Get Mystery Box with random crypto!

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10) Бугун иложи бўлса, кундалик машғулот | 🔮Munajjimlar Bashorati🔮

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Бугун иложи бўлса, кундалик машғулотлардан воз кечиб, қандайдир янгисини топишга ҳаракат қилинг. Оммавий тадбирларда умуман иштирок этманг, кўнгилсизликдан бўлак ҳеч нарса бермайди. Шахсий ҳаётда енгил фикрлашдан сақланинг, акс ҳолда мустаҳкам оила қуриш масаласи шубҳа остида қолади. Қонун билан ҳазиллашманг. Ҳасадгўйлар даврасига тушиб қолишдан эҳтиёт бўлинг. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, соғлиғингизни қатъий назорат остига олинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

18 апрел куни иш жойингизда ўз вазифангизни адо этиш жараёнида янги усулларни қўллаб кўринг. Бу сизга қўшимча даромад, обрў топишда асқотиши мумкин. Иш сифатида ҳам ўзгариш юзага келади. Муҳаббатталабларнинг ҳам бугун омади чопади. Уларни қарши олувчи муҳаббат худди бўрон каби кутилмаганда ёпирилиб келиб, бор бўйи билан чирмаб олади. Бу сизга кўз кўриб қулоқ эшитмаган лаззат ҳадя этиши аниқ. Кечқурун саломатлигингиз панд бериши, турли аллергик хасталиклар қўзғалиш эҳтимоли бор.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Профессионал касбингизда танаффуслар ҳукм суришига асло йўл қўйманг. Ҳатто, сизга йирик бир хориж фирмасида бообрў иш таклиф этишса ҳам рози бўлманг. Бундай нозик масалаларни юз карра ўйлаб кўриш талаб этилади. Агар оғир вазиятларда қолишингизга тўғри келса, табиатингизга хос ҳазил-мутойибадан унумли фойдаланинг. Асосийси, ўзингизга, имкониятларингизга қаттиқ ишонинг. Кечқурун ёқимли хабар эшитишингизни юлдузлар башорат қилишмоқда.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

18 апрел куни саломатлигингиз панд бера бошлаганини сезишингиз билан тиббий кўрикдан ўтиш пайида бўлинг. Кун давомида хусусий мулк, мерос ва уй олди-сотдиси билан шуғулланишингизга тўғри келади. Олис сафарни режалаштирманг, кўнгилсизликнинг иси келяпти. Айниқса, бу сафарга ёлғиз жўнашингиз лозим бўлса, бошқа кунга қолдирганингиз маъқул. Кечқурун вақтингизни фақат оилангиз даврасидагина ўтказинг. Оғир ҳазм бўлувчи овқатларни еманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугунги кун ҳақида қовға буржи вакиллари бир неча ой эслаб юришса ажаб эмас. Чунки юлдузлар бугунингиз ажойиб тарзда ўтишини ваъда қилишган. Оила қурмаганларнинг айримлари йўл-йўлакай тасодифан бўлғуси жуфтини учратиб танишишади. Лекин бу сирни асло ошкор қилманг. Ҳамма нарсанинг ўз вақт-соати бор. Кечқурун ёши ўтиб қолган қондошларнинг муаммоларини ҳал этиш билан шуғулланишингиз кутилмоқда.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

18 апрел куннинг биринчи ярмида тижорат соҳасида ишловчилар молиявий муаммоларга рўбарў бўлишлари кутилади. Аммо пича тер тўксангиз, фаолликни қўлдан бермасангиз, кечга қадар бўлса-да, бу муаммони ўз фойдангизга ҳал этасиз. Мустаҳкам бахт соҳиби бўлишни орзулаётган бўлсангиз, унинг истиқболига биринчи бўлиб ўзингиз чиқиб боришингиз лозим. Кечқурун дўстларингиз билан кафеда хурсандчилик қилишингиз эҳтимоли бор.


Yaqinlaringgizga ham ulashing

•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•
@Munajjimlar_Bashorati_Muchallar
•┈•┈••┈•┈•❁ ❁•┈•┈•┈••┈•