Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Оила қуришга улгурмаганларни бугун рома | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Оила қуришга улгурмаганларни бугун романтик учрашув кутиб туради. Бу учрашув шахсий ҳаётингизга кучли таъсир ўтказиши кутилади. Башарти оилали бўлсангиз-у, худди шундай романтик учрашувни бошдан кечириш лозим бўлиб қолса, дарров ўзингизни олиб қочинг. Ижодкорлар 15 май куни кучли эмоция таъсирига тушган ҳолда ажойиб асарларни яратишлари кутилмоқда. Молиявий масаладаги муаммоларингиз ўта жиддий. Уни ёлғиз ўзингиз уддалай билмайсиз. Бадавлатроқ танишларни ишга солишингиз керак бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

15 май куни сизга анча оғир бўлиши мумкин. Демак, иш битиришда ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган қирраларингизни очиб, улар кўмагида оғир вазиятлардан чиқишингизга тўғри келади. Лекин иш ўзингиз учун қизиқарли туюлмаса, уни адо этишдан воз кеча қолинг. Наф берадиган, қизиқтирадиган ишлар кўп. Яхшиси, қўшимча даромад келтирувчи иш қидиринг. Ташқи кўринишга ўзгартиш киритиш бугун муваффақиятли кечади. Кечқурун спорт билан шуғулланинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

15 майда омаднинг энг юқори пиллапоясини банд этишингиз кутилади. Мартабангиз ҳам кун давомида сезиларли тарзда юқорилаб боради. Куннинг иккинчи ярмида бир одам билан танишишингиз мумкин. У сиздан шахсий манфаатлари йўлида фойдаланишни мўлжаллаган. Сергак туринг. Оилада зиммангиздаги мажбуриятларингизни ҳеч қачон унутиб қўйманг. Акс ҳолда жуфтингизни қаттиқ ранжитиб қўйишингиз мумкин.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Кунингиз хотиржамликда ва ёқимли кечиши кутилмоқда. Дунёга боқинг, ҳаётингиздан завқланинг. Севимли хоббингиз билан банд бўлинг. Моддий аҳволингиз ҳам кўнгилдагидек кечади. Муҳаббатда гармония сизни кун мобайнида қуршаб туришига гувоҳ бўласиз. Шахсий ҳаётда эса қайсарлик одатингизни четга сура туринг. Жуфтингиздан иложсиз нарсани, ҳаракатларни талаб қилманг. Асабларни асранг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

15 май куни ишхонангиздаги вазиятни чуқур ўрганган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Раҳбарлар сизнинг зиммангизга ўта масъулиятли вазифани юклашлари мумкин. Аниқроғи, сиз янги ва келгусида жамоа учун наф келтира оладиган лойиҳа устида бош қотиришингиз керак бўлади. Бу ишни муваффақиятли якунласангиз, лавозимдан ҳам, мартабадан ҳам умид қилаверсангиз бўлади. Саломатлигингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Бугун сизни ҳар тарафдан қўллаб-қувватловчилар кўп бўлади. Демак, майда-чуйда ташвишларни деб хавотир чекмасангиз ҳам бўлади. Муҳаббатда сизни кутилмаган совға кутади. Оила қурмаган бўлсангиз, сиз учун қимматли бир инсон биргаликдаги ҳаётни таклиф этади. Аниқроғи, муҳаббатини изҳор этади. Кечқурун баъзи дўстларимизни мигрен ёки шамоллаш безовта қилиши мумкин. Тоза ҳавода сайр қилишни унутманг. Овқатланишда меъёрни билинг.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•