Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Бугун ўзгаларга қайси масалада бўлма | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун ўзгаларга қайси масалада бўлмасин, ҳақлигингизни исботлашга уринманг. Бу катта жанжал билан тугаши мумкин. Ҳар бир ишни қалб амрига қулоқ тутган ҳолда адо этинг. Бугун бошқалар маслаҳати сизга ёрдам бера олмайди. Куннинг иккинчи ярмида уйингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Кечқурун ухлашга ётишдан олдин тоза ҳавода сайр қилинг. Юлдузлар бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келишини ҳам қистириб ўтишган.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

6 июн куни нимаики ишга қўл урманг, ўзингиздаги бор истеъдодни намойиш эта олсангиз, омад сиз томонда бўлади. Ҳар бир ҳаракатингизни олдиндан пухта режалаштиринг, муваффақиятлар қатъийлик талаб этади. Муҳаббатда жиддий бўлинг. Оиласизлар танлагани билан бугун учрашиши ва ҳаётдан биргаликда завқ олишлари кутилади. Саломатликни эҳтиётланг. Бош оғриғи кечқурун пича безовта қилиб ўтиши мумкин. Дарвоқе, кун давомида ғийбатчи ва кўнгли қоралардан нарироқ юринг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

6 июн куни иш бажаришда ўзингиздан ёши улуғ, тажрибаси каттароқ одамларга мурожаат этинг, улардан маслаҳат сўранг, кам бўлмайсиз. Ҳар жабҳада биринчи бўлишга уринманг, бу сизнинг жамиятдаги ҳурмат-иззатингизга путур етказиши мумкин. Шахсий ҳаётда содир бўладиган вазиятлар сизнинг фойдангизга бўлиб чиқмаслиги мумкин. Бироқ бундан фожиа ясаш нотўғри. Молиявий масалада бугун сизга дўстларингиз ёрдами жуда зарур бўлади. Кечқурун сизни яқин танишингиз кафега таклиф этиши ҳам ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

6 июн куни деярли ишингиз йўқ, киссада эса пул етарли. Демак, сира ўйлаб ўтирмасдан оилавий тарзда тоғга чиқиб маза қилиб дам олсангиз, фойдадан холи бўлмасди. Ёз ўтади-кетади. Кейин армон қилиб юрманг-да! Соғлиғингизга неки фойда берса, ўшандан унумли фойдаланинг. Куннинг иккинчи ярмида хонадонингизга олисда яшайдиган қариндошингиз ё дўстингиз ташриф буюриши кутилади. Пул масаласида муаммоларга дуч келмайсиз.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун оилада ҳам, кўчада ҳам ўз даражангиз ва ўрнингизни унутмаган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказиш, халқона усулда хасталикларни даволаш бугун муваффақият келтирмайди. Иммунитетингиз пастлаган кўринади. Зудлик билан уни кўтариш ҳаракатини бошланг. Бунда сизга спорт яқиндан ёрдам бериши мумкин.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

6 июн куни ўзингизда бори билан чекланмасдан янада олға қадам ташлайверишингиз керак. Шунда кўзланган натижаларга етасиз. Кун давомида яқин дўстлардан бири билан жанжаллашиб қолишингиз кутилади. У сизни ёлғончилик ва иккиюзламачиликда айблаши мумкин. Аммо жанжални ҳали аланга олмай туриб тўхтатишингиз лозим. Жанжалдан ҳали ҳеч ким барака топмаган. Бугун бош, оёқ оғриғи сизни безовта қилиб ўтиши мумкин. Халқона усулда даволанишдан сақланинг.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•