Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Ишингиз билан боғлиқ янги ғояларни ҳақи | 🌟Munajjimlar bashorati ⚡

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ишингиз билан боғлиқ янги ғояларни ҳақиқатга айлантиришда ҳамкасблар билан маслаҳатлашишга тўғри келса, эҳтиёт бўлинг. Улар орасида кўнгли қоралари ҳам бўлиши, ғоянгизни ўзлаштиришга уриниб кўриши мумкин. Башарти ўзингиз айбдор бўлсангиз, қариндошлар танқидига самимий муносабатда бўлинг. Овқатланиш режимингизни қайта кўриб чиқиш ва парҳез бошлаш ҳам сира зиён қилмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

25 апрел куни қандай иш бошламанг, албатта сизга омад кулиб боқади. Бугун янги лойиҳаларни ўйлаб топиш, дўстларни шерикчиликка чорлаш ва шахсий бизнес очиб, бунинг учун катта пул тикиш муваффақиятли кечади. Вазият кўтарса, муҳаббатда ҳам айёрлик қилиб кўришингиз мумкин. Асосийси, ўзи келиб қўлингизга қўнган омад ва бахт қушидан воз кечманг. Саломатлигингизни кун давомида назоратда ушлашни ҳам эсдан чиқарманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Молиявий масалада билим ва тажрибангизни оширишга эътибор қаратинг. Бунинг учун ё махсус курсга қатнанг, ёки бадавлат танишларингиз бўлса, ўшаларнинг қимматли маслаҳатларини олинг. Яқинларингиз қайсидир жабҳада маслаҳат беришса, инкор этманг. Бу маслаҳатлар энг оғир вазиятларга тушиб қолсангиз, асқотиши мумкин. Кечки пайт ўзингиз дўст деб юрганларнинг бири сизни катта жанжалга мубтало этиш пайига тушиши кутилади. Эҳтиёт бўлинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

25 апрелда ишхонангизда атайин бўлса ҳам етакчилик қобилиятингизни ҳамкасбларга намойиш этиб кўринг. Шундай қилингки, улар ҳақиқатан яхши етакчи бўла олишингизга шубҳа қилмайдиган бўлсин. Тадбиркорларга илгари ишончини оқламаган ҳамкорлар янги келишув таклиф қилишлари мумкин. Ўйлаб кўринг. Кечқурун ижодий салоҳиятингизни чиғириқдан ўтказиш учун жуда қўл келади. Вақтингиз қолса, севимли хоббингиз билан шуғулланинг. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун моддий аҳволингиз автомат тарзда яхшиланиши кутилмоқда. Шу нарса эмоционал аҳволингизни ҳам яхшилаб, бир қатор жиддий муаммоларни бартараф этишда ёрдам беради. Муҳаббатда муаммолар юзага келмайди. Лекин оила қурмаганлар барибир ҳушёрликни, самимийликни қўлдан бермасликлари талаб этилади. Ана шунда қалбингизга романтика меҳмон бўлиб келади ва азалий орзуларингиз ҳақиқатга айланади. Молиявий аҳволингиз барча ҳавас қилса арзийдиган даражада кечади. Хавотир олманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

25 апрел куни қайсар ва қатъиятли дўстларимизнинг куни туғади. Ҳар ишда, ҳар жабҳада уларга омад кулиб боқади. Майда-чуйда гаплар, ғийбатлар эшитишдан қутуласиз. Моддий аҳволингиз кечагидан-да яхшироқ кўринишда бўлади. Демак, харидларни ортга суриш учун баҳона қолмайди. Фақат дўкон ёки бозорга борсангиз, энг яқин инсонингизни шерик қилиб олинг. У сизга тежамкорлик масаласида маслаҳатлар бериши мумкин. Оилалиларнинг хонадонига кечқурун меҳмонлар ташриф буюради.