Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Пулсиз қолмаслик учун тежамкорлик р | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Пулсиз қолмаслик учун тежамкорлик режимига ўтинг. Харидларни шу қадар кўпайтириб юборгансизки, ҳатто сизга бойлар ҳам ҳавас қила бошлашган бўлса не ажаб. Дўстлар билан кўнгилхушликни бошқа кунга қолдиринг. Бугун рўзғор учун майда-чуйда жиҳозлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш билан чекланинг. Романтик характерга асосланган сафар муваффақиятли кечади. Фақат бу сафарга суюкли инсонингиз билан бирга боринг. Омадингизни, бахтингизни берсин!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

27 апрел куни кўп гапирманг, кўпроқ тингланг. Кимдир шаънингизга зид сўз ёки гапни айтиши мумкин. Аммо сиз ўзингизни қўлга олинг ва хотиржамликни сақланг. Тилга эрк бериш сизга барибир фойда бермайди. Кун бўйи кўп вақтингизни пиёда юришга сарф қилинг. Овқатланишни меъёрлаштиринг ва имкон бўлса, ёга билан шуғулланишни бошланг. Агар ортиқча вазнга эга бўлсангиз, дарҳол спортзалга қатнашни бошлашингиз тавсия этилади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Баҳслар, аразлашишлардан мосуво эмассиз. Шунинг учун бугун одамлар билан мулоқотни камайтиринг. Ёлғиз қолинг, табиат қўйнида дам олинг ва келгуси ҳаётингиз ҳақида мулоҳазалар қилинг. Буларнинг барчаси асаб тизимингизни мустаҳкамлаш учун хизмат қилади. Муҳаббатда адолатли бўлинг, ҳақиқатга очиқ кўз билан боқинг. Сизга бу масалада кўнгилсизликларнинг сира кераги йўқ. Кечқурун китоб мутолаасига алоҳида эътибор қаратинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

27 апрелда сизни ажойиб лойиҳалар кутиб туради. Енг шимариб уларни ҳақиқатга айлантириш учун ҳаракат бошланг. Омад ва даромадлар кўпчиликни ташкил этади. Бировлар билан баҳслашишингиз кузатилмайди. Лекин атрофдагиларга ён бериш ва янада мулойим муносабат юритиш ҳам ортиқчалик қилмайди. Ишхонангизда бир одам борки, жамоадаги обрўйингиз сақланиб қолиши ўшанга боғлиқ. Демак, сиз ўша одам билан муносабатларни яхшилашингиз керак. Мабодо сафарга чиқиш зарурати туғилса, уни келаси ойга қолдиринг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Агар бугун молиявий масалада мушкулотлар кўзга ташланса, тафаккурингизга қаттиқ ишонинг. Олдин миянгизда хомчўт қилинг, кейин уни қоғозга туширинг. Ана ундан сўнг қарор қабул қилинг. Қўшимча даромад келтирадиган ишни кечқурун таклиф қилишлари мумкин. Жавоб беришга шошилманг. Бу ҳам ҳаммаси эмас. Оила қурмаган бўлсангиз, кечқурун сизни романтик учрашув кутади. Сиз танишадиган инсон айни кўнглингизга мос, у билан кечадиган ҳаётингиз жуда тотли кечади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

27 апрел куни ишда ҳам, шахсий ҳаётингизда ҳам янги имкониятлар эшиклари очилади. Ҳамкорлар ва дўстлар нени таклиф қилса, бу таклифларни яхшилаб ўрганинг. Муҳаббатда фантазия яхши, бироқ доимий равишда у билан яшашингизга ҳожат йўқ. Молиявий ва ҳуқуқ билан боғлиқ муаммоларни тез фурсатларда бартараф этиш пайида бўлинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.