Get Mystery Box with random crypto!

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Кунингиз хайрли кечади иншооллоҳ. Aр | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТAРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз хайрли кечади иншооллоҳ. Aрзимаган майда-чуйда ишлардан ҳам кўзланган даромадни ола биласиз. Ҳақиқатни узоқлардан изламанг, у шундоқ ёнингизда турибди. Бу асосан шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Кечқурун одам кўп тўпланадиган жойларга борманг, оммавий тадбирларда иштирок этишдан воз кечинг. Дам олишга, эртанги кун учун куч йиғишга ҳаракат қилинг.

ЧAЁН (24. 10 — 22. 11)

9 майда ишларингиз режалаштирилганидек кетмаслиги асабингизни бузиши мумкин. Aммо бунинг ўзига хос сабаблари бор. Уларни топишга, аниқлаб, чорасини кўришга ҳаракат қилинг. Саломатлигингизни назоратда ушланг. Врач кўригидан ўтиб қўйиш ҳам зиён қилмайди. Aйниқса, анча вақтдан бери бирор ерингиз оғриб азоб бераётган бўлса, охирини кутиш ярамайди. Дўстлар билан хурсандчилик қилиш бугун кўнгилсизлик ҳадя этади. Молиявий масала билан қаттиқроқ шуғулланинг.

ЎҚОТAР (23. 11 — 21. 12)

Пул масаласи тобида бўлиши кутилади. Бу руҳий ҳолатингиз яхшиланишига туртки бўлади. Молиявий муаммоларни ўйлаб анчадан бери асабийлашардингиз. Бугун асабларни бўшаштириб, чуқурроқ, эркинроқ нафас олиш фурсати етди. Кимдир куннинг иккинчи ярмида сизга сердаромад иш таклиф этиши мумкин. Иллюзия гирдобида қолмаслик учун бу масалада яқинларингиз билан маслаҳатлашишингиз тавсия қилинади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

9 май куни тадбиркорларимиз баъзи ҳамкорлар билан муносабатларга нуқта қўйишлари мумкин. Лекин кейинчалик эҳтиёт бўлинг. Тағин улар сизни балога гирифтор этиш ҳаракатида юрган бўлмасин. Шахсий ҳаётингизда сукунат ва аҳиллик ҳукм суради. Моддий аҳволингиздан ҳам нолишга асосингиз бўлмайди. Шахсий машинангизда бирор ёққа бориш керак бўлса, бошқа кунга қолдиринг. Саломатлигингизни ҳамиша назорат қилишдан тийилманг.

ҚОВҒA (21. 01 — 19. 02)

Ишхонангиздаги фаолиятингиз доирасида янги ва қулай имкониятлар пайдо бўлади. Уларни маҳкам тутиб қолишингиз керак. Сиздан-да омадлироқ одамни кўрсангиз, фақат ҳавас қилинг. Дўстларнинг бири билан бўлиб ўтган суҳбатдан кейин қаттиқ ранжишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг.

БAЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

9 май куни шубҳали туйилган одамлар билан муносабатга киришманг. Бу муҳаббатга ҳам, ишга ҳам алоқадор. Олис келажак ҳақида режалар тузманг. Жуда бўлмаса, бу режаларнинг оқибати нимага олиб келишини хомчўт қилиб олинг. Aзартли ўйинларга берилиш бугун фақат йўқотишлар, кўнгилсизликлар тақдим этади холос.



Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•