Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 4 май куни барча муаммоларни тўлиқ барт | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

4 май куни барча муаммоларни тўлиқ бартараф этишга муваффақ бўласиз. Аммо бунинг учун жуда кўп куч сарфлашингиз турган гап. Ўтмишдаги муаммоларга қайтиш тугул, уларни эсга ҳам олмаслигингиз тавсия этилади. Фақат бугунингиз билан яшанг. Тадбиркорлар учун келишувлар ва сафарлар омадли кечади. Саломатлигингиз масаласида жиддий муаммо кузатилмайди. Лекин ҳалитдан муздек сувда чўмилишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Бу сизга яхшилик келтирмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун харидлар кўпайгандан кўпайиши кутилади. Лекин сиз уларга эркинлик берманг. Заҳирадаги пулларингизни имкон доирасида сақлаб қолишга ҳаракат қилинг. Шахсий ҳаётда муаммо туғилишига йўл қўйманг. Илгари йўл қўйилган хатолардан тўғри хулосалар ясашга интилинг. Суюкли инсонингиз билан муносабатларда романтика етишмаётган бўлса, бу ташқарида ўзгалар билан дон олишиш керак дегани эмас. Акс ҳолда оилангиз бузилиб кетиши ҳеч гап эмас.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

4 майда ниҳоят меҳнатларингиз мевасини кўрадиган бўлдингиз. Улар шу қадар кўпки, дарров йирик харидлар қилиш ҳаракатига тушиб қоласиз. Бироқ ундай қилишингиз керак эмас. Тежамкорлик ҳеч қачон зиён келтирмаган. Иш жойингизда янги ғояларни ҳақиқатга айлантириш, мартабани ошириш кабилар бугун амалга ошмайди. Ҳали фурсати етмаган шекилли. Шахсий ҳаётда омадли лаҳзалар сизни кутиб қолади. Айниқса, дўстларингиз сизга энг муҳим ва мушкул масалада бажонидил ёрдам кўрсатишади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун ўзингиз билан ёлғиз қолинг. Аммо эҳтиёт бўлинг. Хаёл сизни келажак бир четда қолиб олис ўтмишга олиб кетиб қолиши мумкин. Муҳаббатда оиласизларни муваффақият четлаб ўтиши мумкин. Бу танаффуслар ҳам сизнинг фойдангизга ишлайди. Тадбиркорлар куннинг иккинчи ярмида ҳамкорлар билан жуда фойдали шартнома имзолашади. Лекин олис сафарни бошқа кунга қолдириб туришингизга тўғри келади. Бу эса омадингиз чопмади дегани эмас. Аксинча, сафар қолдирилиши сизни олдинда кутилаётган кўплаб кўнгилсизликлардан асраб қолади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кайфиятингиз эрталаб аъло даражада бўлиши мумкин. Лекин жуфтингиз билан орангиздаги муносабатлар совуқлашиши бу кайфиятга путур етказиши мумкин. Молиявий муаммоларни бартараф этишда омадингиз чопади. Бугунги даромадни яқинларингиз учун ёқимли харидлар совға қилишга сарфласангиз, нур устига аъло нур бўларди. Фақат совғалар эвазига совға кутманг. Уят бўлади. Топганингизга Оллоҳнинг ўзи барака ато эцин!

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

4 май куни ҳар жабҳада, ишда ҳам, шаҳсий ҳаётда ҳам, муҳаббатда ҳам тезликни оширинг. Соғлом фикрланг, янгиликлар яратишга ҳаракат қилинг. Лекин жисмоний зўриқишлардан нари бўлишингиз керак. Бировлардан қарз, банклардан кредит олиш ниятингиз бўлса, бу ниятлардан воз кечинг. Молия масаласида неки мушкулотлар юзага келса, ўз кучингизга суяниб иш тутинг. Сафарга отланишни режа қилган бўлсангиз, кечқурун йўлга чиқинг. Саломатлигингизни асранг.