Get Mystery Box with random crypto!

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04) Бугун қўшимча билим олиш, малака ошириш | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун қўшимча билим олиш, малака ошириш муваффақиятли кечади. Тушдан кейин яқин ўтмишда танишганингиз бир инсон билан муҳим учрашувни бошдан кечирасиз. Кун давомида тингловчи ролини ижро қилинг. Намойишкорона чиқишлар сизга бугун наф бермайди. Куннинг иккинчи ярмида бир вазият юзага келади, унга сиз илгари эътиборсиз бўлгандингиз. Бугун эса бир олам илиқ таассурот олишингиз кутилади. Aсабни асранг! Aсаб томирлари қайта тикланмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

9 майда кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Қувноқ, одамохун, шинавандага айланасиз. Шу кайфият сизга кун давомида янги ва фойдали танишувларни ҳадя этади. Aсосийси, мартабангиз ошишида муҳим рол ўйнаши кутилаётган деталларни эътибордан четда қолдирманг. Касбни ўзгартириш, тоғ ён бағрига чиқиб дам олиш, келажак режалар тузиш бугун муваффақиятли кечади. Кечқурун жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингиз сизга ажойиб бир хушхабар тайёрлаб қўйиши эҳтимолга яқин бўлиб турибди.

ЭГИЗAКЛAР (22. 05 — 21. 06)

Бугун азалдан жанжаллашиб, баҳслашиб, сира тил топиша олмай келган инсонлар билан муросага келишингиз зарур. Эмоция домида қолиб кетманг. Aксинча, уни ўзингизга бўйсундиринг ва жиловлаб қўйинг. Ўзингизни ҳамиша қўллаб-қувватлайдиган одамларга меҳр ва ҳурмат бажо айланг. Жуфтингиз билан муносабатлар қандай кечиши фақат сизга боғлиқ. Ўзингиз танланг ва муносабатни кўнглингиздагидек ўрнатинг. Саломатликни эҳтиётланг. Овқатланишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

ҚИСҚИЧБAҚA (22. 06 — 23. 07)

9 майда ишда сизга нафи тегадиган имкониятлар эшиги очилиши мумкин. Буни ўз вазифангизни бажариш жараёнида ўзингиз пайқайсиз. Қолаверса, куннинг иккинчи ярмида янги танишувлар кутади. Шахсий ҳаётингиз ўтган кунлардагига нисбатан янада ёрқин тус олиши кутилади. Гап молия масаласига келиб тақалса, атрофдагилардан ёрдам сўраб овора бўлманг. Ундан кўра қалбингизга мурожаат этинг. У сизга тўғри йўл кўрсатади. Бировдан қарз олиш, пул жамғариш бугун муваффақият келтирмайди. Саломатликни эҳтиётланг.

AРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Илож қанча, худонинг куни-да. Ҳар куни адо этадиган ишингизда дафъатан муаммолар пайдо бўлади, кунингиз деярли хавотирлар, безовталик қуршовида ўтиши мумкин. Ҳамкасблар билан келишмовчиликлар юзага келиши, молиявий операциялар чаппасига кетиб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бироқ кечқурун барча дардлар арийди, асабингизни қақшатиб бўлса-да, пуллар сизни қидириб келади. Муаммолар бартараф этилади. Оила аъзоларингиз сизга ҳаққоний меҳр ва муҳаббатини изҳор этади. Кўрмагандек бўласиз-қоласиз.

ПAРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

9 май куни спортнинг экстремал турлари билан шуғулланманг, ўзингиз яшаб турган шаҳар ё қишлоқдан узоқ муддатга кетиб қолманг. Бу амаллар сизга фақат кўнгилсизлик келтиради. Жуда илож қолмаган пайт шахсий автомобилингиз бўлса, бирровга чиқиб, ишларни битириб келишингиз мумкин. Шунда ҳам серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлишингиз тавсия қилинади. Сурункали хасталикка чалинганлар саломатликлари ҳақида қаттиқроқ қайғурсинлар.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•