Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бугун сиз эрта тонгда ажойиб, хушчақчақ | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун сиз эрта тонгда ажойиб, хушчақчақ кайфиятда уйғонасиз ва бу кайфиятнинг кечга қадар сақланиб қолиши фақат ўзингизга боғлиқ. Афсуски, кун давомида кайфиятингизни бузувчи ҳолатлар кўп учраши кутилади. Бу ишдаги ҳамкасблар билан баҳслашиш, шаҳарда яшасангиз, серқатнов йўллардаги тирбандликлар ва яна кўплаб ёқимисиз вазиятлар сизни таъқиб этиши мумкин. 25 апрел куни ҳали текшириб кўрилмаган ишларга қўл урманг. Соғлиғингиз ҳақида биринчи навбатда қайғуринг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

25 апрел куни ҳар бир ишни аниқ режа асосида бажаринг. Бугун қалбингизга қулоқ тутишингиз сиз учун муваффақият келтирмайди. Фақат ақл билан, режага асосан ҳаракатлар содир этишингиз керак бўлади. Шунда ҳамкасблар, қўни-қўшни, қариндош-уруғ олдида обрўйингиз ортади, киссангиз пул кўради. Иш жойингизда бугун куннинг иккинчи ярмида мукофот ҳам беришлари мумкин.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

25 апрел куни аввало шахсий ишларни адо этинг, муаммоларни бартараф этинг. Муаммолар хусусий мулк олди-сотдиси, сотиб олинган уйнинг ҳужжатларини тахлаш билан боғлиқ бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Оила қурмаган бўлсангиз, бўлғуси умр йўлдошингиз эътиборини янада кучлироқ тортиш учун таваккалчиликка алоҳида ўрин беринг. Шунда у сизга ҳақиқий ўтли нигоҳлар билан боқа бошлайди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

25 апрел куни спортнинг фаол турлари билан шуғулланувчилар ниҳоятда эҳтиёт бўлишлари талаб қилинади. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Шахсий ҳаётингиз осуда кечиши кутилади. Куннинг иккинчи ярмида аллергик хасталиклар қўзғалиши мумкин. Бу ҳолатни тез-тез бошдан ўтказувчилар зарур дори-дармонни ўзи билан олиб юришни канда қилмаганлари маъқул. Баъзилар бугун янги иш жойида фаолият бошлашини юлдузлар башорат қилишган.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Арслон буржи вакиллари 25 апрел куни олдин рўзғордаги кундали кмуаммоларни ҳал этишлари лозим. Шундан кейин бажарадиган ишингиз молиявий масалада бўлади. Аммо бу анча-мунча тер тўкишни талаб қилади. Куннинг иккинчи ярмида фақат пул эвазига битадиган иш кўндаланг бўлиши кутилмоқда. Кечқурун ўзингизни нохуш ҳис эта бошлашингиз мумкин. Дарҳол муолажаларни амалга ошириш зарур.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

25 апрел куни ишларингиз шу қадар кўп бўладики, яқин дўстлар кўмагисиз уларни бажаришга улгурмайсиз. Тадбиркорлар кун бўйи уёқдан буёққа бориб келиши, дўконма-дўкон, бозорма-бозор кезиши кутилади. Лекин кечқурунга бориб бу югуришлар, меҳнатларнинг роҳати ҳам насиб этади. Кечқурун худо хоҳласа, аксарият дўстларнинг пластик карточкасига мўмайгина пул келиб тушади.