Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Кунингиз ажойиб тарзда кечиши кутил | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз ажойиб тарзда кечиши кутилмоқда. Бошқаларнинг нуқсонларига гувоҳ бўлиш асносида ўзингиздаги хуш жиҳатлар учун Оллоҳга шукроналар келтиринг. Иншооллоҳ адолат албатта ғалаб қилади. Суюкли инсонингиз билан муносабатларингизда туманли лаҳзалар пайдо бўлиши мумкин. Бу масалага эҳтиёткорона муносабатда бўлинг. Акс ҳолда вазият қарама-қарши тарафга ўзгариб кетиши мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

30 апрел куни пулсиз қолиш қанақа бўлишини амалда кўрасиз, сезасиз, ҳис этасиз. Лекин ваҳима қилишга ўрин йўқ. Пулингиз умуман йўқ бўлиб қолмайди. Бировларга қарз сўраб мурожаат этмайсиз. Хотиржамлик билан қўшимча даромад келтирадиган иш топинг. Суюкли инсонингиз ёнингизда. У ҳам сизга ёрдам қўлини чўзмай қолмайди. Интернетдан ҳам унумли фойдалансангиз бўлади. Омад сизга ёр бўлсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Миянгизда иш билан боғлиқ янги ғоялар, режалар кўп. Уларни ҳаётга тадбиқ этиш, ҳақиқатга айлантириш пайти етди. Шунинг ҳисобига кунингиз бахтли лаҳзаларга бой бўлади. Моддий аҳволингиз ҳам кечқурунга етмай яхшиланади. Бемалол дўкон айланиб, ёқимли харидларни амалга оширишингиз мумкин. Кечқурун оилангиз даврасида вақт ўтказинг. Қизиқарли филмлар томоша қилинг, севганингизни ёнингизга олиб тоза ҳавода пиёда сайр қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

30 апрелда негадир агрессив кайфиятда бўлишингиз эҳтимоли бор. Атрофдагилар кўзингизга балодек кўрина бошлайди. Бундай вазиятларда севимли хоббингизга эътибор қаратинг. Асосий ишларни бажаришингизда илҳом худди иштаҳа каби сизнинг тепангизда айлана бошлайди. Унинг кўмагида ишларингизни бароридан келтирасиз. Рўзғор масаласида фаолликка амал қилган ҳолда қарорлар қабул қилинг. Соғлиғингизни авайланг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугунги кунингиз ишга ҳам, қулай имкониятларга ҳам бой бўлади. Йўл-йўлакай қўшимча тажриба орттирасиз. Албатта борига шукр қилиш фарз, бироқ изланиш, янгиликка интилиш ҳам биз инсонларнинг вазифаси эканини ҳам унутманг. Муҳаббатда оила қурмаганлар илгари дуч келиб кўрмаган ёқимсиз вазиятларга рўбарў бўлишлари кутилади. Худо кўрсатмасин, агар бу хиёнат бўлса, сукут сақланг, шу йўл билан хиёнаткорни жазоланг. Омадингизни берсин!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун оптимистларча иш тутинг. Ҳаётга, ишга, одамларга, борлиққа оптимистик назар билан боқинг. У сизга ҳар қандай мураккабликка эга юмушларни осонлик билан адо этишда ёрдам беради. Кўрибсизки, раҳбарларнинг олқиши сизники бўлади, ҳамкасблар сизга ҳавас билан қарай бошлайди. Турмушга чиқмаган қизларнинг айримларига севган инсони мурожаат этиб, уларнинг қўлини сўрайди. Демак, тўй тезлашади. Бахтли, саодатли бўлинг! Рўзадорлар учун эртага охирги кун савоб амалларни кўпроқ қилинг.