Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) 5 июн куни олис сафарга чиқишга тўғр | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

5 июн куни олис сафарга чиқишга тўғри келса, бошқа кунга қолдиринг. Чунки йўлда жиддий жароҳат олишингиз хавфи бор. Яхшиси, кун давомида пиёда юринг. Бугун билим олиш, билимларни намойиш этиш ва тадбиркорлар учун хизмат юзасидан келишувлар хайрли кечади. Шахсий ҳаётда эса ўта сабрли бўлишингиз тавсия этилади. Ухлашдан олдин тоза ҳавода сайр қилишни ёддан чиқарманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Юлдузлар бугун сизга жудаям сермазмун кунни ваъда қилишмоқда. Мавқени бир поғона юқори кўтариш, катта пулга эга бўлиш ҳам айнан 5 июн куни содир бўлиши мумкин. Қондошлар билан рўзғор муаммолари туфайли жиқиллашиб қолишингиз эҳтимоли бор. Уйда ҳам, кўчада ҳам эҳтиёткорликни қўлдан берманг. Кечқурун сизга муҳим бир хабарни етказишлари мумкин. Аммо хабарни олдин яхшилаб таҳлил қилинг. Соғлиғингизни асранг, мева-чева истеъмол қилишда яхшилаб тоза сувда чайиб олишни унутманг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

5 июн куни оиласизларнинг бахти кулиши кутилади. Орзунгиздаги инсонни учратасиз. Молиявий масалада сергаклик билан иш тутинг. Йирик харидлар қилишдан сақланинг. Сурункали хасталикка йўлиққанлар кун давомида саломатликни назорат этишлари шарт. Бугун турли хавфли хасталиклар қўзғалиши кутилмоқда.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Башарти саломатлигингиз у даражада мустаҳкам бўлмаса, табиат қўйнига дам олиш учун чиқманг, чўмилманг. Вазиятни оғирлаштиришингиз ва узоқ вақт каравотга михланиб қолишингиз хавфи бор. Иш жойингизда вазият фақат сизнинг фойдангизга ўзгаради. Муҳаббатда эса оиласизлар кимдандир кўмак кутгунча ўзлари биринчи бўлиб қадам ташласинлар. Шунда кўзлаган ниятингизга етишингиз осонлашади. Кечқурун жуфтингиз билан баҳслашиб қолишингиз мумкин. Иложи борича музлаткичдаги ичимликларни истеъмол қилманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

5 июн куни фақат ўзингизга ишонган ҳолда олға босинг. Шунда ишингизда сифат ҳам, моддий муваффақият ҳам бўлади. Ўзингиз у қадар ишонмайдиганлар билан мулоқотга киришманг, маза топмайсиз. Бугун руҳан кўтаринки ҳолатда кунни кеч қилишингиз кутилмоқда. Спортнинг энг фаол турлари билан шуғуллансангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Аксинча, соғлиғингиз янада мустаҳкамланади. Кечқурун кичик оилавий байрам уюштиринг. Бу оилавий ришталар мустаҳкамланишига туртки бўлади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Юлдузлар бугун қизиқувчанлик одатингизни вақтинча бўлса-да, бир четга суриб туриш, нотанишлар билан танишишга талпинишдан тийилишни маслаҳат беришади. Олисга саёҳат ва хизмат сафарига жўнаш бугун омад келтирмайди. Муҳаббатда ўтмишни эсга олманг. Бугунги кун ҳақида ўйланг. Шунда севганингиз билан аҳиллигингизга кўз тегмайди. Соғлиғингиз масаласига келсак, бош оғриғи бироз безовта қилиб ўтиши мумкин.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•