Get Mystery Box with random crypto!

🔮Munajjimlar Bashorati🔮

Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮 M
Telegram kanalining logotibi munajjimlar_bashorati_muchallar — 🔮Munajjimlar Bashorati🔮
Toifalar: Esoterics
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 8.88K
Kanalning ta’rifi

♻️Kunlik, Oylik, Yilik, Munajjimlar bashorati faqat bizning kanalda o'qishingiz mumkin taqdiringizga befarq bo'lmang azizlar
🇺🇿O'zbekistondagi №1kanal
📥Reklama uchun: @Reklama_Xizmati_0101

Ratings & Reviews

4.00

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

0


Oxirgi xabar 102

2022-05-07 22:08:41 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Хусусий мулк ёки турар жой олди-сотдиси масаласида муаммоларга дуч келишингиз эҳтимоли бор. Бу соҳадаги барча режаларингиз йўққа чиқиши мумкин. Оилавий ҳаётда баҳслар, жанжаллар таъқиб этиши кутилмоқда. Имкон топсангиз, бетарафлик масаласига эътибор қаратиб кўринг. Шунда қондошлар танқидларидан холи бўласиз. Кечқурун албатта тоза ҳавода сайр қилинг. Атмосферадаги магнит бўронлари таъсиридан сақланинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Шахсий бизнесига эга бўлганлар сергакликни оширишлари зарур. Агар яқинда дўст ёки танишлардан бирига қарз берган бўлсангиз, тез орада қайтарилишидан умидингизни узаверинг. Муҳаббатда оиласизлар бўлғуси жуфтининг доимий ташрифига ўрганиб қолишдан сақлансинлар. Доимий ташрифлар асосий ишларни адо этишга, тирикчиликка жиддий халал беради. Айримлар кечқурун ўзларини ҳорғин ҳис эта бошлаши мумкин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

8 майда шахсий ҳаётингизда юзага келадиган тушкунликларга тайёр туринг. Иш бажаришда ёши улуғ ва ақлли, тажрибали одамлар маслаҳатига қулоқ тутинг. Молиявий масалада йўқотишларга юз тутишингиз хавфи бор. Айниқса, тадбиркорлар ҳужжатларда йўл қўйилган хатоликларни ўз вақтида тузатишга улгуришмаса, йўқотишлар миқдори катта бўлиши мумкин. Кечқурун овқатланиш рационингизни яна бир бор кўздан ўтказиб олишингиз тавсия этилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Биринчи навбатда саломатлигингизга эътибор қаратинг. Керак бўлса, витаминлар ичинг. Иммунитетингиз тушиб кетган. Бу фавқулодда шамоллаш ёки инфекцияли хасталикларга дучор этиши ҳеч гап эмас. Стрессли лаҳзалар, жанжаллардан нари бўлинг. Рўзғордаги аҳвол ҳам булуциз эмас. Уста чақириб бузилган жиҳозларни таъмирлатишингизга тўғри келади. Бунинг учун албатта пул керак бўлади. Пул топиш ҳаракатида бўлинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

8 май толиқишларга бой бўлиши кутилмоқда. Асосий режаларни ортга суриб майда-чуйда ишлар билан банд бўлишга мажбурсиз. Тадбиркорлар янги бизнес лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш натижасида янада кўпроқ даромадга эга бўлишлари мумкин. Атрофдагилар билан муносабатларда позитив кайфиятда бўлишингиз талаб этилади. Умуман айтганда, кўп нарсалар айни сизнинг кайфиятингизга боғлиқ бўлади. Яқин манзилга сафар қилишингиз ҳам ҳақиқатга яқин. Ишонинг, сафар муваффақиятли ўтади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

8 май куни бошингизга тушиши лозим бўлган ёқимсиз ишларда вақтни, вазиятни айблай бошлайсиз. Аслида эса бунга ўзингизнинг эътиборсизлигингиз сабабчи бўлади. Бугун омадга эришишингиз учун қулай имкониятлар кўп бўлади. Асосийси, уларни ўз вақтида пайқай билсангиз бас. Куннинг иккинчи ярмида дўстлар билан ёқимли суҳбатларни бошдан кечирасиз. Оила қурмаганлар романтик танишувга ҳам рўбарў бўлишлари мумкин.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
5.7K views19:08
Ochish/sharhlash
2022-05-07 22:08:33 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ташқарида ажойиб об ҳаво кузатилишига қарамай, кунингиз тушкун лаҳзаларга бой бўлиши кутилади. Кайфиятингиз тушкун, йирик лойиҳаларни адо этишга куч ҳам, имконият ҳам етарли эмас. Балки чарчагандирсиз? Таътилга чиқишингиз керакдир? Ижод кишиларини эса аксинча муваффақиятлар кутиб туради. Турли учрашувлар, конференсиялар оёқдан олса-да, кайфиятингиз ҳайитдагидек кечади. Омадингизни берсин! Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

8 май куни бир дунё иш бажаришингизга тўғри келади. Ана шундан кейингина дам олиш имконига эга бўласиз. Қарзларингиз ҳам кўпайиб кетган кўринади. Уларни узиш учун кўп ишлашингиз керак. Муҳаббатда аҳвол сиз хоҳлагандек кечмаслиги мумкин. Вазиятни тўғрилаш учун суюкли инсонингиз билан очиқчасига гаплашиб олишингиз лозим. Бугун косметик муолажалар фойдали кечади. Саломатликни асранг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ҳар қандай одамга ўз таъсирингизни ўтказа оласиз. Ҳар қандай одамни ўзингизга ишонтира оласиз. Бунинг учун қўшимча имконият ёки куч талаб этилмайди. Молиявий аҳволингиз сиз истаганчалик яхши кечмайди. Йирик харидлардан вақтинча бўлса-да воз кечиб туришга мажбурсиз. Қачонки кредитлар, қарзлар, яна бошқа тўловларни амалга оширсангиз, харидларга эътибор қаратишингиз мумкин бўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

8 майда ўзгалар фикри, тушунарсиз вазиятлар таъсирига тушасиз. Аммо тафаккурингиз кучли, унинг кўмагида ноқулай вазиятлар чангалидан халос бўла оласиз. Мабодо қўлингизга пулнинг ўзи келиб туша бошласа, уни инкор этманг. Саломатлигингизга эътибор қаратинг. Тўғри овқатланинг. Танани чиниқтиришга йўналтирилган муолажалар олинг. Кечқурун ҳаммомда чўмилиш ҳам хайрли ўтади. Бардам бўлинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ҳадеганда олдинга талпиниб, янги танишувлар ортидан қувлай бошламасангиз, кунингиз кўнгилдагидек кечиши кутилмоқда. Профессионал касбингиз билан боғлиқ лойиҳаларни қайта ишлашдан, изланишдан тийилманг. Айнан ўша лойиҳалар даромад келтиради. Тадбиркорларнинг иш юритиш усули билан тегишли ташкилотлар қизиқиб кўриши мумкин. Оилавий масалаларни ўз назоратингизда ушланг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

8 май куни бошингиздан ҳам яхши, ҳам ёқимсиз лаҳзаларни кечиришингиз кутилади. Вазиятга реал кўз билан боқа олсангиз, муаммоларнинг барчасига ечим топасиз. Мустақил бўлишга ҳаракат қилинг. Ёшларга сир бой берманг. Муҳаббатда эмоция душман чиқиши мумкин. Ўзингизни хотиржам тутишга интилинг. Кам гапиринг ва кўп тингланг. Кечқурун мўмай даромадга ёки ютуққа эга бўлишингиз мумкин.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
4.8K views19:08
Ochish/sharhlash
2022-05-07 22:08:07
Ўйлаб кўрдингизми? 2022 йил 8 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
4.0K views19:08
Ochish/sharhlash
2022-05-07 22:07:01
Ассаламу алайкум
Ва Роҳматуллоҳи
Ва Барокатуҳ.

#ҲАЙРЛИ_ТОНГ Азизлар

Аллоҳ бу кунни яхшиликларга тўлдирсин!

Ибодатларимизни даргоҳида қабул қилсин!

Кунингиз хайрли ва файзли ўтсин!

#ТОНГГИ_ДУО
«Асбахнаа ва асбахалмулку лиллаҳ»
«Бутун мулклар Аллоҳники бўлган холда тонг оттирдик»

Yaqinlaringgizga Ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
4.1K views19:07
Ochish/sharhlash
2022-05-07 16:44:54
ИШГА ТАКЛИФ КИЛАМИЗ
Кушимча иш хохлайсизми
катта маошчи, лавозимга
тиклашничи.. Кизларимиз
ва аёлларимизни онлайн уйда утирган жойизда ишлайсиз бизда стаж хам юритилади ишга таклиф киламиз
@Kamilichka8186
@AslanovaKomila
Тел: +998996781927

ФАКАТ АЁЛ ВА КИЗЛАР ЁЗИНГЛАР
УГИЛ БОЛЛАР ВА ЭРКАКЛАР ЁЗМАНГЛАР
4.6K views13:44
Ochish/sharhlash
2022-05-06 22:57:46 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Ҳаётингизда танаффуслар юзага келиши кутилмоқда. Айниқса, бу шахсий ҳаётингиз билан кўпроқ боғлиқ. Муҳаббатда оиласизлар романтикага хотиржамлик билан муносабатда бўлишлари талаб этилади. Янгиликлар киритишга уринманг. Мулк ва молия билан боғлиқ муаммоларни ижобий ҳал этишда узоқ қариндошларингиздан бири ёрдам беради. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

7 май куни фақат ўзингизга, ўз куч ва имкониятларингизга суянган ҳолда иш тутинг. Агар муҳаббатда, дўстлар билан муносабатлар ёмонлашган, совуқлашган бўлса, бу масалага ҳам ўз фикр-мулоҳазаларингиздан келиб чиққан ҳолда ўзгартишлар киритинг. Кечқурун хизмат сафарига жўнаб кетишингиз кутилади. Сафар моддий аҳволингиз яхшиланишида муҳим аҳамият касб этади. Саломатлигингиздан хавотирланманг. У сизга панд бермайди. Асабни асранг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

7 майда атрофдагиларга ёқмайдиган ишлар билан банд бўлишингизга тўғри келади. Илож қанча. Ҳар доим ҳам одамнинг истагани бўлавермайди. Атрофдагилар билан муносабатлардан, ишдан, молиявий масалалардан манфаат қидиришга уялманг. Бугун сиз турли йўналишлар бўйича бирдан тараққиёт, ўсиш палласига киришингиз мумкин. Қўрқманг, ҳаммаси яхши бўлади. Оила қурмаган бўлсангиз, кечқурун романтик учрашувга отланасиз. Хурсанд бўлаверинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бўшашишга, хотиржам тортишга шошилманг. Ҳали вақт бор. Иш жойингизда йирик лойиҳаларга қўл уришингизга тўғри келади. Истаклар ва орзуларни чегараланг. Айниқса, овқатланишда чегара, меъёр жуда зарур. Тез-тез, аммо кам-камдан таом тановул қилинг. Оилавий ҳаётда етакчиликка даъво қилманг. Аксинча, ён бериш, мулойим муносабатни шиор қилиб олинг. Кечқурун оила аъзоларингиздан бири сизни танқид остига олиши мумкин.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

7 май куни азалий орзуларингиздан бирини ҳақиқатга айлантириш йўлида илк қадамни ташлашингиз керак. Бугун ёзувчилар, тадбиркорлар, актёрлар ва бошқа истеъдод эгалари учун муваффақият эшиклари ланг очиқ. Омад қушини қўлдан чиқарманг. Шахсий ҳаётда мустақил бўлинг. Муҳаббатда ташаббускорлик талаб қилинади. Суйган инсонингизга нисбатан янада илиқроқ муносабат юритинг. Соғлиғингиз панд беришига йўл қўйманг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Ҳадеганда хаёлларингиз ўтмишга йўрғалайвериб безор қилиши мумкин. Биласиз, ўтмиш хотиралари сизга фақат зиён етказиши тайин. Аммо бунга қарши ҳеч нарса қила олмайсиз. Қалбингизни шубҳалар, аламлар чулғаб ола бошлайди. Йўқ, бас қилишингиз керак. Ишга шўнғишингиз лозим. Оптимистга айланишингиз лозим. Ана шунда даромадлар харажатларни ортда қолдиради. Кунингиз илиқлик қуршовида ўтади.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
5.4K views19:57
Ochish/sharhlash
2022-05-06 22:57:23 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кунингиз жуда муҳим ҳисобланиши билан бирга унумли кечади. Агар эзгуликка йўғрилган режаларни ҳаётга тадбиқ этишни хоҳласангиз, ўзингизга қаттиқ ишонган ҳолда олдинга интилишингиз керак. Яқинларингиз муаммолари ҳам сизнинг чекингизга тушади. Аммо ўзингизни жуда эҳтиёт қилинг. Асабларни асранг. Рўзғорингиздаги майда-чуйда муаммоларни деб кечқурун олис сафарни бошқа кунга қолдиришга мажбур бўласиз. Овқатланишда сергакликни қўлдан бой берманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

7 майда мартабангизнинг янада юқори чўққиларга кўтарилиши учун қулай имкониятлар бисёр бўлади. Шунинг учун ҳамкасблар қаршисида ҳурматингиз йўқолмаслигини ҳисобга олинг, ўзаро муносабатларда мулойим ва камтар бўлинг. Оиласизлар куннинг иккинчи ярмида романтик танишувни бошдан кечиришади. Эркин фикрлаш анчадан бери миянгизда айланиб юрган мақсадларга етишда ёрдам бериши мумкин. Бугун ёга ва спортнинг фаол турлари билан шуғулланиш муваффақият келтиради.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Сизнинг кўчангизда бугун росмана байрам бўлади. Айниқса, шахсий бизнесига эгалар, тадбиркорлар қизиқарли учрашувлар, ҳаяжонли суҳбатларни бошдан кечиришади. Молиявий муаммоларни бартараф этишда яқин танишлардан бири ёрдам беради. Муаммоларни ижобий ҳал этишга қаратилган ҳаракатларда ҳам сифат бўлиши лозим. Бундан ташқари қатъият ва ташаббускорлик ҳам ортиқчалик қилмайди.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Агар илгари профессионал касбингиз билан боғлиқ истеъдодингизни барчадан сир тутган бўлсангиз, бугун ошкор этиш вақти етди. Худди шу нарса мартабангиз, лавозимингиз ошишини таъминлаши мумкин. Шахсий бизнеси бор дўстларимизнинг даромадига даромад қўшилади. Лекин пулларингизни бўлар-бўлмасга сарфлашдан тийилишингиз керак. Бугун табиат қўйнида, тоғ ён-бағрида дам олиш, дўстлар билан суҳбатлар қуриш ёқимли кечади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Молиявий жиҳатдан омадингиз чопади. Шахсий ҳаётда эса аксинча омад сиздан юз буриши мумкин. Бу қариндошлар билан муносабатларда ўз аксини топади. Ишлаш жараёнингизда турли миш-мишларга ишонишдан эҳтиёт бўлинг. Кун давомида обрўли ва пулдор бир одам билан танишишингиз эҳтимоли бор. У сизга ҳамкорликда ишлашни таклиф этади. Албатта рози бўлинг. Кунингиз мобайнидаги ягона омадли лаҳза ҳам худди шу танишув бўлиб чиқади. Шуни унутманг!

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун қўл қовуштириб ўтиришингиздан наф йўқ. Бу ишларингиз бароридан келишига жиддий халал беришдан бошқасига ярамайди. Касбингиз доирасида янги билимлар олишга ҳаракат қилинг. Муҳаббатда жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз билан муносабатлар қониқарли даражада кечади. Муносабатлар янада мустаҳкамлана бориши учун барча имкониятларни ишга солинг. Кечқурун сизни йирик харидлар кутади. Бундан ташқари уйингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
4.7K views19:57
Ochish/sharhlash
2022-05-06 22:56:56
Ўйлаб кўрдингизми? 2022 йил 7 май куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
3.9K views19:56
Ochish/sharhlash
2022-03-01 22:45:25 ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз эрталабданоқ ташвишли лаҳзаларга бой бўлиши кутилмоқда. Ўзингиз истамаган ҳолда айрим харидларга қўл уришга мажбур бўласиз. Кайфиятни кўтарадиган харидлар сари интилардингиз, аммо бу сафар истакларга қарши боришга мажбурсиз. Оиласизлар муҳаббатда муваффақияцизликларга рўбарў бўлишлари мумкин. Бироқ кечқурун сизга кимдир кутилмаган совға этади-ю, кайфиятингиз яна азалий ҳолатига қайтади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

2 мартда биринчи навбатда моддий аҳволингиз яхшиланади. Агар кимдир қаергадир дам олиш учун жўнаб кетишни мўлжаллаган бўлса, бугун ўша фурсат етди. Муҳаббатда ташвишларни бошдан кечиришингиз мумкин. Лекин улар вақтинча. Башарти қалбингизда бўлғуси жуфтингизга нисбатан шубҳалар бўлса, буни юзига айтинг. Бусиз саломатлигингизга путур етади холос. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун нафақат ақлий, балки жисмоний ҳаракатларни ҳам керагича содир этишингиз тавсия этилади. Бу сизга ортиқча вазндан халос бўлишда катта ёрдам беради. Эмоциянгиз меъёрда бўлиши учун сиз ёга ҳамда медитация билан шуғулланишингиз керак. Кечки пайт саломатлигингиз бироз панд бера бошлаши кутилади. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Аммо сиз уларни сира кутмоқчи эмасдингиз.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

2 март куни уй-жой масаласи билан жиддий шуғулланишингизга тўғри келади. Эсда тутинг, бу ишни сиздан бошқа ҳеч ким ҳал эта олмайди. Ишни жон-жаҳдингиз билан бажаринг ва зинҳор ортга бош бура кўрманг. Майли, бўш вақтингиз умуман бўлмаслиги мумкин. Лекин мақсадингиз амалга ошади. Шахсий ҳаётда жанжаллардан қочинг. Молиявий муаммоларингиз бугун жойида қотиб туриши кузатилади. Заҳирангиздан фойдаланиб турганингиз маъқул.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун қовға буржи остида туғилганларни фаолиятида ёқимли танаффуслар, қизиқарли ишлар ва хориж сафари кутиб туради. Уларнинг барчаси баравар бошингизга ёғилади. Тайёр туринг. Ижод кишиларининг ҳам бугун омади чопади. Бу омад сизга моддий манфаат ҳам келтиради. Шахсий ҳаётингизда таъмир ишлари билан банд бўлишингиз мумкин. Бу капитал таъмирга айланиб кетиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

2 мартда жиддийликдан қочинг. Ҳазил-мутойибага эътибор қаратинг. Одамларга майин жилмайиш билан муносабат юритинг. Шахсий ҳаётдаги муаммоларни ҳам ҳазил ёрдамида бартараф этишга ҳаракат қилинг. Бу қўлингиздан келади. Пул топишда сизга фантазия зарур. Бусиз мақсадга етишингиз қийин кечади. Олис сафарга отланишни хаёл қилган бўлсангиз, эрта тонгда йўлга чиқишингиз талаб этилади.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
960 views19:45
Ochish/sharhlash
2022-03-01 22:45:18 ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Анчадан бери ўзингиз қизиқиб келган бир одамга яхшилаб разм солинг. Оиласиз бўлсангиз, у сизнинг бўлғуси жуфтингиз бўлиб чиқиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Ишда ҳам сизга омад кулиб боқади. Мартабанинг юқори чўққилари сари яна сезиларли қадамлар ташлайсиз. Ҳар бир ишни фикрлаган ҳолда бажаринг. Ҳар бир гапни фикрлаган ҳолда гапиринг. Шунда яқинларингизнинг сизга бўлган ҳурмати ортади. Буйрак ва асаб тизимини ниҳоятда эҳтиёт қилинг. Улар панд беришига йўл қўйманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

2 март куни молиявий ҳамда ишингиз билан боғлиқ муаммолар ҳақида кўпроқ қайғура бошлайсиз. Улар шу қадар кўпайиб қолганки, кечга қадар бош кўтармасдан шу муаммоларни бартараф этиш билан банд бўласиз. Оилавий ҳаётда яқинларингизга янада кўпроқ ҳурмат бажо айлашингиз тавсия этилади. Молиявий муаммолардан хавотир олманг. Улар насиб бўлса кечқурун ижобий ҳал бўлади. Саломатлигингиз ҳам бугун панд берадиган даражада бўлмайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Арзимас баҳона билан хавотирга тушишингиз тавсия этилмайди. Худога шукр, ишингиз бор. Демак, ҳаёт давом этади. Бугун фақат моддий манфаати кўпроқ ишларни бажаришга ҳаракат қилинг. Малака ошириш лозим бўлса, бу ҳаракатни ҳам содир эта бошланг. Кечки пайт оилалилардан кимдир жуфти билан жанжаллашиб қолиши кутилади. Ана шу ерда сукут сақлашга уриниб кўринг. Ён беринг. Лекин жанжал кучайиб кетишига йўл қўйманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

2 мартда ишхонадаги раҳбарларга эмоциянгизни намойиш эта кўрманг. Ҳатто, раҳбар ноҳақ бўлса ҳам сукут сақланг. Акс ҳолда яқин орада сизга тақдим этиладиган юқори лавозим йўққа чиқиши мумкин. Молиявий муаммоларингиз ҳам силлиқчасига ижобий ҳал бўлади. Маош олишингиз эҳтимоли бор. Ишонинг, маошингиз ошган ҳолатда қўлингизга тегади. Муборак бўлсин! Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ҳаётнинг ҳар жабҳасида ташаббускорлик, ташкилотчилигингизни намойиш этинг. Сиз катта истеъдод эгаси. Молиявий инқироздан чиқиб кетиш учун қарзларни, тўловларни амалга оширинг. Тўғри, қийин бўлади. Аммо шундан бўлак йўл йўқ. Вақтинча камроқ еб-ичиб туришингизга ҳам тўғри келади. Олис сафарга чиқиш керак бўлса, воз кечинг. Бугун сафар сизга муваффақият келтирмайди.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

2 март куни ишингизда асабийлик ҳолатлари юзага келиши мумкин. Лекин сиздек тажрибали ходим учун бу асаббузарликлар нима бўлибди. Масалага оптимистларча ёндашинг, вассалом. Агар ҳамкасблардан кимдир ёки раҳбарлар адолацизликка йўл қўя бошлаганини сезсангиз, секин четга чиқиб қўя қолинг. Куннинг иккинчи ярмида асабларингиз сизга панд бера бошлаши мумкин. Саломатликни асранг. Сурункали хасталикка дуч келганлар профилактикани тўхтатиб қўймасликлари тавсия қилинади.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
933 views19:45
Ochish/sharhlash