила қурмаганлар учун муҳаббатда бугун кутилмаган вазиятлар жуда мўл бўлади. Барибир алданишдан, чув тушишдан эҳтиёт бўлинг. Овқатланиш масаласига келсак, калсий ва фосфорга бой маҳсулотларни тановул қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

25 апрел куни ҳаётингиз осуда кечади, иншооллоҳ. Шундай ҳолатда ишнинг даромади мўлроғини танланг-у, ҳаракатлар содир этаверинг. Оилавий ҳаётда рашк ва шубҳа-гумонларга ён берманг, турмушингизнинг мазаси бузилиши мумкин. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар келиши кутилади. Ухлашга ётишдан олдин тоза ҳавода айланиб юришингиз лозимлигини юлдузлар маслаҳат беришган.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Моддий аҳволингиз анчадан бери нолимаса арзирли даражага етган. Лекин бу пулни ҳуда-беҳуда совуриш керак дегани эмас. Юлдузлар бугун худди шу нарсадан ҳушёр бўлишингизни маслаҳат беришмоқда. Ҳатто яқинларингизга совға олаётганда ҳам тежамкорликка алоҳида амал қилинг. Бугун табиат қўйнида дам олиш, томорқада жисмоний иш билан машғул бўлиш ва енгил харидлар қилиш учун жуда муваффақиятли кечади. Баъзи дўстларимизнинг хонадонида бугун кечқурун янги меҳмон дунёга келиши кутилади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

25 апрел куни рўзғорга, оилавий ҳаётга янада кучлироқ меҳр бериб, кун давомида фақат шу ҳақида қайғуринг, афсусланмайсиз. Жисмоний зўриқишлар бугун сизга зарар ўрнига фойда келтириши ҳам мумкин. Бироқ барибир эҳтиёткорлик, меъёрга амал қилганингиз маъқул. Оила қурмаган бўлсангиз, кечқурун бир умр сизга тақдирдош бўлиши кутилаётган одам билан танишасиз. Соғлиғингизни ҳар қандай хавфдан қаттиқ туриб ҳимоя қилинг.