Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) 15 майда касбингиз доирасида кўпроқ | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

15 майда касбингиз доирасида кўпроқ билимга эга бўлиш учун ҳаракат қилинг. Кейин эса ўзингизга нисбатан тажрибаси камроқларга иш ўргатинг. Молиявий муаммолар ижобий ҳал бўлиши учун етарлича ахборот йиғишингиз керак бўлади. Ахборотлар келгусида моддий база яратиш масаласида бўлиши ҳақиқатга яқинроқ. Бугун олис сафарга чиқиш, иш юзасидан келишувлар ва оммавий тадбирлар муваффақиятли кечади. Ухлашга ётишдан олдин албатта сут маҳсулотлари истеъмол қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Ишдаги энг муҳим ҳисобланган юмушларни пухта режа асосида амалга оширинг. Бир жойда ўтириб қолманг. Бу ишга ҳам, саломатликка ҳам салбий таъсир кўрсатади. Ўзингиз қаттиқ ҳурмат қиладиганларнинг маслаҳатларига албатта қулоқ тутинг. Бугун оила қуриш, тақдир билан боғлиқ режалар тузиш ва худодан фарзанд тилаш хайрли кечади иншооллоҳ. Кун давомида фақат ўзингизга ёққан ишлар билан банд бўлинг. Саломатликни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

15 май куни барча ишларни уддалашга улгура олмаслигингиз мумкин. Ҳечқиси йўқ. Худонинг куни кўп. Қолаверса, борига шукр қилиш биз бандаларнинг асосий вазифасидир. Шахсий ҳаётда чиқарадиган муҳим қарорларингиз қариндошларингизни ранжитиши мумкин. Лекин ташвишга ўрин йўқ. Ҳар бир қадамни ўйлаб боссангиз, сих ҳам, кабоб ҳам куймайди. Кечки пайт оилавий байрам ёки катта шаҳарлардан бирига бориш доирасида йирик харидларга қўл уришингиз кутилади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01) 

Бугун нафақат интернет, балки яқин қондошларнинг биридан ҳам ўзингиз учун қимматли маслаҳатларни оласиз. Агар яқин келажакда юқори лавозим эгаллаш истагида бўлсангиз, билимларингизни аниқ манзилга йўналтиринг. Муҳаббатда сал очиқроқ бўлинг. Акс ҳолда жуфтингизни қаттиқ ранжитиб қўйишингиз ҳеч гап эмас. Худо кўрсатмасин, бу ранжитиш айрилиқ билан тугаши мумкин. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Худодан фақат яхшиликлар тиланг. Иншооллоҳ ижобат бўлади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

15 майда севимли хоббингиз ҳақиқий даромад манбаига айланиб кетиш эҳтимоли сезилмоқда. Бу жараён шу қадар тез содир бўладики, киприк қоқишга улгурмай қолишингиз мумкин. Аммо ишлаб турган ишингиздан шу манбани деб воз кечманг. Дарахт бир жойда кўкаради. Шахсий ҳаётда мулойим ва камсуқум бўлинг. Жуфтингизни асранг, асабларни авайланг. Омадингизни берсин! 

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Афсуски, бугунги кунингиз кутилганидек бахтли, омадли, ёрқин кечмаслиги мумкин. Бунга рўзғордаги жиддий муаммолар халал беради. Молиявий масалада ҳам ёқимли лаҳзалар кўзга ташланмайди. Қарз кўтаришингизга тўғри келади. Қачонлардир сиз билан бир ёстиққа бош қўйган одам айнан 15 май куни катта жанжал чиқаришни режалаштирган бўлиши мумкин. Эҳтиёт бўлинг. Кечқурун барча катта-кичик кўнгилсизликлар барҳам топади. Сиз яқин инсонингиз билан истироҳат лаҳзаларини бошдан кечира бошлайсиз.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•