Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бугун шахсий ҳаётда омадингиз чопади. Л | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун шахсий ҳаётда омадингиз чопади. Лекин шу омад иш ва мартабангизни юқорилатиш каби амалларни секинлаштириши мумкин. Сиз анчадан бери ўзингиз, шахсий ҳаётингиз учун кўпроқ вақт ажратишни орзулардингиз. Марҳамат, бугун шундай имконият бор. Профессионал касбингиз билан боғлиқ иш доирасидаги билим ва малакани ошириш масаласида янги имкониятлар ҳам сизга муштоқ. Молиявий муаммоларни бартараф этишда яқин дўстингиз ёрдам бермоқчи. Унга ишонсангиз бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

27 апрелда ҳамкасбларнинг фикрларини, маслаҳатларини ҳам инобатга олган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Ўзингизга нисбатан янада қаттиққўл бўлсангиз, молиявий жиҳатдан аҳволингиз янада яхшилана боради. Муҳаббатда фақат оила қурмаганларгина ён беришга мойил бўлишлари тавсия қилинади. Қатъият ва принсипиаллик бўлғуси жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларга путур етказиши мумкин. Кечқурун айримлар олис сафарга отланиши кутилади. Ишонинг, сафар сизга албатта моддий манфаат ҳадя этади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Кимлар биландир муносабатларингиз салбий тарафга ўзгара бошлаган бўлса, уларга дарҳол барҳам беринг. Акс ҳолда шубҳа-гумонлар ич-этингизни еб ташлаши ҳеч гап эмас. Қалбингизни янгиликлар учун очинг. Бировлардан қарз кўтаришни хаёлингизга ҳам келтирманг. Жуда дўппи тор келса, оз миқдорда қариндошлардан қарз олсангиз бўлади. Саломатлигингизни, биринчи навбатда асабларингизни асранг. Кўча овқатини истеъмол қилманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

27 апрел куни азалий орзуларингизга етишни хоҳласангиз, ўз устингизда кўпроқ ишланг. Кун давомида янги хабарлар эшитишингиз мумкин. Бироқ улар хоҳ яхши, хоҳ ёмон бўлсин, барибир юракка яқин олманг. Асабни асранг. Асабнинг дастидан касал бўлиб қолишингиз мумкин. Муҳаббатда ўзингизда борини авайланг, асранг, эҳтиёт қилинг. Буни тақдирнинг ҳадяси деб билинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Овқатланиш режимини бузманг. Яқинларингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Кун давомида жуда кучли босим остида ишлашингиз, фавқулодда хизмат сафарига жўнаб кетишингиз, бундан ташқари, раҳбарларингиз тарафидан бир дунё танқид эшитишингиз эҳтимолдан холи эмас. Аммо танқидларнинг сабабини сўраб овора бўлманг. Сукут сақлаганча ўз вазифангизни бажаришда давом этинг. Бугун спорт билан шуғулланиш, севимли хоббингизга назар ташлаб олиш ёқимли кечади. Айниқса, сузиш спортига эътибор қаратсангиз, мақсадга мувофиқ бўларди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

27 апрелда аввало ёқимли бир ҳодисага гувоҳ бўласиз. Фақат ҳаддан ташқари қувониб юборманг. Бугун харидларни амалга ошириш, катта ишларга пул тикиш ва муҳим ҳужжатларни имзолаш муваффақият келтирмайди. Башарти анчадан бери саёҳатга чиқишни, дам олишни режалаштириб юрган бўлсангиз, бугун пайти етди. Туйғуларингиз алангасини ўчиришга уринманг. Эмоция ва эҳтиросларга бироз эрк беринг. Сурункали хасталикка чалинганлар ҳар лаҳзада эҳтиётини қилсинлар.