Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Тадбиркор бўлсангиз, бугун ҳамкорла | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Тадбиркор бўлсангиз, бугун ҳамкорларингиз билан учрашувлар ва келишувларни режалаштирманг. Барибир бу тадбирлар муваффақияциз кечади. Оиласизлар эса кун давомида романтик учрашувга отланишади. Сизни кутилмаган совғалар муштоқ кутади. Ишларингиз чалкашдек, аммо уларни бажаришга мажбурсиз. Ҳавонинг тез-тез айниши саломатлигингизга путур етказиши мумкин. Шунинг учун кўпроқ дам олиш масаласига эътибор қаратинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

28 апрел куни ҳаётингизда ёқимсиз вазиятлар пайдо бўлиши мумкин. Аммо ўзингизни ўзингизгина овутишга мажбурсиз. Кимлардир асабингизни бузишдан тийила олмаса, арзирли жавоб қайтаришингиз зарур бўлади. Фақат бу ишни асабларни асраган ҳолда амалга оширинг. Молиявий муаммоларингиз кечқурунга бориб автомат тарзда бартараф этилади. Сиздан қачонлардир қарз олганлар қарзини қайтаради. Овқатланиш режимини бузманг. Меъёрни билинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Илгари ўзингиз учун арзимас кўринган вазиятларга бу гал эътибор қаратишингиз керак бўлади. Бугун ҳаммаси ўзгаради. Сиз сабрли ва ақл билан иш кўрсангиз бас. Атрофдагиларнинг айримлари сизни танқид остига олишлари мумкин. Бироқ бу иш жараёнингизга салбий таъсир кўрсата олмайди. Кечқурун олисдан ёқимли хабар эшитишингиз кутилади. Имкон топсангиз, кечқурун жуфтингиз билан бирга кафеда овқатланинг. Бу муносабатлар мустаҳкамлигини таъминлайди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

28 апрел куннинг биринчи ярмида пул учун катта қоп тайёрлаб қўяверинг. Молиявий муаммолар эрта кунда сизнинг фойдангизга ҳал бўлиши кутилмоқда. Шубҳасиз, бундай кутилмаган бахтни ҳақиқатан кутмаган бўлиб чиқасиз. Лекин муҳаббатда омадингиз кулмайди. Жуфтингиз билан бўлиб ўтадиган суҳбатлар асаб томирларингизни керагидан ортиқроқ таранг торттиради. Агар айб иш қилмаган бўлсангиз, бировнинг айбини асло бўйнингизга олманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Эрта кунданоқ куч ва имкониятларингизни яхшилик учун асраб қўйинг. Тушга яқин энг муҳим режаларингиз амалга ошиши кутилмоқда. Рўзғорингизда муаммолар, асабий жиҳатдан толиқишлар ва гастрит хуруж қила бошлаши куннинг иккинчи ярмида юзага келиши мумкин. Эҳтиётингизни қилинг. Энг яхши йўл бу оғир юмушларни бошқа кун учун қолдиришдир. Ана шунда соғлиғингиз тобида бўлади. Асабларингиз қақшамайди.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

28 апрел куни харажатлардан воз кечинг ва даромадларни кўпайтириш ҳаракатида бўлинг. Кўпчилик уй таъмири ва дўстлар билан биргаликдаги кўнгилочар машғулотларга керагича пул сарфлаб бўлган. Энди у бўшлиқни тўлдиришингиз талаб қилинади. Шахсий ҳаётда қандай вазият юзага келишидан қатъи назар зиммангизга олинг. Кечқурун ёлғиз қолинг. Эҳтиёткорлик билан овқатланинг. Уйдагилар билан муносабатлар бузилишининг олдини олинг.