Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) 7 июн куни ҳар бир дақиқангиз қатъий | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

7 июн куни ҳар бир дақиқангиз қатъий режа асосида сарфланиши кузатилади. Тадбиркорлар янги шартномалар, келишувларни имзолаш, оммавий тадбирлар ўтказиш ва хизмат сафари билан банд бўлишлари кутилади. Шахсий ҳаётда эса жуфтингиз билан рўзғор икир-чикирлари туфайли жанжаллашиб қолишингиз мумкин. Агар ноҳақлигингизни пайқаб турган бўлсангиз, дарров ён беринг, жанжални бардамалатманг. Соғлиғингизни кун давомида назорат қилишга эринманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Агар дангасалик қилиб қўймасангиз, кунингиз жуда хайрли ва унумли кечади. Қандай ишга қўл урманг, ўз куч ва имкониятларингизга таянинг. Бошқалардан ёрдам кутманг. Баъзилар кўпчилик қаршисида сўзга чиқиши кутилади. Бу оммавий тадбирда бўлса керак. Молиявий муаммоларни ижобий ҳал этишда дўстларингиздан бири кўмаклашиб юбориши мумкин. Кечқурун хамирли таомлар истеъмол қилманг. Меваларнинг ҳам текширилганларини енг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

7 июнда сизни қатор учрашувлар, танишувлар ва хизмат сафари интиқ кутади. Асосийси, эрталаб уйғонгач, ўзингизни руҳан фаол бўлиш учун тайёрланг. Йиғинлар, оммавий тадбирлар ва ҳуқуқшунос маслаҳатини олиш каби амаллар бугун омадли кечади. Афсуски, шахсий ҳаётда бугунча омадингиз кулмайдиган бўлиб турибди. Кечқурун яқинларингиздан бири билан баҳслашиб қоласиз-у, шу нарса то ухлаб қолмагунингизча кайфиятингизни бир пул қила боради. Асабни асранг. Барча хасталиклар асаб туфайли келиб чиқишини яна бир марта ёдга олинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Бугун кунингиз ажойиб ва мазмунли кечади. Аразлашиб юрган бир инсон билан ярашасиз, олисда яшайдиган қадрдон қондошларингиз меҳмонга келишади. Уйингиз ҳам, қалбингиз ҳам қувончга тўлади. Агар иш жойингизда зудлик билан бажариш зарур бўлган иш чиқса, уни албатта охирига етказинг, даромадини оласиз. Бундан ташқари, куннинг иккинчи ярмида севимли хоббиларингиздан бири ҳам сизга яхшигина даромад келтира бошлайди. Кечқурун ошқозонингизда кичик муаммо туғилиши мумкин. Албатта врачга мурожаат этинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

7 июн куни шахсий ҳаётингизда сезиларли ўзгаришлар содир бўлиши мумкин. Фақат салбий тарафга ўзгариш сезсангиз, дарҳол бунга барҳам беринг. Имкон топсангиз, тушдан кейин табиат қўйнида дам олиб қайтинг. Дўстлар билан суҳбат қуринг. Бу қўшимча куч тўплашда катта ёрдам беради. Соғлиқни ҳам унутиб қўйманг. Кечқурун хонадонингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Бугун балиқ буржи вакиллари ҳаётида янги танишувлар содир бўлиш эҳтимоли бор. Лекин бундан олдин оилангиздагилар билан муносабатларга ойдинлик киритиб олинг. Жуфтингиз сизни қаттиқ севса, бу севгининг қадрига етинг. Кечки пайт қўлингизга кимдир бир даста пул тутқазади. Шу баҳонада моддий муаммо ижобий ҳал бўлади. Хусусий мулк, уй олди-сотдиси бугун муваффақиятсизлик келтиради. Саломатликни тиклаш учун муолажалар бошлаш кони фойда.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•