Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Юлдузлар бугун нафақат ички, балки ташқ | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Юлдузлар бугун нафақат ички, балки ташқи кўринишингизни ҳам ўзгартиришингиз тарафдори. Аёл бўлсангиз, гўзаллик салонига бориб янги соч турмаклари ва бошқаларни амалга оширсангиз, жуфтингиз ҳам мамнун бўлармиди. Молиявий аҳволингиз жуда яхши, шундай экан, харидлар масаласида ўйланмасангиз ҳам бўлади. Оилавий заҳирани яна пича пул билан тўлдириб қўйсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Асосийси, шошма-шошарликка йўл берманг. Шунда ҳар қандай муаммони муваффақиятли бартараф эта оласиз.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

6 июн куни шахсий ҳаётингизга яхшироқ назар солиб, жуфтингиз билан орангиздаги муносабатларга ойдинлик киритиб олинг. Ҳар қандай кўринишдаги ёлғондан ҳақиқат қидиринг, албатта топасиз. Яқин қариндошлардан бири кечки пайт қўлингизга пул тутқазиши кутилади. Бугун зинҳор кимдандир қарз кўтаришни хаёл қилманг, кейин оғир вазиятга тушиб қоласиз. Саломатлигингизни ҳар қадамда эслаган ҳолда уни янада яхшилаш чораларини қидиринг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун юлдузлар ҳам оила, ҳам ташқаридагилар билан муносабатларни мустаҳкамлаш тадбирларини кўришингизни маслаҳат беришяпти. Агар моддий аҳволингиз яхшиланиши шу нарсага боғлиқ бўлса, шошилишингиз керак. Кўнглингизда ғашлик, жаҳд, агрессив ҳолатлар пайдо бўла бошлаганини сезсангиз, спортнинг энг фаол турлари билан шуғулланишни одат қилинг. Кечқурун кимдир сизга қўшимча даромад берувчи иш таклиф этиши мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

6 июн куни яқин қариндошлар билан одатдагидан кўпроқ мулоқот қилинг, шунда руҳан енгил тортасиз, бу эса ишларингиз унумли бўлишига замин яратади. Сизга кунлик иш таклиф қилишлари мумкин. Даромади яхши бўлса, бош тортиш нотўғри бўлади. Шахсий ҳаётингизда танаффуслар юзага келиши кутилади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг, ёғли ва шўр таомларни истеъмол қилишдан тийилинг. Иложи бўлса, музлаткичдан сув олиб ичманг. Бу саломатлигингизга салбий таъсир кўрсатади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бугун эрталабданоқ сизга қўшимча даромад олиш имкони бўлган қизиқарли иш таклиф этишади. Рози бўлинг, пул ҳеч қачон ортиқчалик қилмайди. Саломатлигингиз бугун ҳар қандай жисмоний зўриқишни кўтара олади. Кун давомида баъзиларнинг кайфияти тушиш ҳолатлари кўзга ташланиши мумкин. Табиат қўйнига чиқиб дам олиш сизни ҳар қандай тушкунликлардан халос этади. Молиявий аҳволни яхшилаш, киссани қаппайтириш учун анчагина тер тўкишингизга тўғри келади. Тадбиркор бўлсангиз, баъзи ҳамкорлардан эҳтиёт бўлинг, улар сизни чув тушириб кетишлари мумкин.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

6 июн куни арзимас сабаблар туфайли жаҳл отига минманг, акс ҳолда кечқурунга бориб ростакамига мазангиз қочиши ҳеч гап эмас. Бугун дангасалик қилмасдан кўнгилдаги ишни топиб ўша билан банд бўлсангиз, пул ҳам бўлади, кайфият ҳам тушмайди. Ҳис-туйғуларни бугун жиддий назорат остига олинг. Оилада жуфтингиз ё яқинларингиздан бири билан жанжаллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Сурункали хасталикка чалинганлар эҳтиёткорлик билан иш кўришлари тавсия этилади.

Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•