Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 7 июнда тақдир сизга ажойиб инъомларни | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

7 июнда тақдир сизга ажойиб инъомларни ҳозирлаб қўйган. Улардан асло юз ўгира кўрманг. Ҳатто нимадир сизга умуман ёқиб тушмаган бўлса-да, тишни тишга босинг. Оиласи йўқларни бугун ажойиб ва ёқимли лаҳзалар кутиб қолади. Оилалиларга эса ташқарида хуфиёна учрашувлар ташкил этиш қатъиян тақиқланади. Жуфтингизни рашк қилишга мажбурлайдиган ҳаракатларни содир этманг. Шунда оилангизда аҳиллик, осудалик ҳукмрон бўлади. Саломатлик ҳақида қайғуришни ҳам унутиб қўйманг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Бугун ишда ҳам, муҳаббатда ҳам кунингиз хайрли кечишини юлдузлар башорат қилишган. Ҳатто ташқарида сел қуйиб, момоқалдироқ гумбирлаётган бўлса-да, қалбингизда баҳор кезади. Қувонч сизни тарк этмайди. Молиявий муаммолар кечқурунга бориб ҳал бўлади. Башарти ҳозиргисидан даромадлироқ, қизиқарлироқ иш учраса, дарҳол ўтиб кетсангиз ҳам зиён қилмайди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

7 июн куни сиз асосан қалбингизга қулоқ тутган ҳолда иш бошлайсиз. Айнан шу нарса ишингизга унум ва сифат ато этади. Моддий масала билан боғлиқ муаммоларни муваффақиятли ҳал этишда ҳам қалбингиз яқиндан кўмак беради. Муҳаббат бобида оила қурмаганлар ўзларини қирол ҳис этадилар, ишқ лаззатидан баҳраманд бўладилар. Фақат меъёрни билсангиз бас. Кечқурун саломатлигингиз панд бера бошлаганини сезсангиз, дарҳол «Тез ёрдам»га мурожаат этинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун юлдузлар сизга жуда қизиқарли сафар ва романтик танишувни ваъда қилишган. Романтик танишув асосан оиласи йўқларга тааллуқли. Агар шу танишувдан тўғри фойдалана билсангиз, келажакда албатта бахтингизни топасиз. Ишдаги ҳар қандай режаларингиз осонлик билан бартараф этилади. Ҳамкасблар билан муносабат юритишда эҳтиёт бўлинг. Ким биландир жанжаллашиб қолишингиз хавфи бор.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

7 июн куни кўпроқ рўзғордаги муаммоларни ҳал этиш учун алоҳида вақт ажратмасангиз бўлмайди. Иш жойингизда шундай ғалати вазият юзага келадики, дарҳол қўшимча даромад келтирувчи иш топиш ҳақида бош қотира бошлайсиз. Куннинг иккинчи ярмида болаликдаги қадрдон дўстингизни учратиб қолишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун оила аъзоларингиз билан кўча сайрига чиқинг. Кафеда ўтириб кабобхўрлик қилинг. Бу ҳам эртанги кун учун куч йиғишда асқотади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун паризод буржида таваллуд топганлар одатий муносабатларни бир четга сурган ҳолда ўзларидаги ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган ижодий қобилиятни, истеъдодни намойиш қилишга ошифта бўладилар. Бугунги шиорингиз кам ўйлаб, кўп ишлашдан иборат бўлиши лозим. Андиша, тортинчоқлик сизга зиён етказади. Кечқурун жуфтингиз сиз учун ажойиб совға тайёрлаб қўйиши кутилмоқда. Сурункали хасталикка йўлиққанлар бугунги об-ҳаво ўзгарувчанлигидан сақланишлари, ўз вақтида дориларни ичишлари лозим.



Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•