Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10) Хаёлпарастлик ва фантазиянгиз бугун | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Хаёлпарастлик ва фантазиянгиз бугун ҳаддидан ошади. Сиз ўзингизга ёрдам беришга ҳамиша ҳозир-у нозир инсонларни-да унутасиз. Моддий аҳволингизни яхшилаш пайида бўлинг. Ички оламингизни тартибга келтиришга йўналган барча ҳаракатлар омадли кечади. Кўпроқ китоб ўқинг. Куннинг иккинчи ярмида эски қадрдонлардан бирини учратиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин сут маҳсулотлари истеъмоли билан чекланинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

7 январда эзгу мақсадлар сари дадил қадам ташлаган ҳолда боришингиз тавсия этилади. Йўлингизда тўсиқлар кўндаланг туради. Рақобатчилар, ҳасадгўйлар оёғингиздан чалиш пайида бўлади. Аммо сиз олға бораверасиз ва манзилингизга муваффақиятли тарзда етасиз. Киссангиздаги пуллар сизни у қадар хурсанд қиладиган даражада кўп бўлмаслиги мумкин. Аммо яқинларингиз учун ёқимли совғалар олишга етади. Кечқурун дўстлардан бири ноўрин танқид қилиб кайфиятингизни бузиши мумкин. Эшитинг ва унутинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун ташлайдиган ҳар бир қадамингизни минг марталаб ўйлаб кейин ташлашингиз керак бўлади. Оиласиз бўлсангиз, севимли жуфтингизни топиш масаласидаги орзуингиз албатта ушалади. Фақат танишибоқ қўлини сўраб қўйманг-да. Бир-бирингизни синанг, ўрганинг. Турмуш қуриш қочмайди. Тўғри эмасми? Кечқурун айримлар қисқа манзилга сафар уюштириши мумкин. Сафарингиз бехатар бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

7 январ куни бор вақтингизни оилангиз даврасида кечирсангиз мақсадга мувофиқ бўларди. Дўстлар ҳам, иш ҳам, бошқа ўткинчи ташвишлар ҳам қочиб кетмайди. Қариндошлар эса ҳар куни сизни соғинишади. Аёллар, қизлар моддий аҳволи кўтарса, хоҳиш бўлса, гўзаллик салонига бориб келсалар ҳам ортиқчалик қилмайди. Ташқи қиёфангизга ижобий ўзгартишлар киритиш вақти аллақачон етган.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Бугун оила қурмаганлар гўзал бир муҳаббат романини бошдан кечиришлари мумкин. Роман банкетга айланадими-йўқми, буни албатта вақт кўрсатади. Асосийси, туйғулар билан яшанг, эмоцияни жиловда ушланг. Олис келажакка мўралашдан тийилинг. Сершовқин давралардан қочинг. Бекорга кайфиятингизни бир пул қилганингиз қолади. Кечки пайт мўмай даромадга эга чиқишингиз мумкин. Аммо шу заҳоти йирик харажатлар ҳам кўндаланг бўлади.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

7 январда кайфиятингизда кескинлик кўзга ташлана бошлайди. Ташқаридан шаънингизга ёғиладиган танқидларни сира ҳазм қила олмай қийналасиз. Эркакларга куннинг иккинчи ярмида сартарошга чиқиб келиш тавсия этилади. Сочингиз тусига янгилик киритинг. Бу ҳам кайфиятни кўтаради. Саломатлигингиз бугун панд бермайди. Жисмоний ҳолатингиз аъло даражада бўлади