Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) 5 июн куни нима иш қилманг, фақат ўз им | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

5 июн куни нима иш қилманг, фақат ўз имкониятингиз ва кучингизга таянинг. Бошқалардан ёрдам кутманг. Дуч келган одамга ёрдам ҳам берманг. Олдин ўз манфаатларингиз учун ишланг, вақт қолса, кейин бировларга ёрдам берсангиз бўлади. Пулингиз кўп бўлса ҳам барибир тежамкор бўлишингизга тўғри келади. Шахсий ҳаётингиз бугун осуда кечади. Саломатлигингизни асранг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Юлдузлар бугун пулни ниҳоятда тежашингизни маслаҳат беришмоқда. Муҳим ҳужжатларга имзо қўйишга тўғри келса, ниҳоятда ҳушёр бўлинг. Сафарга отланишни режалаштиргандингиз. Афсуски, сафарни бошқа кунга қолдириб туришингиз лозим бўлади. Муҳаббатда масофа сақланг. Акс ҳолда жуфтингиз ё танлаганингиз билан орангизда жанжал келиб чиқиши мумкин. Шахсий машинангиз бўлса, йўлларда эҳтиёт бўлинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

5 июн куни спорт билан шуғулланиш, табиат қўйнида дам олиб қайтиш, энг катта муаммоларни бартараф этиш йўлида ҳаракатлар содир этиш муваффақиятли кечади. Соғлиқни эҳтиёт қилинг, организмни чиниқтиринг, имкон топсангиз, сузиш машғулотларини бошланг. Мабодо тез бажарилиши талаб этиладиган ишга қўл урсангиз, кечга қадар тугатишга ҳаракат қилинг. Бугун моддий аҳволингиз кўнгилдагидек бўлади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун яқин ўтмишга камроқ назар солинг ва бугунги кун билангина яшашдан чўчиманг. Шахсий ҳаётингизда куннинг иккинчи ярмига бориб жиддий ўзгаришлар бўлиши кутилади. Яқин дўстлардан бири сизни атайин жуфтингизга қарши гиж-гижлаши мумкин. Бундай лаҳзаларда шахсий фикрга эга бўлиш талаб этилади. Унутманг, бундай дўстларнинг боридан йўғи яхши. Ундайлар бир кун келиб сизни сотишдан ҳам тойишмайди. Кечқурун ё бошқа уйга кўчиб ўтишингиз, ёки меҳмонга боришингиз эҳтимоли бор.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

5 июн куни ҳар бир ишни қатъий режа асосида адо этинг. Энг муҳим ишларни сифатли амалга ошира олсангиз, моддий аҳволингиз ҳам дарҳол яхшиланади. Шахсий ҳаётингизда айтарли муаммолар кўзга ташланмайди. Ўз фикрингизни сира қўрқмасдан атрофдагилар қаршисида биринчи навбатга қўяверинг. Фақат буни ортиқча шовқинларсиз амалга оширсангиз яхши бўлади. Бугун саломатлигингиздан шикоят қилмайсиз. Кечқурун вақтингизни жуфтингиз учун ажратинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун сизнинг кунингиз. Молиявий жиҳатдан гуллаб-яшнайсиз. Қарздорлар қарзини қайтаради. Агар дам олиш ёки ишлаш деган савол кўндаланг қўйилса, иккинчисини танланг. Дам олишга улгурасиз. Муҳаббатда жуфтингиздан ўзингизни асло юқори қўйманг. Бугун соғлиғингиз ҳам жойида бўлади. Бундан ташқари, бугун тунда кўрадиган тушингиз ўнгидан келади. Иккиюзламачилар даврасига зинҳор яқин борманг.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•