Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 21 апрел куни қўй буржида туғилганлар х | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

21 апрел куни қўй буржида туғилганлар хоҳ эркак, хоҳ аёл бўлсин, оиласидан ташқарида сохта муҳаббат романлари ёзмаслик тавсия этилади. Бу фақат кўнгилсизлик билан тугайди. Бунинг ўрнига кун давомида моддий аҳволингизни яхшилаш ҳаракатида бўлинг. Иш жойингизда ҳеч қандай жиддий муаммо кутилмайди. Агар мавқенгиз ошиши ҳақида қайғураётган бўлсангиз, шубҳасиз, иш сифатига, ҳамкасблар ва раҳбарлар билан ўзаро муносабатларга алоҳида эътибор қаратинг. Саломатлигингиз бугун умуман панд бермайди. Рамазон ҳайит байрами муборак бўлсин

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Оилавий ҳаётда кутилмаган кўнгилсизликлар юзага келиш эҳтимоли бор. Баъзилар қайсидир масалаларда тўғри қарор қабул қилишни билмай, боши берк кўчада қолишлари ҳам мумкин. Аммо ечилмайдиган муаммонинг ўзи йўқ. Асабни асраган ҳолда ҳаракатлар содир этсангиз, ҳаммаси яхшилик билан тугайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш, болалар билан мулоқотда бўлиш сизга фақат руҳий енгиллик, кўтаринкилик ҳадя этади. Кайфиятингиз байрамона бўлади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

21 апрел куни иш жойингизда тингловчи вазифасида қолинг. Шу нарса сизни кўплаб ёқимсиз вазиятлардан сақлаб қолади. Йирик харидлар қилиш, олис манзилга сафар ва тадбиркорлар учун янги келишувларга эришиш бугун муваффақиятли кечади. Муҳаббат масаласида босиқлик билан иш тутинг. Яхшиси, иш жойингиздаги ўрнингизни мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Соғлиғингизни ҳам унутиб қўйманг. Ҳаво исий бошлаши муносабати билан айримларнинг қон босими кўтарилиш палласига кириши эҳтимолдан холи эмас.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун ёлғиз қолиб ўзингизнинг ҳолатингизни назоратдан ўтказиб олинг. Агар моддий жиҳатдан ташвиш чекаётган бўлсангиз, куннинг иккинчи ярмида бу муаммо ҳал бўлиши мумкин. Фақат бор бўйингиз билан ишга шўнғишингиз зарур бўлади. Қариндошлардан бири ҳам кун давомида сизга ҳар тарафлама ёрдам бериши мумкин. Бу сизнинг кайфиятингизни кўтариб, кўтаринки руҳ бағишлайди. Жуфтингиз ҳам бугун сизга кўп масалаларда ёрдам қўлини чўзмоқчи. Сизга фақат саломатлик ҳақида қайғуриш қоляпти холос.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

21 апрел куни ҳаётингизда осудалик ҳукм суриши кутилади. Қўшимча даромад олиш илинжида бошқа иш қидиришингиз ҳам эҳтимолдан холи эмас. Баъзилар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланиши мумкин. Бу сафар сиз учун анча масъулиятли ва оғир кечади. Оммавий тадбирларда иштирок этишдан тийилинг. Бунинг ўрнига саломатликни янада мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Кечқурун шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ ёқимли хабар эшитасиз. Рамазон ҳайит байрами муборак бўлсин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун сизга янги ва сердаромад иш таклиф этишлари кутилмоқда. Тақдир ҳам кутилмаган совғалар ҳадя этиш палалсида турибди. Оилада ён беришни ўзингизга шиор қилиб олинг, ана шунда ҳаётингиз тинч ва қувноқ кечади. Жуфтингизга нисбатан шубҳа назари билан боқишдан тийилинг. Кечқурун спортнинг енгил турлари билан шуғулланиш, тез-тез кўк чой ичиш саломатлигингизни тиклайди. Аммо оғир ҳазм бўлувчи таомлар истеъмолини бошқа кунга қолдиринг.