Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Оиладаги иқлимга алоҳида эътибор қарати | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Оиладаги иқлимга алоҳида эътибор қаратинг. Агар сиз мулойим муносабат юритсангиз, бу иқлим ҳам албатта исийди. Куннинг биринчи ярмида айрим асабий лаҳзаларни бошдан кечиришингиз кутилмоқда. Аммо ҳар бир ёқимсиз вазият ёки сўзни юракка яқин олаверишингиз тавсия этилмайди. Бир сўз билан айтганда, башарти оилангиз бузилишига, муносабатлар совуқлашувига сабаб бўлиши мумкин бўлган ҳаракатларни сезсангиз, уларга қарши кескин кураш олиб боринг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

28 апрелда ишламаслик учун бир дунё баҳона топилади. Аммо уларнинг биронтаси сизга наф келтирмайди. Ишлаганингиз дуруст. Шунда моддий аҳволингиз ҳам яхшилана боради. Барибир кимлардир қўнғироқ қилади, иш ва ҳаракат талаб қилади. Қариндошлар билан жанжаллашишни хаёлингизга ҳам келтира кўрманг. Кимлардир меҳмонга таклиф қилса, албатта боринг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Ўз муаммоларингизни ўзгаларни аралаштирмаган ҳолда ўзингиз бартараф этишингиз, тақдирингизни ўзингиз бошқаришингиз тавсия этилади. Бирор ишга қўл уришга кўнглингиз чопмаса, ўша ишдан воз кечинг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатларда сабрли бўлинг. Хусусий фирмада ишласангиз дам олиш куни бўлмаслиги тайин. Демак, мартабангиз ошиши учун фаол бўлишингиз керак. Хизмат сафарига юборишса, бош тортманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

28 апрел куни баҳор аввалида ўзингиз ўйлаб топган иш усулларидан унумли фойдаланинг. Сиз профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни бажаришда ҳақиқий профессионалга айланиб улгургансиз. Демак, ундан ортиғига интилишингиз бекор. Турли кўнгилочар машғулотлар ва сайр-у саёҳатлар кетидан қувманг, саломатлигингизга путур етиши мумкин. Лекин спорт машғулотларидан бош тортманг. Айниқса, бугун воллейбол, теннис ўйнаш сизга катта фойда беради.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кунингиз ростакамига омадли кечиши кутилмоқда. Бугун амалга оширилиши қийин бўлган режаларни ҳам қойиллата оласиз. Буюк ғояларни ҳаётга тадбиқ эта биласиз. Молиявий масалада ҳам аҳволингиз ёмон кечмайди. Исталган харидларга қўл урсангиз ярашади. Муҳаббатда эҳтиёткорлик билан ҳаракатлар содир этинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

28 апрелда пухта режа асосидагина олдинга интилинг. Ҳар бир босадиган қадамингизни етти ўлчаб кейин босинг. Агар муҳаббат бобида кўнгилсизликлар юзага келиш хавфи туғилса, дарҳол чорасини кўринг. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан очиқ гаплашишга қўрқманг. Очиқ суҳбатлар бир-бирингизни янада яхшироқ англашда катта ёрдам беради. Бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган барча тадбирлар наф келтирмай қолмайди. Сурункали хасталикка йўлиққанлар саломатлигини назоратга олиши талаб этилади.