Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10) Бугун ўз шаънингизга бир дунё олқиш | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТАРОЗИ (23. 09 — 23. 10)

Бугун ўз шаънингизга бир дунё олқишлар, мақтовлар, ёқимли сўзлар эшитиб, жуда мамнун тортасиз. Ниҳоят бугун анчадан бери бажаришнинг имкони бўлмаган ишни уддалайсиз. Бунда сизга тажрибанинг етарлилиги катта ёрдам беради албатта. Шахсий ҳаётингизда стрессли вазиятларга тушиб қолишингиз эҳтимоли бор. Бу оила қурмаганларга тегишли бўлиб, севганингиз ўзини нотўғри тутиши оқибатида орангизда жанжал юзага келиши мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

5 январда агар эмоцияга эрк бериб қўйсангиз, унинг кучли зарбасига учрайсиз. Руҳий ҳолатингиз бугун яхши ҳолатда бўлмайди. Шунинг учун ёлғиз қолинг. Молияда ишларингиз беш бўлади. Киссангиз пулга тўлади иншооллоҳ. Фақат пулларни бўлар-бўлмасга ишлатманг. Фақат зарур буюмларнигина харид қилинг. Кечқурун қандайдир қоғозбозликка аралашиб қолишингиз кутилади. Яхшиси, мутахассисларни чақиринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун романтик, қаҳрамон каби хусусиятлар фақат сизга тегишлидек. Улар сизни одамлар орасига ҳақиқий қаҳрамон қиёфасида олиб киради. Мартабангизни юқорилатиш учун ҳам бугун қулай имкониятлар туғилай деб турибди. Фойдаланиб қолинг. Меҳнат таътилига чиққан бўлсангиз, белга пулни маҳкам бойлаб саёҳатга отланаверинг. Тўғри овқатланинг. Шамоллаб қолишдан сақланинг. Оллоҳ сизга ёр бўлсин!

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 19. 01)

5 январ куни нима қилсангиз қилингки, суйганингизга содиқ қолинг. Хушомадлар бугун мўл бўлади. Аммо уларнинг барчаси ўткинчи, ёлғон ва сохта. Уларни эшитгандан кўра ёлғиз қолиб ёлғизликда вақт ўтказганингиз маъқул. Ишингизда танаффуслар юзага келиши кутилади. Айримларни бошқа шаҳарга махсус курсда ўқиб келиш учун юборишлари мумкин. Саломатлигингизда муаммо туғилса, кўз юмиб кетманг. Ўзингизга қийин бўлади.

ҚОВҒА (20. 01 — 18. 02)

Ўзингиз бирга ишлайдиганлар сизга бир дунё ноқулайликларни келтириб чиқаришлари мумкин. Бу ҳам етмагандек, турли бўлар-бўлмас саволлар билан бошингизни қотириб ташлашлари-чи. Пул масаласида баъзилар инқирозга юз тутиши кутилмоқда. Эҳтиёт бўлинг. Асабийлашманг. Жазавага тушманг. Инқироздан чиқиш йўлларини қидиринг. Энг осон йўли қариндошлардан қарз кўтариш. Улар албатта беришади. Таъна ҳам қилишмайди.

БАЛИҚ (19. 02 — 20. 03)

5 январда ҳаёт сўқмоқларидан кулган ҳолда ўта боринг. Оптимизм барча мушкулотларни енгиб ўтишда албатта ёрдам беради. Рўзғор масаласи ва молияни бошқа кунга қолдиринг. Бугун у масалаларда ижобий натижага эриша олмайсиз. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишда мартабани ошириш учун ташаббускорлик талаб этилади. Саломатликни асранг.