Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Бугун худбинликка асло йўл қўя кўрм | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун худбинликка асло йўл қўя кўрманг. Ҳатто, қариндошлардан кимдир сизга ҳаддан ортиқ эрк бериб юборса ҳам худбинликдан қочинг. Ҳаракатда, мулоқотда, муносабатларда меъёрни билинг. Иш бажаришда интизом бўлишига эришинг. Интизомсиз эзгу мақсадларни амалга ошира олмайсиз. Киссангизга келиб тушаётган пулларнинг ҳисобини билинг. Йўқса, инқирозга юз тутишингиз ҳеч гап эмас. Саломатликни асранг. Асабни эҳтиёт қилинг. Ҳамиша омадли бўлинг!

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

25 апрелда эрталабоқ омаднинг этагидан тутинг. У кун бўйи сизга позитив кайфият ҳадя этади, ишларингиз бароридан келиб, хонадонингиз баракотларга тўлишини таъминлайди. Шунча қувончлар устига яқин дўстлардан бири ёқимли хабар етказиши яна бир олам шодлик қўшади. Пул масаласида қарзга ботишни хаёлингизга ҳам келтирманг. Қарзсиз ҳам мустақил тарзда муаммони ҳал қила оласиз. Шахсий бизнеси борлар бугун катта ишларга катта пул тикишдан эҳтиёт бўлсинлар.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Куннинг биринчи ярмидаёқ иш жойингиздаги раҳбарлар кўз ўнгида мартабангиз янада ортишига гувоҳ бўласиз. Улар сизга янада меҳр ва ҳурмат билан ёндаша бошлашади. Ҳасадгўйлар, кўнгли қоралар сизни йўлдан оздиришга ҳаракат қилиб кўришлари ҳам ҳақиқат. Жуда сергак туринг. Молиявий муаммоларни бартараф этишда қалтис вазиятлар юзага келишини хоҳламасангиз, қарз кўтариш, кредит олиш ҳақидаги режаларни йўқ қилинг. Оилада жуфтингиз билан даҳанаки жанжал юзага келиши мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

25 апрел куни тадбиркорлар сармоя масаласида сезиларли ҳаракатларни содир этиши, янги фойдали шартномаларни имзолаши, сафарлар уюштириши мумкин. Буларнинг барчаси сизга фақат наф келтиради. Фақат севган инсонингизга бўлган муҳаббат туйғусини сусайтирманг. Уни эътиборсиз қолдирманг. Ҳар бир қадамингизни ўлчаб босинг. Кечқурун кун давомида қилган ишларингиз ҳақини одатдагидан кўпроқ миқдорда олишингиз кутилмоқда.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз бир хил сокинликда, силлиқ кечмаслиги мумкин. Шунинг учун вазиятни назоратда ушланг. Саломатлигингизга бугунги ёмғирли ҳаво салбий таъсир кўрсата бошлаши мумкин. Чорасини кўринг. Агар бирор муҳим иш бошлаган бўлсангиз, охиригача етказинг. Бугун олис сафарга отланиш ҳам омадли кечади. Фақат ўзингиз билан шерик олманг. Ёлғиз сафарга чиқсангизгина муваффақиятга эришасиз.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

25 апрелда ниҳоят энг оғир ишларни бажариб, интиҳосидан кўнглингиз тўлади. Нени режалаштирган бўлсангиз, барчаси албатта ҳақиқатга айланади. Кун давомида зарар келтирувчи эмоция, кўнгли қора одамлар билан хайр-маъзурни нася қилаверинг. Рўзғор икир-чикирларига хотиржам муносабатда бўлинг. Молиявий йўқотишлардан нари бўлинг.